Ал-Авҳад (арабча: الاوحد‎‎) Фотимий вазири ва квази-султон, Бадр ал-Жамолийнинг (ҳ. 1074–1094) катта ўғли эди[1]. Унинг отаси 1073-йилда Мисрда ҳокимиятни қўлга киритиш учун Акрани тарк этганда, ал-Авҳад онаси ва опа-сингиллари билан шаҳарни тарк этмайди ва у ерда қолади. Орадан кўп ўтмай шаҳар туркман бошлиғи Şöглü қўлига ўтади. Дамашқнинг туркман ҳукмдори Ациз ибн Увоқ уларни топширишни талаб қилган бўлса-да, Şöглü Ациз билан рақобатида Бадрнинг марҳаматига эришиш мақсадида, охир-оқибат уларни Мисрга юборади[2]. Ал-Авҳад Мисрга келганидан кўп ўтмай, 1076-йилга келиб лавозимда бўлган ҳолда, Искандария ҳокими этиб тайинланди[3].

Отаси саройидан Қоҳирага четлаштирилгач, ал-Авҳад Миср устидан ҳокимиятини мустаҳкамлаш жараёнида Бадрнинг тозалашлари чоғида қариндошлари ўлдирилган бир зобит таъсирига тушиб қолади. Ал-Авҳаднинг хатти-ҳаракати отасининг ишончсизлигига сабаб бўлади ва уни ўз позициясини ўзгартиришга кўндириш учун ўгай укаси ал-Афдал ҳам ўз элчиларини Искандарияга юборади. Бу уринишлар муваффақияциз тугайди ва 1084-йил баҳорида Бадр қўшинлари томонидан Искандариянинг қамал қилинишига олиб келади. Шаҳар таслим бўлади ва ал-Авҳад отасига таслим бўлиб, у билан бирга Қоҳирага олиб кетилади[4]. Бадр шунингдек, ворис сифатида ал-Авҳад ўрнига кичик ўғли ал-Афдални тайин қилади[5]. Кўп ўтмай Бадрга ал-Авҳад уни ўлдиришга суиқасд уюштирмоқда деган янги миш-мишлар етиб келди. Ал-Авҳад қамоққа ташланди ва унинг бошқа ҳамфикрлари қатл қилинди[5]. Ниҳоят, 1087-йил 29-августда ал-Авҳад эҳтимол уни озод қилишга қаратилган навбатдаги фитнанинг олдини олиш мақсадида бўғиб ўлдириш йўли билан қатл этилди[5].

Манбалар

  1. ↑ Ҳалм 2014, с. 45.
  2. ↑ Ҳалм 2014, сс. 24–25, 45.
  3. ↑ Ҳалм 2014, сс. 45, 49.
  4. ↑ Ҳалм 2014, сс. 45–46.
  5. ↑ 5,0 5,1 5,2 Ҳалм 2014, с. 46.

Адабиётлар