Al-Aziz Billoh
Абу Мансур Низор (арабча: أبو منصور نزار) (955-йил 10-майда туғилган – 996-йил 14-октябрда вафот этган) ал-Азиз Биллоҳ (арабча: العزيز بالله) – номи билан машҳур бўлган Фотимийлар сулоласининг бешинчи халифаси, 975-йилдан 996-йилгача яъни вафотига қадар халифа бўлган. Ҳукмронлиги даврида Дамашқнинг қўлга олиниши ва Фотимийлар ҳудудининг Левантга қадар кенгайиши Византия императори Василий ИИ Болгаробойса билан ўртасида Ҳалаб назорати бўйича зиддиятни келтириб чиқарган. Ушбу кенгайиш жараёнида ал-Азиз кўп сонли туркий ва дайлам қул аскарларини ўз хизматига олган ва шу тариқа ўша вақтга қадар Кутама берберларидан иборат Фотимийлар халифалиги ҳарбий кучлари таркибига ўзгартириш киритган.
| Ал-Азиз Биллоҳ العزيز بالله | |||||
|---|---|---|---|---|---|
| Исмоилийлар имоми ва Фотимийлар халифалиги халифаси | |||||
| Салтанат | 975-йил 18-декабр – 996-йил 13-октябр | ||||
| Ўтмишдоши | Ал-Муъизз ли-диниллаҳ | ||||
| Давомчиси | Абу Али ал-Мансур | ||||
| Фарзандлари |
| ||||
| |||||
| сулола | Фотимийлар халифалиги | ||||
| Отаси | Ал-Муъизз ли-диниллаҳ | ||||
| Онаси | Ал-Саййида ал-Муъизийя | ||||
| Дини | Исмоилийлик, шиалик, ислом | ||||
Биографияси
Абу Мансур Низор, бўлажак ал-Азиз Биллоҳ 955-йил 10 майда туғилган. Отаси Фотимийларнинг тўртинчи халифаси ал-Му’из ли-диниллаҳ (ҳ. 953–975) бўлган[1]. Ал-Му’иззнинг бош канизаги бўлган онаси Дурзон ал-Саййида ал-Муъиззия (ал-Му’из хоним) номи билан машҳур бўлиб, келиб чиқиши бадавийлардан бўлган. Дурзон ўзининг гўзал овози билан танилган ва Тагҳрīд (қушларнинг сайраши) лақабини олган[2]. У, шунингдек, меъморчилик ишларига ҳомийлик қилган биринчи Фотимий аёл сифатида ҳам танилган[3]. Дурзон 995-йилда вафот этган[2].
974-йилда Абу Мансур Низорнинг катта акаси, ал-Му’иззнинг меросхўри сифатида тайинланган ўғли Абдуллоҳ ибн ал-Му’из вафот этгач, Абу Мансур ўзини меросхўр сифатида кўради[4]. Ал-Му’изз 975-йилнинг 18-декабрида вафот этган, унинг ўлимидан бир кун олдинги кунга қадар ҳокимият ворислиги сулола ва сарой аъзолари олдида расман тасдиқланмаган эди[1]. Абу Мансурнинг халифа сифатида расман эълон қилиниши 976-йилнинг 9-августига қадар кечиктирилган[1] .
Бошқаруви ва иқтисодиёти
Манбаларга кўра, ал-Азиз Биллоҳ бўйи баланд, сочлари қизил, кўзлари мовий, жуда сахий, жасур, от ва овни яхши кўрадиган, инсонпарвар ва бағрикенг инсон бўлган[1]. У ўзининг ҳокимият бошқарувидаги кенг қарашлари, Фотимийлар давлати молиясини ислоҳ қилиш, амалдорларнинг иш ҳақини меъёрлаштириш ва тартибга солиш, уларнинг ҳалоллигини таъминлаш чораларини кўриши билан бошқа ҳукмдорлардан ажралиб турган[1]. Шу билан бирга, у ўзининг ғайриоддий турмуш тарзи ва қимматбаҳо буюмлар ва материалларга, камёб ҳайвонлар ва лаззатли таомларга бўлган иштиёқи билан машҳур бўлган. Айтишларича, бир сафар унга почтачи кабутарлар Баълабакдан гилос олиб келган[1]. Ал-Азиз Биллоҳ, шунингдек, Миср иқтисодиётини ҳам ривожлантирган ва шу орқали кўчалар ва каналларни кенгайтириш, барқарор валютани ўрнатиш орқали солиқ тушумлари кўпайган. Унинг хизматлари умумий иқтисодий фаровонлик ишлаб чиқилган қурилиш дастурида ҳам яққол намоён бўлган.
Ал-Азиз Биллоҳ ҳукмронлигининг 979-йилида Фотимийлар тарихидаги ҳокимиятнинг энг юқори лавозими эгаси, вазир Яъқуб ибн Киллис эди. Ибн Киллис шарманда бўлган икки қисқа даврдан ташқари, 979 ва 984-йилларда, 991-йилда вафотига қадар ал-Азизнинг бош вазири бўлиб хизмат қилган[1]. Ибн Киллис ҳам худди ал-Азиз каби 100 000 олтин динор маош олган ва ҳашаматли ҳаёт кечирган[1]. Ибн Киллис халифанинг унга сарфлаган катта маблағларга қарамай[1], ғазнани таъминловчи молиявий ишларни ҳам моҳирлик билан бошқарган. Шунингдек, Ибн Киллис адабиёт эгаларининг ҳомийси сифатидаги роли ва Фотимий қонунлари ҳақидаги китоб муаллифи сифатида эътироф этилган[1]. Бироқ Ибн Киллисдан фарқли ўлароқ, ундан кейинги амалдорлар ушбу лавозимда узоқ қолишмаган. Кейинги беш йил ичида вазир лавозимини олти киши Али ибн Умар ал-Аддас, Абу ал-Фадл Жаъфар ибн ал-Фурот, ал-Ҳусайн ибн ал-Ҳасан ал-Бозияр, Абу Муҳаммад ибн Аммор, ал-Фадл ибн Солиҳ ва Исо ибн Настурус ибн Суруслар эгаллаган[1].
Ҳарбий ислоҳотлари
Ал-Азиз Биллоҳ катта ҳарбий ислоҳотларни амалга оширган. Ўша вақтга қадар Берберлар ва Кутама қабиласи аскарлари халифалик қўшинининг асосий таянчи бўлган. Ал-Азиздан олдин Ифриқияни эгаллашда ҳамда Миср ва жанубий Левантни босиб олишда Берберлар ва Кутама аскарлари қўшинда асосий рол ўйнаган[5]. 970-йилларга қадар Кутама отлиқ қўшинлари славян ва юнон аскарларидан, пиёдалар қўшини эса қора танли африкалик қуллардан иборат бўлган[5].
Бироқ Левантга босқинлар чоғида асосий қисмини Кутама аскарлари ташкил қилувчи қўшиннинг заиф томонлари кўзга ташланди. 978-йилдан бошлаб ал-Азиз шарқдан ёлланма аскарларни, айниқса туркий ва дайламий қул аскарларини (гҳилмāн) қўшин таркибига кирита бошлади. Фотимийлар қўшини таркибида гҳилмāн тизимининг қабул қилиниши катта ва самарали натижаларга олиб келди. Туркий гҳилмāн аскарлари тез фирсатларда халифаликда юқори лавозимларни эгаллай бошлади. Ўз таъсир доираларини кенгайтириш мақсадида, айниқса, тах. 987–988-йилларда улар Кутама аскарлари билан рақобатлаша бошлашди[5]. Ал-Азизнинг ўлимидан сўнг очиқ урушга айланиб кетган ва мос равишда Магҳāриба (ғарбликлар) ва Машāриқа (шарқликлар) деб номланган икки гуруҳ ўртасида шиддатли қарама-қаршилик пайдо бўлди[5].
Диний сиёсати
Чристиан ибн Нестуруснинг яҳудий Манашша каби Сурия бошқарувида котиб сифатида тайинланиши Фотимийларнинг диний масалалардаги бағрикенглигининг ёрқин намунаси бўлди. Унинг икки укаси, Орестес ва Арсениус мос равишда Қуддус Патриархи ва Қоҳира митрополити епископи этиб тайинланди[1]. Қибтий насронийлари ҳам халифанинг хайрихоҳлигидан фойда кўрдилар. Мусулмонларнинг қаршиликларига қарамай, Авлиё Меркурий черковини қайта қуришга рухсат берилди, насронийликни қабул қилган мусулмонларни жазолаш бекор қилинди[1]. Ибн Нестурус ва Манашшанинг юқори лавозимга тайинланиши мусулмон халқининг норозилигига сабаб бўлди ва улар орасида айланиб юрган душманлик муносабатларини янада кучайтирди. Натижада, халифа қисқа вақт ичида икки вазирни ишдан бўшатиб, қамоққа ташлашга мажбур бўлди. Бироқ тез орада халифалик бошқарувидаги маҳорати уларнинг озод этилишини ва ўз лавозимларига қайта тикланишини таъминлади[1]. Христианларга қарши адоват 996-йилда, Амалфи савдогарлари Қоҳирадаги арсенални вайрон қилган ёнғин учун жавобгарликда гумон қилинганида яққол намоён бўлди. Бутун шаҳар бўйлаб насронийларга қарши погромда Амалфитанлар ўлдирилди ва черковлар талон-тарож қилинди[1].
Бироқ бу бағрикенглик сунний мусулмонларга нисбатан қўлланилмади, чунки ал-Азизнинг ўзи исмоилийлар урф-одатларига амал қилар эди. Халифа мамлакатда саҳобаларини қораловчи ёзувлар ўрнатди, 982-йилда таровиҳ намозини бекор қилди ва Қоҳирада Ашуро байрамини нишонлашни жорий қилди. 991-йилда уйидан суннийларнинг Муватта Имом Молик ҳуқуқий рисоласи топилган одам қатл қилинди[1].
Ал-Азиз ҳукмронлиги маданий жиҳатдан ҳам катта аҳамиятга эга бўлди. Ибн Киллис Қоҳирада ал-Азҳар университетига асос солди (988). Ушбу университет ислом оламидаги энг муҳим илм марказига айланди. Худди шундай, Қоҳирада ҳам 200 000 жилд китоб сақланадиган кутубхона қурилди.
Профессор Самй С. Сwайднинг сўзларига кўра, Фотимий миссионерлари ал-Азиз даврида хитойликларни ўз ҳаракатларига даъват қилганлар[6].
Сурия ҳудудларига қадар кенгайиш ишлари

Ташқи сиёсатда ал-Азиз Фотимийларнинг Сурия устидан назоратини кенгайтиришга[1] эътибор қаратди. Сурияни босиб олиш ҳаракатлари 969-йилда Фотимийлар Мисрни босиб олгандан сўнг дарҳол бошланиб кетган[7].
Тавсифи
Сурия, хусусан, Фаластин ерларига эгалик қилиш Фотимийлардан олдин ҳам, улардан кейин ҳам Мисрнинг кўплаб ҳукмдорлари учун доимий ташқи сиёсатининг асосий мақсади бўлган. Улар Ғарбий Осиё империяларининг мамлакатга бостириб кириши мумкин бўлган йўлни тўсиб қўйишни ният қилган[8]. Фотимийларнинг бутун ислом оламига раҳбарлик қилиш ҳамда Ироқ ва ислом динига эътиқод қилувчи шарқий ерларни забт этиш орқали Бағдод халифалигини йўқ қилиш амбициялари уларга Сурия ва Фаластинни забт этиш учун қўшимча туртки берган[1]. Шу билан бирга, минтақадаги кучлар мувозанати Византия империяси Ҳалабнинг Ҳамдонийлар амирлигига қарши шимолий Сурияга бир вақтнинг ўзида кенгайиши билан ўзгартирилди ва бу ҳаракат 969-йилда Антиохияни эгаллаб олиш билан якунланди. Фотимийлар кофирлар таҳдидига қарши ягона ҳимоя чораси жиҳод эканлигини даъво қилишди[9]. Бироқ ал-Азиз ҳукмронлигининг дастлабки даврида Фотимийларнинг Сурияга нисбатан олиб борган сиёсатида вазир Ибн Киллис ҳукмронлик қилди. Тарихчи Ҳугҳ Кеннедйнинг сўзларига кўра, Ибн Киллис Фотимийлар Фаластин ва жанубий Сурияни назорат қилишга эътибор қаратишлари керак, деб ҳисоблаган[7].
Дастлабки муваффақиятларга қарамай, Кутама генерали Жаъфар ибн Фаллоҳ бошчилигидаги Фотимийларнинг Сурияга биринчи босқини Дамашқ фуқаролари ва Сурия чўлидаги бадавий қабилаларининг қўзғолонлари билан тезда тўхтатилди[9]. 971-йилнинг август ойида Фотимийлар бадавийлар ва уларнинг қарматий иттифоқчиларига қарши жангда мағлубиятга учрадилар. Бу эса Сурия ва Фаластин жанубидаги Фотимийлар назоратининг деярли бутунлай қулашига, 971 ва 974-йилда қарматийларнинг Мисрга бостириб киришига олиб келди[7].
Ал-Азиз ҳокимият тепасига келгач, Дамашқ турк Алптакин томонидан бошқарилди. Алптакин атиги 300 нафар турк сафдошлари билан халифалик қўшинида Кутама аскарларининг етарлича кучга эмаслигидан фойдаланган ҳолда ҳокимиятни қўлга олди[1]. Жанубда Фаластин Фотимийлар назорати остида эди, лекин Бану Тайй қабиласининг бадавий бошлиғи Муфарриж ибн Дағфал ибн ал-Жарроҳ уларга қарши чиқди ва вилоят маркази Рамлани ушлаб турди[1].
Дамашқни қайта босиб олиш
975-йилда ал-Азиз суннийлик мазҳабига эътиқод қилувчи Муҳаммад ибн Аҳмад ан-Наблусий ва унинг издошларининг Фотимийларга қарши қўзғолонларини бостириш мақсадида Баниясни ўз назорати остига олди[10].
976-йилда Мисрни забт этган фотимий генерали Жавҳар Дамашққа қарши юриш қилган. Бироқ шаҳар олдида кечган икки ойлик тўқнашувлардан сўнг Алптакиннинг қарматиялик иттифоқчилари уларга ёрдамга келиб, Жавҳар ва унинг қўшини ортга чекинишга мажбур бўлган[1]. Алптакин қўшинлари ортидан Жавҳар Тиберия, Рамла ва Аскалонгача чекинган ва айнан ўша ерда қамал қилинган[1]. Ўн етти ой давом этган қамал 978-йил бошида музокаралар йўли билан якунланган. Ғазза тўғридан-тўғри Фотимийлар назорати остида қолган. Жавҳар ва унинг одамлари Аскалондан Мисрга жўнаб кетаётганларида мағлубиятга учраганликлари сабабли душман аскарларининг қилич ва найзалари остида ўтиб, хўрланишга мажбур бўлишган[1].
Фотимийлар халифаликнинг юқори мартабали аъзолари, жумладан, Ибн Киллисни Дамашқ атрофидаги муҳим мулклардан маҳрум қилган ушбу ҳақоратли келишувни қабул қила олмади[7]. Натижада, ал-Азиз 978-йил августида жанг майдонига шахсан ўзи кириб, улкан қўшин бошида Алптакинни мағлуб этиб, уни асирга олди[1]. Қарматийлар Баҳрайнга чекинишлари учун йиллик солиқ тўлаш ваъдалари билан пора олдилар ва шу тариқа уларнинг Сурияга бостириб киришларини тўхтатиб қолдилар[1]. Кейинчалик халифа кутилмаганда Алптакинга раҳм-шафқат кўрсатиб, уни ва унинг турк издошларини Фотимийлар хизматига олди[1]. Алптакиннинг ўзи Қоҳирага олиб кетилиб, у ерда халифа томонидан катта эҳтиром кўрсатилди. Бу эса Ибн Киллиснинг ҳасадини уйғотди[1]. Сурияда турк гҳилмāн тизими ўзига хос нуфузга эга бўлиб олди, уларнинг сафида бўлган эркаклар эса Дамашқ ҳокими лавозимини эгаллашди[7].
Дамашқ Алптакиннинг аскарларидан бири Қассам томонидан маҳаллий аҳоли ва шаҳар милицияси кўмагида қўлга олинди. Улар Берберлар ишғолидан қочишни хоҳладилар[1]. Фотимий генерали ал-Фадл ибн Солиҳ, Ибн Киллиснинг ҳимоячиси, Бербер қўшини билан Қассамга қарши юборилди, аммо қирғоқ бўйидаги шаҳарларга қарши куч ишлатишдан бошқа ҳеч нарсага эриша олмади ва Фаластинга чекинишга мажбур бўлди[1]. Мосул тахтидан ағдарилган Ҳамдоний ҳукмдори Абу Тағлиб келиши билан вазият мураккаблашди. У ал-Азиз билан боғланиб, унга қўшин юбориб ёрдам қилишини, бунга жавобан эса шаҳарни эгаллаб олишини таклиф қилди. Бироқ ушбу таклифга Ибн ал-Жарроҳ томонидан қаршилик кўрсатилди, чунки Ҳамдонийлар ва уларнинг Бану Уқайл қабиласидан бўлган издошлари ўз мавқеига, хусусан, Рамла қабиласи яйловларига эгалик қилишига таҳдид солиши мумкин эди. Ал-Фадл араб қабилалари ўртасида низо келтириб чиқариш ва Фотимий ҳокимиятини мустаҳкамлаш мақсадида Рамлада Абу Тағлибни рағбатлантириб, икки томонлама ўйин ўйнагандек кўринишга уринди. Аммо 979-йил август ойида Ибн ал-Жарроҳ Рамлада Абу Тағлиб ва унинг одамларига ҳужум қилган вақтда ал-Фадл ўз қўшинлари билан уларга ёрдамга келди. Абу Тағлиб асир олиниб, қатл этилди[1]. Фотимийлар ҳукмронлигини тан олганига қарамай, Тайй қабиласи бошлиғи деярли мустақил ҳукмдор эди ва ўнлаб йиллар давомида Фотимийлар ҳукуматининг улардан хавфсираб яшашига сабаб бўлди[7].

979–980-йилларда Дамашқ Кутама қабиласи бошлиғи Сулаймон ибн Жаъфар ибн Фаллоҳ даврида Фотимийларнинг уни босиб олишга уринишларига қаршилик кўрсатишда давом этди[1]. Ал-Фадлнинг уларни ушлаб туриш учун Уқайлдан фойдаланишга уринишларига қарамай, Таййийлар ва улар томонидан амалга оширилган вайронагарчиликлар Сурия жанубидаги ўтроқ ва қишлоқ хўжалиги туманлари учун хавф туғдирди. Тарихчи Кеннедй сўзлари билан айтганда Рамла „арвоҳ шаҳарга“ айланиб қолди. Дамашқ атрофидаги Ғута текислиги ва Ҳаврон минтақаси шунчалик вайрон бўлдики, Дамашқ аҳолиси очарчиликка дуч келди. Ушбу вазият фақатгина Турк Бакжур томонидан бошқарилаган ва Ҳимсдан юбориладиган озиқ-овқат таъминоти орқали енгиллаштирилди[7]. Бербер қўмондонларининг Дамашқни эгаллаш ва вилоятда тартиб ўрнатишдаги кетма-кет муваффақияцизликлари натижасида Фотимийлар суди Алптакиннинг собиқ издоши Балтакинни Сурияга навбатдаги юришга қўмондон этиб тайинлади. Балтакин Ибн ал-Жарроҳни мағлуб этиб, византияликларни ҳимоя қилди. Қассам эса 983-йил бошида Дамашқни таслим қилишга ва душман қўлига топширишга мажбур бўлди[1].
Ҳалаб учун баҳс
Суриянинг марказий ва жанубий ҳудудларида Фотимийлар ҳукмронлиги таъминлангач, халифа ал-Азиз Ҳалабни ҳам қўлга киритишни мақсад қилди, бироқ Ибн Киллис тириклигида халифани бу мақсадидан тўхтатиб қолди[1]. Ҳалаб масаласи мураккаб бўлиб, Византия билан тўғридан-тўғри қарама-қаршиликни келтириб чиқариши мумкин эди[11]. 969-йилдан бошлаб Ҳамдонийлар амирлиги Византияга бўйсунган. Унинг ҳукмдори Саъд ад-Давла (ҳ. 967–991) бу қарамликдан норози бўлди, аммо Фотимийларнинг тўғридан-тўғри босиб олинишига йўл қўймаслик учун унга риоя қилишга мажбур эди. Натижада унинг сиёсати икки куч ўртасида ўзгариб кетди[12]. Шунга қарамай, Фотимийлар Ҳамдонийларнинг заифлигидан фойдаландилар, чунки кўплаб Ҳамдонийлар тарафдорлари Фотимийлар хизматига кира бошладилар. Мисол учун, Рожа ал-Сиқлабий ўзининг 300 нафар аскари билан Ҳамдонийлардан ажралиб чиқиб, Акко ва Кесария губернатори этиб тайинланган[7].
983-йилда Ҳамдонийлар ҳукмдори Бакжур Ҳимс ҳокими бўлган. Бакжур ал-Азиз билан бевосита алоқа қилиб, Дамашқ губернаторлиги эвазига Ҳалабга қарши Фотимийлар хизматига киришни таклиф қилган[1]. Нафақат Ҳимсни, балки Ҳалабни ҳам эгаллаш имконияти пайдо бўлганини кўрган ал-Азиз Бакжурнинг таклифига рози бўлган. У қисқа муддатга тахтдан ағдарилган ва пойтахтда очарчиликка олиб келган ҳосил етишмовчилиги туфайли қамоққа ташланган[7]. Халифа Бакжурни қўшин билан таъминлаган ва у билан сентябр ойида Ҳалабга ҳужум уюштирган. Саъд ад-Давла ўзининг генерали Бардас Пҳокасни Ҳалабга ёрдам бериш учун юборган Византия императори Василий ИИ Болгаробойсадан (ҳ. 976–1025) ёрдам сўраб мурожаат қилишга мажбур бўлган. Византияликлар Ибн ал-Жарроҳнинг яқинлашаётганидан огоҳлантирилгач, Бакжур Фотимийлар ҳудудига қочиб кетган. Византияликлар октябр ойида Ҳимсни эгаллаб олишган ва шаҳарни Ҳамдонийлар назоратига қайтарганлар[1]. 987–988-йилларда Византияликлар билан етти йиллик сулҳ тузилган. Унга кўра, асирларни алмаштириш, Византия императорининг Фотимийлар ҳукмронлигидаги насронийларнинг ҳимоячиси, Фотимийлар халифаси эса Византия назорати остидаги мусулмонларнинг ҳимоячиси сифатида тан олиниши ҳамда Константинопол масжидида жума намозида Аббосий халифаси номини Фотимийлар халифаси номи билан алмаштирилиши назарда тутилган эди[11].
Бакжур муваффақияцизликка учраганига қарамай, ал-Азиз томонидан Дамашқ ҳокими этиб тайинланган. Ушбу қарор Ибн ал-Жарроҳ томонидан ҳам қўллаб-қувватланган. Икки ойдан сўнг, озодликка чиқарилган ва ўз лавозимига қайта тикланган Ибн Киллис ал-Азиз ва Ибн ал-Жарроҳга қарши ҳаракатга туша бошлаган. Бакжур ўзининг шафқацизлиги туфайли аста-секин дамашқликлар орасида машҳур бўлган. Бир неча муваффақияциз уринишлардан сўнг, 989-йилда Ибн Киллис, ниҳоят, ал-Азизни Бакжурни вазирнинг шахсий гҳилмāнидан бири Яъқуб ас-Сиқлабий билан алмаштиришга кўндирган. Бакжур Раққага қочиб кетган ва у ердан Ҳалабга муваффақияциз ҳужумларини давом эттирган[1]. Шунингдек, Балтакин Ҳаж карвонларига бостириб кирган бадавий қабилаларини тинчлантириш учун юборилган ва бу Мадина шимолидаги Водий ал-Қурада Фотимийлар гарнизонининг ташкил этилишига сабаб бўлган[7].
991-йилда Ибн Киллиснинг ўлимидан сўнг, ал-Азиз Ҳалаб масаласида янада тажовузкор позицияни эгаллади. У Ибн Киллиснинг қўриқчисини лавозимидан бўшатиб, Турк Манжутакинни Дамашққа ҳоким қилиб тайинлади[1]. Ҳугҳ Кеннедй таъкидлаганидек, Манжутакиннинг Дамашққа ҳокимлиги „Суриянинг сиёсий ва иқтисодий географиясида“ бир қанча ўзгаришларга сабаб бўлди. Бадавийлар томонидан амалга оширилган вайронагарчиликлар туфайли Фотимийлар Суриядаги денгиз орқали, хусусан, Таробулус аш-Шом орқали ўз қўшинларини таъминлаб турдилар. Натижада қирғоқ бўйидаги асосий шаҳарлар ХИИ асргача Фотимийлар назорати ва бошқаруви остида бўлган, шунингдек, шаҳар савдо маркази сифатида муҳим аҳамият касб этган[7].
Манжутакин Ҳамдонийлар амирлигига бостириб кирди. 992-йил июн ойида Антиохия қўшинлари Мичаэл Боуртзес Византия қўшинини мағлуб этди ва Ҳалабни қамал қилди. Бироқ қамални мустаҳкам равишда ушлаб тура олмади. Шу сабабли шаҳар душман қамалига осонликча қаршилик кўрсата олди. 993-йил баҳорида, ўн уч ойлик юришлардан сўнг, Манжутакин таъминот йўқлиги сабабли Дамашққа қайтишга мажбур бўлди[12]. 994-йилнинг баҳорида Манжутакин яна бир босқинни бошлади, сентябр ойида Оронтес жангида Боуртзесни яна мағлуб этди ва яна Ҳалабни қамал қилди. Бу сафар қамал анча самарали амалга оширилди, орадан кўп ўтмай яна озиқ-овқат таъминотида муаммолар юзага келди. 995-йил апрелда Византия императори Василий ИИ Болгаробойса шаҳарга шахсан ўзи ташриф буюрди[12]. Василий ИИ нинг ўзи қўшин бошида туриб Онадўлини атиги ўн олти кун ичида кесиб ўтди. Унинг тўсатдан келиши ва қўшин таркибидаги аскарлар сонининг бўрттириб кўрсатилиши Фотимийлар қўшинида ваҳима уйғотди. Натижада, Манжутакин ўз қароргоҳини ёқиб юборди ва жанг қилмасдан туриб Дамашққа чекинди[12].
Византияликлар Таробулус аш-Шомни қамал қилишди, лекин уни қўлга кирита олмадилар. Шундай бўлса-да, Фотимийлар шаҳар устидан назоратни йўқотдилар[11]. Шундан сўнг Византия императори Тартусни эгаллаб, назоратни мустаҳкамлади[11]. Воқеаларни кузатиб турган ал-Азизнинг ўзи Қоҳирада кенг кўламли тайёргарлик ишларини бошлаб, византияликларга қарши майдонга тушишга тайёрланди[11]. У 995-йил сентябр ойида сулҳ бўйича таклифлар олиб борган Византия ва Ҳамдоний элчихоналарини қабул қилди, аммо улар томонидан берилган таклифларни рад этди[11]. Ал-Азиз томонидан Қоҳирада кўрилаётган жангга тайёргарлик ишлари ёнғин натижасида вайрон бўлгач, шаҳарда насронийларга қарши погром бошлаб юборилди[7]. Манжутакинга Тартусни қайтариб олиш буйруғи берилди, бироқ арман гарнизони Манжутакиннинг ҳужумларини тўхтатиб қолишга эришди. Қамалга ёрдам бериш учун юборилган Фотимий флоти қирғоқ яқинидаги бўрондан омон чиқмади[11]. Ал-Азиз 996-йил 14-октябрда ўз юришларини амалга оширмасидан олдин вафот этди[7]. Византия-Фотимий можароси эса унинг ворислари ҳукмронлик даврида 1000-йилда ўн йиллик сулҳ тузилгунга қадар давом этди[11].
Арабистоннинг кенгайиши ва Шимолий Африкадан чекиниши
Сурия билан бир қаторда ал-Азиз Арабистон ярим оролида ҳам Фотимийлар таъсирини кенгайтириш ҳаракатларига раҳбарлик қилган. Ҳаж амалларини бажариш учун ёки ғарбий ислом дунёси зиёратчилари билан биргаликда Қоҳирадан йўлга чиқаётган карвонлар, зиёрат учун зарур бўлган катта харажатларга қарамай, Фотимийлар назорати ва ҳимояси остида бўлган[7]. Макка амирлари, гарчи амалда автоном бўлсалар ҳам, Миср Фотимийлар томонидан босиб олинганидан бери уларга бўйсунишган[13]. 975-йилда ал-Му’иззнинг ўлимидан кейин Макка шарифи Фотимийларнинг улар устидан ҳукмронлигини рад этишига сабаб бўлди. Катта эҳтимол билан бу иш Қарматийларнинг даъвати билан амалга оширилган бўлиши мумкин, аммо кейинчалик Фотимийлар назоратни тезда қўлга олган[13].
Ниҳоят, 992-йилда Фотимийлар Яманда халифа сифатида эътироф этилди[7] ва ҳатто уларнинг эски душманлари, баҳрайнлик қарматияликлар ҳам Фотимийларни халифа сифатида тан олиш учун уларнинг ҳузурига келишди[7]. Кеннедйнинг сўзларига кўра, бундай дипломатик ҳаракатлар ал-Азиз томонидан Ибн Киллиснинг ўлимидан сўнг олиб борилган ташқи сиёсатнинг энг самарали натижаси бўлган. Бу эса унинг икки асосий давлат мас’улиятини ўз зиммасига олишга қодирлиги ва тайёрлигини кўрсатган[7].
Ал-Азиз Биллоҳ 996-йил 13-октябрда вафот этган. Унинг ўрнига ўғли Абу Али ал-Мансур (996–1021) халифа этиб тайинланган.
Оиласи
Ал-Азизнинг турмуш ўртоқлари ҳақида аниқ маълумотлар мавжуд эмас[2]. 970-йилда туғилган Ситт ал-Мулк халифанинг тирик қолган энг катта фарзанди бўлган. Ситт ал-Мулкнинг онаси манбаларда умм валад сифатида кўрсатилган. Бундан кўриниб турибдики, у ал-Азизга ўғил туғиб берган, бироқ бола гўдаклигидаёқ вафот этган. Манбаларда унинг номи Саййида ал-Азизия (маъноси: Азизнинг хоними) деб берилган. Саййида ал-Азизия 995-йилда вафот этган[2]. 979-йилда ал-Азиз ўзининг амакиси ёки тоғасининг қизига уйланган (айнан қандай қариндошлиги номаълум)[2]. Шунингдек, халифанинг учинчи хотини ҳам бўлиб, у византиялик насроний юнон ал-Ҳакимнинг онаси бўлган[2].
Манбалар
- ↑ 1,00 1,01 1,02 1,03 1,04 1,05 1,06 1,07 1,08 1,09 1,10 1,11 1,12 1,13 1,14 1,15 1,16 1,17 1,18 1,19 1,20 1,21 1,22 1,23 1,24 1,25 1,26 1,27 1,28 1,29 1,30 1,31 1,32 1,33 1,34 1,35 1,36 Cанард 1960.
- ↑ 2,0 2,1 2,2 2,3 2,4 2,5 Ҳалм 2015.
- ↑ Cортесе & Cалдерини 2006.
- ↑ Дафтарй 2007.
- ↑ 5,0 5,1 5,2 5,3 Лев 1987.
- ↑ Самй С. Сwайд. Ҳисториcал диcтионарй оф тҳе Друзес, иллустратед, Сcареcроw Пресс, 2006 — хли-бет. ИСБН 0810853329. Қаралди: 2012-йил 4-апрел. „Тҳе фифтҳ cалипҳ, ал-'Азиз би-Аллаҳ (р.975-996). . . Ин ҳис тиме, тҳе Фатими "Cалл" ор "Миссион" (Да'wа) реачед ас фар эаст ас Индиа анд нортҳерн Чина.“
- ↑ 7,00 7,01 7,02 7,03 7,04 7,05 7,06 7,07 7,08 7,09 7,10 7,11 7,12 7,13 7,14 7,15 7,16 Кеннедй 2004.
- ↑ Бачарач 1975.
- ↑ 9,0 9,1 Бретт 2001.
- ↑ Wилсон, Жоҳн Франcис. (2004) ибид п 122
- ↑ 11,0 11,1 11,2 11,3 11,4 11,5 11,6 11,7 Лев 1995.
- ↑ 12,0 12,1 12,2 12,3 Стевенсон 1926.
- ↑ 13,0 13,1 Ҳалм 2003.
Адабиётлар
- Бачарач, Жере Л. (1975). "Тҳе Cареэр оф Муḥаммад Ибн Ṭугҳж Ал-Икҳшīд, а Тентҳ-Cентурй Говернор оф Эгйпт". Спеcулум 50 (4): 586–612. дои:10.2307/2855469. ИССН 0038-7134. ҳттпс://арчиве.орг/детаилс/сим_спеcулум_1975-10_50_4/паге/586.
- Бианқуис, Тҳиэррй. Дамас эт ла Сйриэ соус ла доминатион фатимиде (359-468/969-1076): эссаи д'интерпрéтатион де чрониқуэс арабес мéдиéвалес. Томе премиэр (Френч). Дамасcус: Институт франçаис де Дамас, 1986. ИСБН 978-2-35159130-7.
- Бретт, Мичаэл. Тҳе Рисе оф тҳе Фатимидс: Тҳе Wорлд оф тҳе Медитерранеан анд тҳе Миддле Эаст ин тҳе Фоуртҳ Cентурй оф тҳе Ҳижра, Тентҳ Cентурй CЕ, Тҳе Медиэвал Медитерранеан. Леиден: БРИЛЛ, 2001. ИСБН 978-90-04-11741-9.
- "Энcйcлопаэдиа оф Ислам (12 волс.)" (2нд нашри). Леиден: Э. Ж. Брилл. 1960–2005. ҳттп://дх.дои.орг/10.1163/1573-3912_ислам_СИМ_0953.
- Cортесе, Делиа. Wомен анд тҳе Фатимидс ин тҳе Wорлд оф Ислам. Эдинбургҳ: Эдинбургҳ Университй Пресс, 2006. ИСБН 0-7486-1733-7.
- Гил, Моше. А Ҳисторй оф Палестине, 634–1099. Cамбридге: Cамбридге Университй Пресс, 1997. ИСБН 0-521-59984-9.
- Ҳалм, Ҳеинз „Принзен, Принзессиннен, Конкубинен унд Эунучен ам фатимидисчен Ҳоф“, . Тҳе Ҳеритаге оф Арабо-Исламиc Леарнинг. Студиэс Пресентед то Wадад Кади (де) Померантз: . Леиден анд Бостон: Брилл, 2015 — 91–110-бет. ИСБН 978-90-04-30590-8.
- Лев, Яаcов (1987). "Армй, Региме, анд Соcиэтй ин Фатимид Эгйпт, 358–487/968–1094". Интернатионал Жоурнал оф Миддле Эаст Студиэс 19 (3): 337–365. дои:10.1017/С0020743800056762. ҳттпс://арчиве.орг/детаилс/сим_интернатионал-жоурнал-оф-миддле-эаст-студиэс_1987-08_19_3/паге/337.
- Лев, Яаcов. Стате анд Соcиэтй ин Фатимид Эгйпт. Леиден: Брилл, 1991. ИСБН 90-04-09344-3.
- Лев, Яаcов (1995). "Тҳе Фатимидс анд Бйзантиум, 10тҳ–12тҳ Cентуриэс". Граэcо-Арабиcа 6: 190–208. ОCЛC 183390203.
- Салиби, Камал С.. Сйриа Ундер Ислам: Эмпире он Триал, 634–1097, Волуме 1. Делмар: Cараван Боокс, 1977. ИСБН 9780882060132.
- Стевенсон, Wиллиам Б. „Чаптер ВИ. Ислам ин Сйриа анд Эгйпт (750–1100)“, . Тҳе Cамбридге Медиэвал Ҳисторй, Волуме В: Cонтест оф Эмпире анд Папаcй Бурй: . Неw Ёрк: Тҳе Маcмиллан Cомпанй, 1926 — 242–264-бет.
- Wалкер, Паул Э. (1995). "Суccессион то Руле ин тҳе Шиите Cалипҳате". Жоурнал оф тҳе Америcан Ресеарч Cентер ин Эгйпт 32: 239–264. дои:10.2307/40000841.
- Фарақ, Wесам (Жануарй 1990). "Тҳе Алеппо қуэстион: а Бйзантине-Фатимид cонфлиcт оф интересц ин Нортҳерн Сйриа ин тҳе латер тентҳ cентурй А.Д.". Бйзантине анд Модерн Греэк Студиэс (Бирмингҳам: Университй оф Бирмингҳам) 14 (1): 44–60. дои:10.1179/бйз.1990.14.1.44.