Ал-Ханса бинти Амр (араб. الخنساء بنت عمر) — классик араб адабиётининг машҳур шоираларидан бири. У ўз қардошларига атаб ёзган марсияси билан таниқлидир.

Ал-Ханса бинти Амр
Асл исми Тумодир бинти Амр
Таваллуди 575
Вафоти 645
Фаолият тури Шоира

Ҳаёти

У Нажд вилоятида, тахминан 575-йилда туғилиб, ўсган. "Ханса" сўзи аслида “бурни пучуқ” деган ма'нони англатади ва чиройли бурунли қизларни тасвирлаш учун ишлатиладиган исмдир. Ёш қизга гўзаллиги учун бу тахаллус берилган. Унинг ҳақиқий исми Тумадир бинти Амр. 629-йилда Муҳаммад пайғамбар билан учрашиб, мусулмон бўлди ва ше’рлари билан Муҳаммад ибн Абдуллоҳни ҳам ҳайратга сола олди. Ривоят қилинишича, Пайғамбаримиз (с.а.в.) ше’рларини яхши кўрардилар ва ундан ше’р айтишини сўрардилар. Шоира асосан, ўлганларга марсия ёзар эди. Ал-Ханса вафот этган акалари Саҳр ва Муовияга атаб ше’рлар ёзган. Араб адабиётининг энг машҳур шоираларидан бири бўлган ал-Хансанинг тўрт фарзанди Исломни қабул қилдилар. Қизи Амро ҳам ўзи каби ғазал шоираси бўлган. Қолган барча ўғиллари эса Қодисия жангида ҳалок бўлишган[1].

Манбалар