Akvilegiya
Qiyofa
Аквилегия (лот. Ақуилегиа — сувйиғар) — айиқтовондошлар оиласига мансуб кўп йиллик ўтлар туркуми. Пояси тик (25-70 см), гуллари узун пихли кўк, бинафша, қизил ёки оч қизил; гулкосаси 5 баргли. Меваси ўзаро туташмаган туда уруғчибарглардан иборат. 50 га яқин тури бор. Европа, Осиё ва Америкада (ўрмон четлари, дарё бўйлари ва тоғларда) тарқалган. 9 тури бор, кўпроқ Марказий Осиё, қисман Сибир ва Узоқ Шарқда учрайди. Тошкент, Самарқанд, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларидаги тоғларда аквилегиянинг икки тури ёввойи ҳолда ўсади. Оддий аквилегия (А. вулгарис) гулзорларга экилади[1].
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |