Akvarel
Акварел (франсузча: ақуарелле, асли лотинча: ақуа — сув) — рассомлик санъатида ишлатиладиган бўёқ (сувда осон эрийди) ва шу бўёқ билан бажарилган ранг-тасвир асари. Акварелнинг ўзига хос хусусияти бўёқнинг тиниқ, рангнинг софлигидир, ранг-тасвирида оқ бўёқ ишлатилмайди- оқ қоғоз бўёқ вазифасини бажаради, бўёғи қоғоз сиртига юпқа қатлам бўлиб ётади, бу қатлам нурни яхши ўтказади. Шунинг учун ранг-тасвири юзаси силлиқ бўлмаган оқ қоғозга ишланади, бўёғида расм ишланганда рангсуртмалар, ранг қатламлари хусусияти ҳисобга олиниши керак, қадимдан маълум бўлган. ХВ асрда немис рассоми Дюрер акварелда ажойиб асарлар яратган. ХВИИ-ХВИИИ асрларда Европада кенг тарқалди. ХВИИИ-ХИХ аср бошларидан жадал ривожланди, услуб ва усуллари ишлаб чиқилди. Англия (У. Тернер, Р. Бонингтон ва бошқалар), Франсия (О. Доме, Э. Делакруа ва бошқалар), Россия (К. Брюллов, И. Репин, В. Серов, М. Врубел ва бошқалар) да санъатининг ажойиб намуналари яратилди. Ўзбекистон тасвирий санъатида ранг-тасвири ХХ аср 20-йилларидан ривожлана бошлаган. А. Николаев (Уста Мўмин), Г. Никитин, Б. Ҳамдамий, Ў. Тансиқбоев, В. Кайдалов ва бошқа рассомлар ўз акварел асарлари билан ўзбек акварел санъати ривожига муносиб ҳисса қўшдилар. Ўзбекистон рассомларидан М. Содиқов, Т. Муҳамедов, Ф. Бойматов, В. Апухтин ва бошқа ижодида акварел ривожланмоқда.
Тарих
Акварел бўёқлари жуда ҳам қадимий бўлиб, эҳтимол Европанинг палеолит давридаги ғор расмларига тегишлидир. Миср давридан бери, айниқса Европа ўрта асрларида қўлёзма расмлари учун фойдаланилган. Бироқ келиб чиқиши, унинг бадиий восита сифатида узлуксиз тарихи Уйғониш давридан пайдо бўлди. Шимолий Уйғониш даври немис рассоми Албречт Дюрер (1471-1528) бир нечта ажойиб ботаника, ёввойи табиат ва ландшафт акварелларини чизган, одатда акварелнинг энг қадимги вакилларидан бири ҳисобланади. Дюрер Уйғониш даврининг бир қисми сифатида Германияда акварел бўёқларининг муҳим мактабига Ҳанс Бол (1534-1593) раҳбарлик қилган[1].
Манбалар
- ↑

Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |