Ал-Аскар (арабча: العسكر‎‎) —750-йилдан 868-йилгача Миср Аббосийлар халифалиги таркибида бўлганда мамлакат пойтахти.

Ал-Аскар

арабча: العسكر‎‎
Миср пойтахти, 750–868
Skyline of Al-Askar
30°01′26″Н 31°14′52″Э / 30.02389°Н 31.24778°Э / 30.02389; 31.24778
Мамлакат Миср
Ҳозирда бир қисми Эски Қоҳира
Al-Askar xaritada
Al-Askar
Ал-Аскар

Тарихи

641-йилда Миср мусулмонлар томонидан фатҳ этилгач, Қибтийлар Қоҳираси шимолида Фустат барпо этилди ва Мисрнинг минтақавий пойтахти Искандариядан Нил дарёсининг шарқий қирғоғидаги ушбу янги шаҳарга кўчирилди[1].

Аббосийлар давридаги минтақавий пойтахт (750–868)

Рошидун халифалигидан сўнг ҳокимиятга Умавийлар келди ва улар 750-йилда Аббосийлар томонидан ағдарилгунга қадар ҳукмронлик қилди[2]. Шу даврда Умавийлар давридаги минтақавий пойтахт — Фустат ўрнига унинг бироз шимолида жойлашган Аббосийлар шаҳри — ал-Аскар пойтахтга айлантирилди. Унинг тўлиқ номи арабча: مدينة العسكري‎‎, Мадинату л-‘Аскари (маъноси: „Ҳарбий лагерлар шаҳри“ ёки „Бўлимлар шаҳри“) бўлган[3]. Асосан катта қўшинни жойлаштиришга мўлжалланган ушбу шаҳар панжарасимон тарҳ асосида қурилган бўлиб, бу унинг ҳудудини савдогарлар ва ҳарбий қўмондонлар каби турли гуруҳлар учун алоҳида қисмларга осонликча ажратиш имконини берарди.

Аббосийлар сулоласининг энг гуллаган даври Ҳорун ар-Рашид (ҳукмронлик йиллари: 786–809-йиллар) даврига тўғри келади; шу билан бирга, мисрликларга солинадиган солиқлар миқдори оширилди ва бу ҳолат халифа ал-Маъмун (ҳукмронлик йиллари: 813–833-йиллар) даврида — 832-йилда — деҳқонлар қўзғолонига сабаб бўлди[4].

Мисрдаги маҳаллий ҳокимлар тобора кўпроқ мустақилликка эришди ва 870-йилда ҳоким Аҳмад ибн Тулун Абулаббос Миср мустақиллигини эълон қилди (гарчи мамлакат расман ҳали ҳам Аббосий халифа тасарруфида бўлса-да). Ушбу мустақиллик рамзи сифатида ибн Тулун 868-йилда ал-Аскар шаҳридан бироз шимолроқда яна бир пойтахт — ал-Қаттоийга асос солди[4].

868-йилдан кейин

Ал-Аскар, Фусṭāṭ[4] — эски Фустатни вайрон қилган 1168-йилдаги ёнғиндан сўнг — унга яқин жойлашган ал-Қоҳира шаҳарлари Миср пойтахти вазифасини ўтади; ал-Қоҳира бугунги кунда ҳам ушбу мақомни сақлаб қолган. Вақт ўтиши билан ал-Қоҳира ҳудуди кенгайиб, аввалги учта пойтахт — ал-Фустат, ал-Қаттоий ва ал-Аскар шаҳарларини ўз ичига олди; уларнинг қолдиқларини бугунги кунда шаҳарнинг жанубий қисмидаги „Эски Қоҳира“ ҳудудида кўриш мумкин.

Манбалар

  1. ↑ „Эгйпт“ (эн-УС). Британниcа Кидс. Қаралди: 2022-йил 25-май.
  2. ↑ „Умайяд дйнастй | Ачиэвеменц, Cапитал, & Фаcц | Британниcа“ (эн). www.британниcа.cом. Қаралди: 2022-йил 25-май.
  3. ↑ „Ал-Қатта'и“. мениc.утехас.эду. Қаралди: 2009-йил 15-август.
  4. ↑ 4,0 4,1 4,2 „Cаиро Ҳисторй: Тҳе Cитй оф Тенц“. 2007-йил 24-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2009-йил 15-август.

Ҳаволалар

Ўтмишдоши:
Фустат
Миср пойтахти
750-868
Вориси:
Ал-Қаттоий