Ал-Азим масжиди (малайча: Масжид Ал-Азим) – Малайзиядаги Малакка давлат масжиди. Бино Малакка умумий касалхонаси, Малакка ал-Қур’он музейи ва Давлат қаҳрамонлари мақбараси (малайча: Макам Паҳлаwан Негери) ёнида жойлашган бўлиб, Транқуэраҳ собиқ давлат масжиди ўрнида қурилган. Масжид 1990-йилнинг[1] 13-июлида тўққизинчи Янг ди-Пертуан Агонг, Перак султони Азлан Шоҳ томонидан расман очилган.

Масжид
Ал-Азим масжиди
малайча: Масжид Ал-Азим
Ал-Азим масжиди
Мамлакат  Малайзия
Ҳудуд Малакка
Координаталар 2°12′55″Н 102°15′44″Э / 2.21528°Н 102.26222°Э / 2.21528; 102.26222
Йўналиши сунний
Масжид тури Масжид
Меъморий услуб Малай меъморчилиги
Миноралар сони 1
Миноралар сони 1
Ал-Азим масжиди намозхонаси

Архитектураси

Давлат масжиди Малакка масжиди меъморчилиги асосида бунёд этилган. Масжиднинг ички қисми яратилишида ҳам маҳаллий таъсирни сезиш мумкин. Иншоот дизайнини яратишда маҳаллий Малакка малай архитектурасидан фойдаланилган. Азиз Тапа исмли меъмор масжидда архитектура ишларини бажарган арбоблардан бири ҳисобланади. Масжидда маъруза зали, аудитория, идоралар, кафе ва музей мавжуд бўлиб, бир вақтнинг ўзида 12 000 намозхонни сиғдира олади[2].

Манбалар

  1. ↑ „МАСЖИД АЛ АЗИМ (МАСЖИД НЕГЕРИ)“. 2023-йил 16-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 6-декабр.
  2. ↑ Леонг. „ГО: Мелака мосқуэс“ (эн). НСТ Онлине (2017-йил 1-июн). Қаралди: 2020-йил 17-март.