Ал-Камал фи Асма ар-Рижал (Ар-Рижол исмлари ҳақида ал-Камал) (арабча: الكمال في أسماء الرجال‎‎) – 12-аср уламоси Абд ал-Ғаний ал-Мақдисий томонидан ислом илмидаги биографик баҳолаш доирасида ҳадис ровийлари таржимаи ҳолларидан тузилган тўплам.

Ал-Камал фи Асма ар-Рижал
Муаллиф(лар) Абд ал-Ғаний ал-Мақдисий
Тил араб тили
Жанр(лар)и биографик баҳолаш
Ал-Камал фи Асма ар-Рижал 10 жилдда
Ал-Камал фи Асма ар-Рижал китоби муқоваси

Умумий маълумот

Муаллиф бу китобда олти каноник ҳадис тўпламида тилга олинган ҳадис ровийларининг барчаси ёки аксариятининг исмлари ва таржимаи ҳолларини жамлаган. Бу олти китоб: Саҳиҳ ал-Бухорий, Саҳиҳ Муслим ҳамда Ан-Насоий, Ат-Термизий, Абу Довуд ва Ибн Можанинг тўртта Сунан китобидир. Таржимаи ҳоллар ҳар бир ровий ривоят қилиш қобилияти нуқтайи назаридан унинг мавқеига тааллуқли бўлиб, бу арабчада Илм ар-Рижāл деб аталади.

Китоб ҳозирча нашр этилмаган ва Суриянинг Дамашқ шаҳридаги Аз-Зоҳирияҳ кутубхонасида қўлёзма ҳолида сақланади. Муаллиф асарини аввал саҳобаларни тилга олишдан бошлаб тартиблаган: жаннат билан башорат қилинган ўн кишидан бошлайди, сўнг тобеинларга ўтади. Муҳаммад исмли кишилардан бошлаб ва шу тартибда давом эттиради. Қўлёзма ҳолида у тўрт жилддан иборат.

Яна қаранг

Манбалар