Акведук (лотинча ақуа — сув ва диcо — элтаман), сув ўтказгич-кўприк — жар, дара, дарё, йўл устидан ўтказиладиган нов ёки қувурдан иборат кўприксимон, эстакада кўринишидаги сув ўтказувчи иншоот. Ўтказиладиган жойнинг узунли-ги ва чуқурлигига қараб, ёғоч, темир-бетон, тош, бетон ва металлдан қурилади. Ўзбекистонда қадим замонлардан буён акведуклар ёғоч ва тошдан қурилиб келинган. Масалан, ВИИИ аср охири — ИХ аср бошларида Афросиёбни сув билан таъминлаш мақсадида пишиқ ғиштдан акведук қурилган (қаранг Жўйи арзиз)[1].

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил