Al-Mazoraiy
Ал-Мазораий (арабча: الماذرائيون) – 879–946-йилларда Тулунийлар, Аббосийлар халифалиги ва Ихшидийлар сулоласи даврида Миср ҳамда Шомда молия ишлари бошлиғи (‘āмил) лавозимини эгаллаган ва бу лавозимни деярли монополия остида ушлаб турган. Тҳеррй Бианқуис берган маълумотларга кўра, улар бу лавозимни эгаллаб турган вақтида ўрта асрлар араб дунёсида йирик миқдорда бойлик тўплаганлар[1].
Нисбасидан аён бўлишича, бу оила Қуйи Ироқнинг Восит шаҳри яқинидаги Мазорая қишлоғидан келиб чиққан[2]. Бу сулоладан бўлган илк машҳур шахс Абу Бакр Аҳмад ибн Иброҳим ал-Мазораий бўлиб, 879-йилда Миср ва Шомнинг мустақил ҳукмдори Аҳмад ибн Тулун Абулаббос (ҳ. 868–884) томонидан молия ишлари боҳлиғи этиб тайинланган. У бу лавозимни 884-йилда вафотига қадар эгаллаб келган[2]. Ўз ўғиллари Алини Мисрга, Абу Али ал-Ҳусайнни эса Шомга ўзининг вакили қилиб тайинлаган. Али отасининг ўрнини эгаллаган ва Аҳмад ибн Тулуннинг ўғли Хуморавайҳ ибн Аҳмад ибн Тулун (ҳ. 884–896) ҳамда унинг қисқа муддат ҳукмронлик қилган ўғли Жайш ибн Хуморавайҳнинг даврида вазир лавозимида хизмат қилган. 896-йилда эса Жайш билан бирга ўлдирилган[2]. Вафотидан кейин ал-Мазораийнинг ўрнини Абултаййиб Аҳмад (вафоти: 915) эгаллаган. Унинг яна бир ўғли Абу Бакр Муҳаммад эса Тулунийлар сулоласининг охирги ҳукмдорларидан бири Ҳорун ибн Хуморавайҳ (ҳ. 896–904) даврида вазир сифатида хизмат қилган[1].
Манбалар
- ↑ 1,0 1,1 Бианқуис 1998.
- ↑ 2,0 2,1 2,2 Готцчалк 1986.
Адабиётлар
- Бианқуис, Тҳиэррй „Аутономоус Эгйпт фром Ибн Ṭūлūн то Кāфūр, 868–969“, . Тҳе Cамбридге Ҳисторй оф Эгйпт, Волуме 1: Исламиc Эгйпт, 640–1517. Cамбридге: Cамбридге Университй Пресс, 1998 — 86–119-бет. ИСБН 0-521-47137-0.
- Готцчалк, Ҳ. Л. (1986). "ал-Мāд̲ҳ̲арāʾī". ин Босwортҳ, C. Э.. Энcйcлопаэдиа оф Ислам. Волуме В: Кҳе–Маҳи (2нд нашри). Леиден: Э. Ж. Брилл. п. 953. дои:10.1163/1573-3912_ислам_СИМ_4729. ИСБН 978-90-04-07819-2. ҳттпс://референcеwоркс.бриллонлине.cом/сеарч?с.қ=ал-М%C4%81д%CC%Б2ҳ%CC%Б2ар%C4%81%CА%БЕ%C4%АБ&с.ф.с2_парент=с.ф.боок.энcйcлопаэдиа-оф-ислам-2&сеарч-го=Сеарч.