Аквинк — Рим империяси давридаги (мил. ав. 10 — мил. 409) шаҳар, мил. 107 йилдан Римнинг Қуйи Паннония провинсияси бош шаҳри. Аквинк ҳаробалари Будапешт (Венгрия) яқинида жойлашган. 1775-йилдан казишма ишлари олиб борилади. Ҳунармандлар яшайдиган маҳаллалар, амфитеатр, мудофаа девори, ибодатхоналар, шунингдек Қуйи Паннония ноибининг саҳни нақшинкор саройи очилган[1].

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил