Al-Kotib
Абу Аҳмад ибн Абу Бакр ал-Котиб (тахминан 940-950-йилларда вафот этган) Бухорода туғилган. Отаси Абу Бакр ибн Ҳамид амир Исмоил ибн Аҳмад (900-907) саройида котиблик қилган. Абу Аҳмад эса амир Аҳмад ибн Исмоил (907-914) вазири этиб тайинланган. Ҳаж муносабати билан Макка, Бағдод, Омул ва бошқа шаҳарларга сафар қилган, Ҳирот, Бўшанж ва Бодғайс шаҳарларида ҳоким бўлган. Абу Аҳмад амир ворислари билан бирга саройда тарбияланган. Илк шеърлари вазирлардан ал-Жайҳоний (914-922) ва машҳур Абул Фазл ал-Балъамийларга (922-938) бағишланган. Абу Аҳмаднинг ал-Котиб тахаллуси унинг котиб бўлганлигидан далолат беради. Ал-Атавий деган шоирга юксак ҳурмати боис, уни „ал-Атавоний“ деб ҳам аташган. Унинг 34 байтдан иборат қасида, ҳажв ва бошқа жанрлардаги шеърлари Саолибийнинг „Ятимат ад-даҳр“ тазкираси орқали бизгача етиб келган[1].
Ал-Котиб | |
|---|---|
| Шахсий маълумотлар | |
| Вафоти | милодий тахминан 940-950-йиллар |
| Дини | Ислом |
| Танилган соҳаси | котиб, шоир |
Адабиётлар
- Абдуллаев И. Бухоронингарабийнавис шоирлари. Тошкент:Фан, 1965;
- Абдуллаев И. Мерос ваталқин. Тошкент: Фан, 2008;
- Абу Мансур Абдумалик ибн Муҳаммад ас-Саолиби. Ятимат ад-дахр фи маҳосинаҳл ал-аср („Редкая жемчужена одостоинствах людей своего века“).Ташкент: Фан, 2005.
Манбалар
- ↑ З. Мунавваров ва бошқалар. Ренессанс олимлари қомуси (ўзбекча, инглизча ва арабча), 2021-йил — 100-бет. ИСБН 978-9943-7557-7-2.
| Ушбу мақолада Ренессанс олимлари қомуси маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ислом шахсияти ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |