Al-Azhar masjidi
| Масжид | |
Ал-Азҳар масжиди
| |
![]() | |
Бу мақола айни дамда Облакулова (мунозара) 06:51, 2025-йил 22-декабр (УТC) томонидан фаол таҳрирланяпти. Илтимос, мазкур огоҳлантириш хабари саҳифадан олиб ташланмагунга қадар саҳифага ўзгартиришлар киритмай туринг. Акс ҳолда, таҳрирлар тўқнашуви юз бериши мумкин. Бу саҳифа охирги марта 20:21, 8-ноябр 2026 (УТC) (0 сония аввал) да таҳрир қилинган. |
Ал-Азҳар масжиди (арабча: الجامع الأزهر) – Мисрда оддийгина ал-Азҳар номи билан танилган, Қоҳира шаҳрининг тарихий исломий марказида жойлашган масжид. Милодий 970-йилда Фотимийлар халифалигининг янги пойтахти сифатида асос солинган, кейинчалик “Минг минора шаҳри” лақабини олган шаҳарда барпо этилган илк масжид[а]. Масжид номи, одатда, аз-Заҳрāʾ (сўзма-сўз таржимаси — „порлоқ, ялтираб турган“) сўзидан келиб чиққан деб ҳисобланилади, бу тахаллус Ислом пайг'амбари Муҳаммаднинг қизи Фотимага берилган.
972-йилда масжид расмий равишда очилган, 989-йилда масжид ма’мурияти томонидан 35 нафар олим ёллангач, масжид аста‑секин бугунги кўринишига эга илм масканига айлана борди.
Масжид билан боғлиқ Ал-Азҳар университети дунёдаги узлуксиз фаолият юритиб келаётган олий ўқув юртлари орасида Идрисийлар даврида Фес шаҳрида жойлашган Ал-Қаравийиндан кейинги иккинчи қадимий университет ҳисобланади. Қадимдан сунний калом ва шариат, я’ни ислом ҳуқуқи бўйича ислом оламидаги етакчи илмий муассаса сифатида қаралиб келган. 1961-йилда асос солинганидан буён масжид таркибидаги масжид-мактаб тизимига интеграциялашган ҳолда фаолият юритган бу даргоҳ давлат тасарруфига ўтказилди ва 1952-йилги Миср инқилобидан сўнг расмий равишда алоҳида университет Ал-Азҳар аш-Шариф мақомини олди.
Ўзининг минг йилдан ортиқ тарихий йўлида масжид ба’зи даврларда э’тиборсиз қолдирилган, ба’зи даврларда эса юксак қадрланган. Дастлаб шиа исмоилий муассасаси сифатида ташкил этилгани сабабли Салоҳиддин Айюбий ва унинг томонидан асос солинган сунний Айюбийлар сулоласи ал-Азҳардан юз ўгирди, уни жоме масжид мақомидан маҳрум қилди ва бу ерда ўқиётган талабалар ҳамда дарс бераётган мударрисларга бериладиган стипендияларини тўхтатди. Бу чоралар кейинчалик Мамлук султонлиги даврида бекор қилинди ва уларнинг ҳукмронлиги остида масжид бир неча бор кенгайтирилди ва та’мирланди. Кейинги даврлардаги Миср ҳукмдорлари масжидга турлича даражада ҳурмат кўрсатган, ҳам мадраса, ҳам масжиднинг ўзига молиявий кўмакни турлича миқдорда ажратган. Бугунги кунда ал-Азҳар Миср жамиятида ниҳоятда катта та’сирга эга, сунний мусулмон оламида эса ҳурматга сазовор диний марказ ва исломий Миср давлати рамзи бўлиб қолмоқда.
Номи
969-йилда Мисрнинг Фотимийлар томонидан забт этилганидан сўнг, фотимий халифа ал-Муъизз номидан фотимий лашкарбошиси Жавҳар ас-Сиқиллий томонидан Қоҳира шаҳрига асос солинган. Аввалига Фотимийлар халифалигининг илгари пойтахти бўлган, ҳозирги Тунис ҳудудидаги ал-Мансурийя шаҳри шарафига ал-Мансурийя (المنصورية) деб аталган. 972-йилда илк бор ибодат учун очилган масжид дастлаб о'ша давр одатига кўра, Жоме ал-Мансурийя (جامع المنصورية, "Мансурийя жоме масжиди") деб аталган бўлиши мумкин. Айнан ал-Муизз шаҳар номини ал-Қоҳира (القاهرة, “Ғолиб шаҳар”) деб ўзгартирган. Шундан сўнг масжид номи ҳам Жоме ал-Қоҳира (جامع القاهرة, "Қоҳира жоме масжиди") бўлган ва ва бу ном араб манбаларида илк бор қайд этилган[1].
Масжид ҳозирги ал-ʾАзҳар номини ал-Муизз халифалиги давридан бошлаб Мисрдаги иккинчи фотимий халифа ал-Азиз Биллоҳ (ҳ. 975–996) ҳукмронлигининг охиригача бўлган оралиқда олган[1]. ʾАзҳар сўзи заҳрāʾ сўзининг музаккар шакли бўлиб, “жуда порлоқ” ёки “энг равшан” ма’ноларини англатади. Заҳрāʾ — бу ислом пайг'амбари Муҳаммаднинг қизи, халифа Алининг рафиқаси Фотиманинг тахаллусидир[2]. Фотима ал-Муизз ва фотимийлар сулоласи имомларининг аждоди сифатида кўрсатилган. Шунинг учун масжид номи айнан унинг тахаллусидан олинган, деган назария мавжуд[3][4]. Бироқ бу назария бирорта араб манбасида тасдиқланмаган, унинг ишончлилиги ғарб олимлари томонидан қўллаб‑қувватланмаган, шунингдек, рад ҳам этилмаган[5].
Яна бир назарияга кўра, масжид номи фотимий халифалар томонидан ўз саройларига берилган номлардан келиб чиққан. Масжид яқинидаги саройлар ал-Азиз Биллоҳ томонидан биргаликда ал-Қусур аз-Захира (القصور الزاهرة, "Порлоқ саройлар") деб аталган, қироллик боғларига эса заҳра сўзидан олинган бошқа бир атама берилган. Бу саройлар масжид номи Жоме ал-Қоҳирадан ал-ʾАзҳарга ўзгартирилишидан аввал қурилиб, шундай номланган эди[1][6].
Жоме сўзи араб тилидаги жамаʿа илдизидан келиб чиққан бўлиб, “йиғмоқ”, “жамламоқ” ма’носини англатади. Бу со'з сўз йирик жоме масжидларга нисбатан қо'лланилади.
Тарихи

Фотимийлар халифалиги

Миср забт этилгач, Жавҳар ас-Сиққилий халифанинг сарой ҳовлиси ва Фотимийлар қўшини учун қироллик мажмуаси қурилишига бошчилик қилди ҳамда Исмоилийлар шиа исломини ёйиш маркази сифатида ал-Азҳарни қурдирди[7]. Зич аҳолига эга сунний шаҳар Фустот яқинида жойлашган Қоҳира Исмоилийлар шиа ислом мазҳабининг марказига ва Фотимийлар империясининг пойтахтига айланди[8].
Жавҳар янги шаҳар учун жоме масжид қуришни буюрди, қурилиш ишлари 970-йил 4-апрелда бошланди[5]. Масжид оҳактошдан, Муқаттам тепаликлари конларидан олинган тошлардан бунёд этилди[9]. Масжид қурилиши 972-йилда тугалланди ва илк жума намози рамазон ойида 972-йил 22-июнда ўқилди[5].
Ал-Азҳар тез орада ислом оламининг илм марказига айланди, расмий баёнотлар ва суд мажлислари шу ерда эълон қилинар ва ўтказилар эди[7]. Фотимийлар ҳукмронлиги даврида илгари яширин сақланиб келган Исмоилий мазҳаби (фиқҳ мактаби) таълимоти кенг жамоатчиликка очилди[10]. Ан-Нуъмон ибн Муҳаммад ал-Муъизз даврида қози этиб тайинланди ва Исмоилий ақидасини ўқитиш ишларига бошлиқ этиб тайинланди[10]. Дарслар халифа саройида ҳам, ал-Азҳар масжидида ҳам ўтилар, аёллар учун алоҳида мажлислар ҳам бўларди[11][12]. 973-йилда Рўза ҳайити байрамида масжид халифа томонидан Қоҳиранинг расмий жоме масжиди мақоми берилди. Ал-Муъизз ҳам, ундан кейин халифа бо'лган ўғли ҳам Рамазон ойида ал-Азҳар масжидида камида бир марта жума хутбасини ўқиган[13].
Қомусий олим, фақиҳ ва Фотимийларнинг биринчи расмий вазири Яъқуб ибн Киллис 988-йилда ал-Азҳарни ислом ҳуқуқи бўйича асосий та'лим марказига айлантирди[14]. Кейинги йили ушбу масканда дарс бериш учун 45 нафар олим жалб қилинди. Шу тариқа мусулмон дунёсидаги етакчи университетга айланиши учун пойдевор қўйилди[15].
Масжид халифа ал-Азиз Биллоҳ ҳукмронлиги даврида кенгайтирилди. Мисрлик тарихчи ал-Муфаддалнинг ёзишича, у масжиднинг айрим қисмларини таъмирлашни буюрган ва шифтни бир тирсак баландлатган. Кейинги Фотимий халифаси ал-Ҳаким би-Амриллоҳ (ҳ. 996–1021) масжидни таъмирлашни давом эттириб, 1010-йилда янги ёғоч эшик ўрнаттирган. Бироқ ал-Ҳаким даврида ал-Ҳаким масжиди қуриб битказилган ва ал-Азҳар Қоҳиранинг асосий жоме масжиди мақомидан айрилган. 1009-йил май ойида ал-Ҳаким масжиди халифанинг хутбалари ўқиладиган ягона масканга айланди. Бундан аввал ал-Ҳаким жума хутбасини қаерда ўқишни навбатма-навбат ўзгартириб турарди. Ал-Ҳаким ҳукмронлиги давридан кейин ал-Азҳар халифа ал-Мустансир Биллоҳ (ҳ. 1036–1094) томонидан қайта таъмирланди. Қолган Фотимий халифалари ҳукмронлигида ҳам қўшимчалар ва таъмирлаш ишлари давом эттирилди[16]. Халифа ал-Ҳофиз 1138-йилда йирик қайта қуриш ишларини амалга оширди, шунингдек, намозгоҳнинг марказий кириш қисмидаги гумбаз ҳам айнан унинг топшириг'и билан барпо этилди[17].
Дастлаб ал-Азҳар масжидининг кутубхонаси бо'лмаган, 1005-йилда Фотимий халифаси томонидан минглаб қўлёзмалар масжидга вақф қилинган ва шу орқали масжид кутубхонаси шаклланди[18]. Аҳоли орасида Исмоилий амалиётини қарор топтиришга қаратилган Фотимийлар саъй-ҳаракатлари эса, асосан, муваффақияцизликка учради[8]. Фотимийлар халифалигининг қулаши билан юзага келган тартибсизликлар натижасида кутубхонанинг кўп қўлёзмалари тарқаб кетди[18] ва орадан кўп ўтмай ал-Азҳар масжиди сунний масканга айланди[8].
Айюбийлар сулоласи

Салоҳуддин ал-Айюбий 1171-йилда Фотимийлар ҳокимиятини ағдариб ташлаган, Фотимийлар халифалиги даврида ал-Азҳарда илгари сурилган шиа таълим прибсиплари билан келиша олмади. Шу сабабли Айюбийлар сулоласи даврида масжид қаровсиз қолди. Жамоавий намоз о'қиш Салоҳуддин томонидан қози этиб тайинланган Садриддин ибн Дирбасс томонидан тақиқланган[19]. Бу фармоннинг сабаби, эҳтимол, жамоат намозларини бир жамиятда фақат битта масжидда ўқишни кўзда тутган шофиъий таълимоти ёки янги сунний ҳукмдорнинг аввалги шиа муассасасига бўлган ишончсизлиги бўлган[18][20]. Шу вақтда анча каттароқ ал-Ҳаким масжиди қуриб битказилган эди ва Қоҳирада жомеъ намозлари айнан ўша ерда ўқилар эди[19].
Ал-Азҳарни жомеъ масжид мақомидан маҳрум этишдан ташқари, Салоҳуддин масжиднинг меҳробидан Фотимий халифалари номлари ёзилган кумуш камарни олиб ташлашни ҳам буюрди. Шу ва бошқа масжидлардан ечиб олинган шунга ўхшаш кумуш камарлар жами 5 000 дирҳамни ташкил этган[16]. Салоҳуддиин масжиднинг бутунлай қаровсиз қолишига ҳам йўл қўймаган. Тарихчи ал-Муфаддалнинг со'зларига кўра, унинг ҳукмронлиги даврида масжид минораларидан бири баландлаштирилган[16].
Масжиддаги таълим маркази ҳам зарар кўрган[19]. Ал-Азҳар масжиди кутубхонаси э'тиборсиз қолдирилди ва ал-Азҳарда сақланган Фотимийлар таълимотига оид қўлёзмалар йўқ қилинди[18][21]. Айюбийлар сулоласи Қоҳира бўйлаб қурилган субсидияланган мадрасаларда сунний илоҳиёт таълимини ривожлантирди[19]. Талабаларга бериладиган маблағлар бекор қилинди[19], масжидда мунтазам равишда о'тиладиган дарслар тўхтатилди ва Фотимийлар даврида яхши яшаган мударрислар тирикчилик учун бошқа фаолият билан шуг'улланишга мажбур бўлди[21].
Шунга қарамай, ал-Азҳар бу давр мобайнида араб филологияси ва илм-маърифат маскани бўлиб қолаверди[19]. Расмий дарслар бекор қилинса-да, масжидда хусусий сабоқлар давом этарди. Ма'лумотларга ко'ра, ал-Бағдодий ал-Азҳарда қонун ва тиббиёт каби бир қатор фанлардан дарс берган. Айтишларича, Салоҳуддин унга 30 динор маош тўлаган, бу миқдор Салоҳуддиннинг меросхўрлари томонидан 100 динорга оширилган[21]. Масжид Салоҳуддин ва унинг ворислари томонидан эътиборсиз қолдирилган бўлса-да, сунний Айюбийлар сулоласининг сиёсати ал-Азҳар масжиди ривожига катта таъсир кўрсатди.
Мамлук султонлиги


Жамоат намозлари Мамлук султонлиги даврида 1266-йилда Султон Байбарс томонидан ал-Азҳар масжидида қайта тикланди. Салоҳуддин ва Айюбийлар амал қилган шофи’ийлик та’лимотига кўра, бир маҳаллада жамоат намози о'қилиши учун фақат битта масжид бўлиши лозим эди, Мамлуклар эргашган ҳанафийлик мазҳаби эса бундай чеклов қўймаган[20]. Ал-Азҳар бу пайтга келиб Фотимийлар ва исмоилий та’лимотлари билан боғлиқлигини йўқотган эди. Қоҳиранинг тез кенгайиши шароитида масжид майдонига эҳтиёж ортгани Байбарсга ал-Азҳар тарихига э’тибор бермасдан, масжидни олдинги нуфузига қайтариш имконини берди. Байбарс ва Мамлук султонлиги даврида ал-Азҳар талабалар ва мударрислар учун стипендиялар қайта жорий қилинди ҳамда деярли 100-йил давомида э’тиборсиз қолган масжидни та’мирлаш ишлари бошланди[22]. Ал-Муфаддалнинг со'зларига кўра, амир ‘Изз ад-Дин Айдамур ал-Ҳилли ўз уйини масжид ёнига қуриб, шу билан бирга масжидни ҳам та’мирлаган. Ал-Мақризий берган ма'лумотларга ко'ра, амир деворлар ва томни та’мирлаб, қайтадан пол ётқизган ва янги гиламлар билан то'шаган. Фотимий халифаси ал-Ҳаким давридан бери биринчи бор 1266-йил 16-январда масжидда хутба ўқилган, хутба беш кун олдин қуриб битказилган янги минбарда ўқилган[23].
1302-йилда содир бо'лган зилзила ал-Азҳар ва Мамлук ҳудудидаги бошқа кўплаб масжидларга зарар етказди. Қайта қуриш ишлари султонлик амирлари (шаҳзода ва амалдорлар) ҳамда қўшин бошлиғи Сайфиддин Саларга юкланди. Бу Байбарс ҳукмронлигидан кейинги илк та'мирлаш ишлари эди[24]. Орадан етти йил ўтгач, масжид шимоли-ғарбий девори бўйлаб махсус мактаб Мадраса ал-Ақбуғавийя қурилди. Янги бинога жой очиш учун масжид деворининг айрим қисмлари олиб ташланди. Яна бир мактаб Мадраса ал-Тайбарсийя қурилиши 1332–1333-йилларда бошланди. 1339–1340-йилларда қуриб битказилган бу бино ҳам масжид тузилишига та’сир кўрсатди, чунки у таҳорат фаввораси ўрнида қад ростлади[23]. Ҳар иккала мадраса ал-Азҳарни тўлдирувчи бинолар сифатида қурилган бўлиб, ўз алоҳида кириш эшиклари ва ибодат залларига эга эди[24].
Масжид Қоҳирада ўз мавқеини қайта тиклаган бўлса-да, та’мирлаш ишлари ва бошқа ишлар султон даражасидан паст лавозимдагилар томонидан амалга ошириларди. Бу ҳолат Буржий сулоласининг биринчи султони аз-Зоҳир Барқуқ ҳукмронлиги даврида ўзгарди. Султон Барқуқ ҳам, ундан кейинги султон ал-Муайяд ҳам мос равишда 1397 ва 1424-йилларда ал-Азҳар минорасини тошдан янгидан қуришга уриндилар, лекин ҳар икки сафар ҳам қурилиш нуқсонли деб топилиб, бузиб ташланди[20]. Давлат бошқарувининг энг олий поғонасидаги шахслар томонидан тўғридан-тўғри ҳомийлик қилиш Мамлуклар ҳукмронлиги охиригача давом этди. Султонлар Қайтбай ва Қансуҳ ал-Ғурий томонидан кўплаб та’мирлар ва қўшимча қурилишлар олиб борилди. Уларнинг ҳаракатлари билан бугунги кунгача сақланиб қолган бир нечта минораларнинг қад ростлаган[25]. Мамлук султонлари орасида минора қуриш одатий амалиёт бўлиб, бунга ҳокимият рамзи ва Қоҳира манзарасида ўз мавқеини мустаҳкамлашнинг энг самарали воситаси деб қараларди[25]. Ал-Ғурий, шунингдек, асл меҳроб олдидаги гумбазни ҳам қайта қурдирган бўлиши мумкин[26].
ХИВ асрга келиб, ал-Азҳар ҳуқуқ, илоҳиёт ва араб тили бўйича тадқиқотлар маркази сифатида устун мақомга эришди ва бутун ислом оламидан талабалар учун диққат марказига айланди[18]. Шунга қарамай, Миср уламоларининг атиги учдан бир қисмигина ал-Азҳарда таҳсил олган ёки дарс берган, деган хабарлар бор[27].
Усмонийлар империяси вилояти даври

1517-йилда ҳудуд Усмонийлар тасарруфига о'тди. Шаҳарни эгаллаш учун кечган жанглар келтириб чиқарган тартибсизликларга қарамасдан, турклар масжид ва унинг коллежига катта эҳтиром кўрсатдилар[18][27]. Мисрнинг биринчи усмоний ҳукмдори, султон Салим И Мисрда бо'лган сўнгги ҳафтада ал-Азҳарда жума намозида қатнашди, бироқ масжидни сақлаб туриш учун ҳеч қандай эҳсон қилмади. Кейинги усмоний амирлари ҳам ал-Азҳарда жума намозларига мунтазам қатнашган, аммо масжидни та’мирлаш учун камдан-кам ҳолларда маблағ ажратишган, шунга қарамай, ба’зан талаба ва ўқитувчилар учун маош белгилаб беришган. Мамлук султонлиги давридаги кенгайтириш ва қўшимчалардан фарқли ўлароқ, Усмонийларнинг дастлабки ҳукмронлиги даврида фақат 2 нафар усмоний ҳокими ал-Азҳарни та’мирлаш ишларини амалга оширган[27].
1517-йилда Салим И ва усмонлилардан мағлуб бўлишларига қарамай, мамлуклар Миср жамиятида та’сирчан куч бўлиб қолишди, империя бошидаги амирлар ўрнига, усмонли ҳокимлари назоратида бўлган, номигагина бўлса-да, бейлар (“сардорлар”)га айландилар[27]. Селим И даврида Мисрнинг биринчи ҳокими Хайр Бей бўлиб, у Марж Дабик жангида (Баттле оф Марж Дабиқ) усмонлилар томонига ўтган мамлук амири эди[28]. Мамлуклар ўз султонликларини тиклаш учун, жумладан 1523-йилда иккита қўзғолонни ҳам ўз ичига олган, бир неча маротаба исён кўтарган бўлсалар-да[29], усмонлилар Мисрнинг ҳокимият тузилмаси устидан мамлуклар назоратини бутунлай йўқ қилишдан тийилдилар. Усмонлилар ғалабасидан сўнг дарҳол мамлуклар иқтисодий ва ҳарбий жиҳатдан йўқотишларга учрадилар ва бу ҳолат усмонлилар ҳукмронлигининг дастлабки юз йиллигида ал-Азҳар учун молиявий ёрдамнинг етишмаслигида ўз аксини топди. 18-асрга келиб, мамлук зодагонлари ўз та’сирининг катта қисмини қайтариб олдилар ва Қоҳира бўйлаб ҳамда айнан ал-Азҳарда кўплаб та’мирлаш ишларини ҳомийлик қилишни бошладилар[27].
Қудратли мамлук бейи ал-Қаздугли 18-аср бошларида бир қанча қўшимча ва та’мирлашларни молиялаштирди. Унинг кўрсатмаси билан 1735-йилда кўзи ожиз талабалар учун ривоқ қурилди. Шунингдек, у Қайтбей томонидан дастлаб қурилган турк ва шом ривоқларини қайта қуришга ҳам ҳомийлик қилди[30].
Бу Мамлук султонлиги даврида амалга оширилган кенгайтиришлардан кейинги энг катта та’мирлашлар мажмуасининг бошланиши эди. Абд ар-Раҳмон Катхудо 1749-йилда катхудо (яничарлар бошлиғи) этиб тайинланди ва Қоҳиранинг турли жойларида ҳамда ал-Азҳарда бир неча лойиҳаларни амалга оширишга киришди. Унинг раҳбарлигида учта янги дарвоза қурилди: талабалар сочларини шу дарвоза ташқарисида олдиришгани учун шундай аталган Баб ал-Музайинīн (Сартарошлар дарвозаси), кейинчалик у масжиднинг бош кириш дарвозасига айланди; Юқори Мисрнинг Са’иди халқи номи билан аталган Баб ал-Са’айида (Са’идия дарвозаси); ва бир неча йилдан сўнг талабалар учун одатда гуруч шўрвасидан иборат овқат тарқатилган Баб ал-Шурба (Шўрва дарвозаси). Дастлабки намозхонага жануб томондан янги намозхона қўшилиб, мавжуд ибодат майдони ҳажми икки баравар оширилди. Катхудо, шунингдек, масжидни ўраб турган бир нечта ривоқни та’мирлади ёки қайтадан қурди. Катхудо ўзи ал-Азҳарда қурган мақбарага дафн қилинди; 1776-йилда у Нафиса ал-Бакрийя — тахминан 1588-йилда вафот этган аёл сўфийдан кейин — масжид ичига дафн қилинган биринчи (ва охирги) шахс бўлди[31][32].
Усмонлилар даврида ал-Азҳар Мисрда илм маскани сифатида яна э’тиборли мавқеини тиклади ва Салоҳиддин томонидан асос солинган ҳамда мамлуклар томонидан кескин кенгайтирилган мадрасалардан устунлик қила бошлади. 18-аср охирига келиб, ал-Азҳар Миср уламоси билан узвий боғлиқ бўлиб қолди[33]. Уламолар, шунингдек, ҳукуматга расмий тарзда та’сир ўтказа олдилар; бир неча шайхлар фақат бир йил муддатга тайинланадиган пошога (фахрий ҳоким) ҳисобот берувчи маслаҳат кенгашларига а’зо этиб тайинланди[34]. Бу даврда ал-Азҳарда дунёвийроқ фанлар ҳам та’лим дастурига киритилди, илм-фан ва мантиқ фалсафа билан бир қаторда ўқитила бошланди[35]. Шу даврда ал-Азҳарда илк бор моликий бўлмаган ректор тайинланди; шофиий мазҳабига мансуб Абдуллоҳ аш-Шуброви ректор бўлди[36]. Моликий мазҳабига мансуб бирон киши 1899-йилда Салим ал-Бишрий ушбу лавозимга тайинлангунга қадар ректор бўлиб хизмат қилмаган.
Ал-Азҳар, шунингдек, Мисрни усмонлилар босиб олганига қарши норозиликларнинг маркази бўлиб хизмат қилди, бунда ҳам уламолар, ҳам кенг жамоатчилик иштирок этган. Ал-Азҳардаги талаба намойишлари одатий ҳол бўлиб, кўпинча масжид атрофларидаги дўконлар талабаларга бирдамлик сифатида ёпиларди[37]. Уламолар ба’зан ҳукуматга очиқча қарши чиқишга ҳам муваффақ бўлган. Бир ҳолатда, 1730–31-йилларда усмонли аголари уч нафар қочқинни қувиб, ал-Азҳар яқинида яшовчи аҳолини безовта қилишган. норозилик сифатида ал-Азҳар дарвозалари ёпилди ва кенгроқ қўзғолондан қўрққан усмонли ҳокими аголарни ал-Азҳар яқинига бормасликка буюрди. Яна бир тартибсизлик 1791-йилда, воли ал-Ҳусайн масжиди яқинидаги одамларни безовта қилганида юз берди; улар кейин ал-Азҳар томон намойишга йўл олишди. Натижада воли ўз лавозимидан четлатилди[38].
Манбалар
- ↑ 1,0 1,1 1,2 Раббат 1996, с. 53.
- ↑ Блоом 2007, с. 104.
- ↑ Блаир 2000, с. 507.
- ↑ Ҳитти 1973, с. 114.
- ↑ 5,0 5,1 5,2 Cресwелл 1952, с. 36.
- ↑ Додге 1961, с. 5.
- ↑ 7,0 7,1 Суммерфиэлд, Девине & Леви 1998, с. 9.
- ↑ 8,0 8,1 8,2 Петрй & Далй 1998, с. 139.
- ↑ Алй, Невин; Ҳамед, Айман (2020). "Тҳе импаcт оф салт cрйсталлизатион он тҳе буилдинг стонес оф Ал-Азҳар Мосқуэ - Ҳисториc Cаиро – Эгйпт". Интернатионал Жоурнал оф Cонсерватион Сcиэнcе 11 (4). ҳттпс://www.ресеарчгате.нет/публиcатион/345506704_Тҳе_импаcт_оф_салт_cрйсталлизатион_он_тҳе_буилдинг_стонес_оф_Ал-Азҳар_Мосқуэ_-_Ҳисториc_Cаиро_-_Эгйпт.
- ↑ 10,0 10,1 Еоманс 2006, с. 52.
- ↑ Еоманс 2006, с. 53.
- ↑ Дафтарй 1998, с. 96.
- ↑ Додге 1961, сс. 6–7.
- ↑ Дафтарй 1998, с. 95.
- ↑ Беҳренс-Абоусеиф 1992, с. 58.
- ↑ 16,0 16,1 16,2 Cресwелл 1952, с. 37.
- ↑ Wиллиамс 2018, с. 204.
- ↑ 18,0 18,1 18,2 18,3 18,4 18,5 Суммерфиэлд, Девине & Леви 1998, с. 10.
- ↑ 19,0 19,1 19,2 19,3 19,4 19,5 Раббат 1996, с. 56.
- ↑ 20,0 20,1 20,2 Беҳренс-Абоусеиф 1992, с. 60.
- ↑ 21,0 21,1 21,2 Додге 1961, с. 36.
- ↑ Лулат 2005, с. 77.
- ↑ 23,0 23,1 Cресwелл 1952, сс. 37–38.
- ↑ 24,0 24,1 Раббат 1996, с. 57.
- ↑ 25,0 25,1 Раббат 1996, с. 58.
- ↑ Раббат 1996, с. 48.
- ↑ 27,0 27,1 27,2 27,3 27,4 Раббат 1996, с. 59.
- ↑ Wинтер 2004, с. 12.
- ↑ Wинтер 2004, с. 14.
- ↑ Раббат 1996, сс. 59–60.
- ↑ Раббат 1996, сс. 49–50.
- ↑ Раббат 1996, сс. 60–61.
- ↑ Wинтер 2004, с. 115.
- ↑ Абу Зайд, Амирпур & Сетиаwан 2006, с. 36.
- ↑ Раҳман 1984, с. 36.
- ↑ Ҳейwортҳ-Дунне 1938, с. 681.
- ↑ Wинтер 2004, с. 120.
- ↑ Wинтер 2004, с. 121.
Манба хатоси: <реф> тагс эхист фор а гроуп намед "лоwер-алпҳа", бут но cорреспондинг <референcес гроуп="лоwер-алпҳа"/> таг wас фоунд
