Абу Убайд Абдуллоҳ ибн Абдулазиз ибн Муḥаммад ибн Айюб ибн Амр ал-Бакрий (арабча: أبو عبيد عبد الله بن عبد العزيز بن محمد بن أيوب بن عمرو البكري‎‎), ёки ал-Бакрий (тахминан 1040—1094) – миллати араб бўлган андалусиялик тарихчи ҳамда Ғарбий мусулмон оламининг географи бўлган[1].

Абū Убайд Абдуллоҳ ибн Абдулазиз ибн Муḥаммад ибн Айюб ибн Амр ал-Бакрий
Шахсий маълумотлар
Таваллуди 1040
Вафоти 1094
Дини Ислом
Эра Кордова халифалиги
Ҳудуд Ал-Андалус
Асосий қизиқиш(лар)и Ислом тарихи, география

Ҳаёти

Ал-Бакрий Ҳуэлва шаҳрида туғилган. 1031-йилда Кордова халифалиги қулагач, оиласи бу ерда барпо этган қисқа умрли амирлик ҳукмдорининг ўғли эди[2][3]. Ал-Бакрий арабларнинг Бакр қабиласига мансуб бўлган[4]. Отаси Севиля таифаси ҳукмдори ал-Муътазид (1042—1069) томонидан тахтдан ағдарилгач, ал-Бакрий Кордовага кўчиб ўтади. У ерда географ ал-Удрий ва тарихчи Ибн Ҳайёндан таълим олади. Бутун умрини ал-Андалусда ўтказган, асосан Севиля ва Алмерияда яшаган. Севиляда бўлган даврида Эл Cид Алфонсо ВИ номидан хирож йиғиш учун келганига гувоҳ бўлган[3]. Ал-Бакрий ўз асарларида тасвирлаган ҳудудларга шахсан сафар қилмаган ҳолда, Кордовада вафот этган[5].

Асарлари

Ал-Бакрий Европа, Шимолий Африка ва Арабистон яримороли ҳақида ёзган. Унинг фақат иккита асари бизгача етиб келган. Унинг Муʿжам мā истаʿжам асари асосан Арабистон яриморолига оид жой номлари рўйхатини ўз ичига олади ва кириш қисмида географик асослар баён этилади. Энг муҳим асари эса Китāб ал-Масāлик wа-ал-Мамāлик (Йўллар ва мамлакатлар китоби (كتاب المساليك والمماليك) ҳисобланади. Ушбу асар 1068-йилда адабий манбалар ҳамда савдогар ва саёҳатчилар хабарлари асосида ёзилган бўлиб, улар қаторида Муҳаммад ибн Юсуф Варроқ (904—973) ва Абраҳам бен Жаcоб ҳам бор эди[5][6]. Мазкур асар Ғарбий Африка тарихи бўйича энг муҳим манбалардан бири саналади ҳамда Гана империяси, Алморавийлар сулоласи ва Транссаҳрои кабир савдоси ҳақида муҳим маълумотлар беради[6]. Варроқдан олинган маълумотлар 10-асрга оид бўлса-да, ал-Бакрий ўз даврига яқин воқеалар ҳақидаги хабарларни ҳам асарига киритган[6].

Ал-Бакрий транссаҳрои кабир савдосида исломни қабул қилган энг қадимги шаҳар марказлари ҳақида маълумот беради. 10-аср охирларида Гао Нигер дарёси бўйидаги маҳаллий мусулмон аҳолига эга бўлган кам сонли шаҳарлардан бири эди. Буюк дарёнинг илонизи каби эгри-бугри оқими бўйлаб жойлашган бошқа марказлар ҳам кейинчалик исломни қабул қилдилар. Жумладан, Такрур (Мавритания, Сенегал), Сонгаи (Мали), Канем-Борну (Чад), ҳамда Ҳауса ҳудудлари (Нигерия) кабилар. 11-асрга келиб, ушбу ва бошқа равнақ топган исломий шаҳарлар ҳақидаги хабарлар шимолга, жанубий Ибериядаги ал-Андалусга етиб борди ва бу ал-Бакрийга ўзининг Китāб ал-Масāлик wа ал-Мамāлик асарида шундай ёзиш имконини берди: „Гана шаҳри текисликда жойлашган икки шаҳардан иборат“. У яна шундай дейди: „Бу шаҳарлардан бири мусулмонлар истиқомат қиладиган катта шаҳардир. Унда ўн икки масжид бор бўлиб, улардан бирида жума намози ўқилади. У ерда маош олувчи имомлар ва муаззинлар, шунингдек, юристлар ва уламолар мавжуд“[7].

Унинг асарлари маълумотларни нисбатан холис баён этиши билан ажралиб туради. Ҳар бир ҳудуд бўйича аҳоли, уларнинг урф-одатлари, шунингдек география, иқлим ва асосий шаҳарлар ҳақида тавсиф беради. Шунга ўхшаш маълумотлар Арабистон яриморолига бағишланган географик асарида ҳамда ўзи яшаган давр дунёсига оид энсиклопедик битигида ҳам мавжуд бўлган. Шунингдек, ҳар бир ҳудуд ҳақида турли қизиқарли ривоят ва латифаларни ҳам келтиради. Афсуски, асосий асарининг бир қисми йўқолган, сақланиб қолган қисмларнинг айримлари эса ҳали нашр этилмаган[6].

Мероси

Ойдаги кратерлардан бирига ал-Бакрий номи берилган.

Яна қаранг

Манбалар

  1. ↑ Лéви-Провенçал, Э. [„Абū ʿУбайд ал-Бакрī“ (2012-йил 24-апрел).]
  2. ↑ Лéви-Провенçал 1960, с. 155
  3. ↑ 3,0 3,1 [[1] „Ал-Бакрī, Аб | Энcйcлопедиа.cом“]. [www.энcйcлопедиа.cом]. Қаралди: 2022-йил 11-июл.
  4. ↑ Ҳермес, Н. (2012). Тҳе [Эуропеан] Отҳер ин Медиэвал Арабиc Литературе анд Cултуре: Нинтҳ-Тwелфтҳ Cентурй АД. Спрингер. „Жудгед ас тҳе греатест геограпҳер оф ал-Андалус, полйвалент счолар Абу ʿУбайд ʿАбд Аллаҳ ал-Бакри белонгед то тҳе поwерфул Араб трибе оф Бакр ибн Wаил“
  5. ↑ 5,0 5,1 Вернет 1970
  6. ↑ 6,0 6,1 6,2 6,3 Левтзион & Ҳопкинс 2000, сс. 62–63
  7. ↑ [[2] „Сауди Арамcо Wорлд : Фром Африcа, ин Ажами“]. 2014-йил 30-ноябрда асл нусхадан [[3] архивланган]. Қаралди: 2011-йил 23-сентябр.

Адабиётлар

  • Лéви-Провенçал, Э. (1960), „Абū ʿУбайд ал-Бакрī“, Энcйcлопаэдиа оф Ислам 2нд Эд. Вол. 1, Леиден: Брилл, 155–157-бет.
  • Левтзион, Неҳемиа; Ҳопкинс, Жоҳн Ф.П., муҳ. (2000) [1981], Cорпус оф Эарлй Арабиc Соурcес фор Wест Африcа, Неw Ёрк, НЙ: Марcус Wеинер Пресс, ИСБН 1-55876-241-8. Пагес 62–87 cонтаин ан эхтраcт фром „Тҳе Боок оф Роутес анд Реалмс“ десcрибинг Wест Африcа.
  • Вернет, Ж. (1970), „Бакрī, Абū ʿУбайд ʿАбдаллāҳ Ибн ʿАбд ал-ʿАзīз Ибн Муḥаммад ал-“, ин Гиллиспиэ, Чарлес C. (муҳ.), Диcтионарй оф Сcиэнтифиc Биограпҳй Вол. 1, Неw Ёрк: Чарлес Сcрибнер'с Сонс, 413–414-бет.
  • Эл-Бекри. Десcриптион де л'Африқуэ септентрионале, Маc Гуcкин де Слане, транслатор анд эдитор, Парис: Импримериэ Импéриале, 1859.  Ревисед эдитион wитҳ cорреcтионс (1913), Тангиэрс: Адолпҳе Жоурдан. Аваилабле фром Галлиcа.
  • Реинауд, Ж.Т. (1860). "Нотиcе сур лес диcтионнариэс гéограпҳиқуэс арабес". Жоурнал Асиатиқуэ. 5 16: 65–106. ҳттп://галлиcа.бнф.фр/арк:/12148/бпт6к931762.имаге.ф65.  Ал-Бакри’с диcтионарй ис ментионед он паге 75.
  • Wҳите, Роберт C. (1968). "Эарлй геограпҳиcал диcтионариэс". Геограпҳиcал Ревиэw 58 (4): 652–659. дои:10.2307/212687. ҳттпс://арчиве.орг/детаилс/сим_геограпҳиcал-ревиэw_1968-10_58_4/паге/652. 

Ҳаволалар