Al-Aziz masjidi
Ал-Азиз масжиди (арабча: مسجد العزيز) – Бирлашган Араб Амирликларининг Абу-Даби шаҳрида жойлашган масжид. 2015-йилда Рамазон ойининг бошларига яқин Ар-Рим оролида барпо этилган. Абу-Даби бўйлаб қурилган янги масжидлар мажмуасининг бир қисми сифатида очилган. БААдаги бошқа йирик лойиҳалари билан танилган Арчитеcтуре анд Планнинг Гроуп томонидан лойиҳалаштирилган ва қурилган[1].
| Масжид | |
![]() | |
| Мамлакат | |
| Ҳудуд | Абу-Даби |
| Координаталар | 24°29′34″Н 54°23′46″Э / 24.49277°Н 54.39601°Э |
Тарихи
Ал-Азиз масжиди Абу-Дабининг жадал кенгайиб бориши туфайли ислом меъморчилигига инновацион консепсиялар ва янги ғояларни киритиш мақсадида бунёд этилган. Масжид унинг атрофидаги бино-иншоотлар билан уйғунлашган ҳолда барпо этилган. Масжиднинг умумий қиймати 65 миллион дирҳамни ташкил қилган[2] ва Ҳасан Абдуллоҳ Исмоик томонидан молиялаштирилган.
Кўриниши
Ташқи қисми
Масжид унинг атрофини ўраб турган замонавий биноларга мос келадиган ўзига хос ташқи кўринишга эга. Умумий майдони 5,100 м2 (55,000 кв фт)ни ташкил этади. Ташқи фасад ЛУCЕМ (ёруғлик ўтказувчи бетон) материали билан қопланган бўлиб, ҳар бири 1800 х 1400 х 44 мм ўлчамдаги 207 та ёритиш элементларидан иборат[3]. Фасаддаги ҳар бир элемент ноёб бўлиб, биргаликда масжид учун яхлит ташқи кўринишни ҳосил қилади.
Масжид минораси ҳам ўзига хос бўлиб, масжиддан тўлиқ ажралган ҳолда қурилган[4].
Ички қисми
Ал-Азиз масжиди 3 қаватдан иборат: ертўла, биринчи (пастки) қават ва иккинчи (юқори) қават. Биринчи қаватда 1 050 кишини сиғдира оладиган катта намозхона[1], имом ва муаззин учун яшаш хоналари жойлашган[5]. Ертўлада эса алоҳида иккиламчи намозхона ва мусулмонлар таҳорат олишлари мумкин бўлган таҳоратхоналар мавжуд. Иккинчи қават аёллар учун мўлжалланган намозхонани ўз ичига олади.
Минора
Минора масжиддан бутунлай алоҳида қурилган бўлса-да, ташқи кўриниши масжид фасадига мос равишда безатилган. Минора масжиднинг ғарбий қисмида жойлашган. Миноранинг ичида муаззин азон айтиши учун миноранинг энг юқори қисмига чиқишига имкон берувчи зинапоя мавжуд.
Манбалар
- ↑ 1,0 1,1 „Ал Азиз Мосқуэ“. Ал Фозан. 2024-йил 10-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2025-йил 22-декабр.
- ↑ „Наҳян бин Мубарак опенс Ал Азиз Мосқуэ он Ал Реэм Исланд, Абу Дҳаби“. Эмиратес Неw Агенcй- WАМ (2015-йил 26-июн), с. 1.
- ↑ „Ал Азиз Мосқуэ | Луcем ГмбҲ“ (эн). Арчелло. Қаралди: 2024-йил 25-март.
- ↑ „Транслуcент Cонcрете Аниматес тҳе Фаcаде оф тҳис Абу Дҳаби Мосқуэ“ (эн-УС). АрчДаилй (2015-йил 14-октябр). Қаралди: 2024-йил 26-март.
- ↑ „Висуал Аналйсис оф Ал Азиз Мосқуэ (Пагес“ (эн). иссуу. Қаралди: 2024-йил 26-март.
