Туроншоҳ, шунингдек, Турон Шоҳ (арабча: توران شاه‎‎) деб ҳам аталган, тахаллуси Ал-Малик ал-Муаззам Ғиёсиддин Туроншоҳ (арабча: الملك المعظم غياث الدين توران شاه‎‎) бўлган Миср ҳукмдори, султон ас-Солиҳ Айюбнинг ўғли. Айюбийлар сулоласи вакили бўлган Туроншоҳ 1249—1250-йилларда қисқа муддат Миср султони бўлган.

Ғиёсиддин Туроншоҳ
غياث الدين توران شاه
Ал-Малик ал-Муаззам

Туроншоҳнинг суиқасд натижасида ўлдирилиши тасвирланган миниатюра. тах. 1330–40
Миср султони
Салтанат 1249-йил 22-ноябр — 1250-йил 2-май
Ўтмишдоши Ас-Солиҳ Айюб
Давомчиси Шажар ад-Дурр
Дамашқ амири
Салтанат 1249-йил 22-ноябр — 1250-йил 2-май
Ўтмишдоши Ас-Солиҳ Айюб
Давомчиси Ан-Носир Юсуф
Туғилиши Номаълум
Вафоти 1250-йил 2-май
Сулола Айюбийлар сулоласи
Отаси Ас-Солиҳ Айюб
Дини Ислом
ХИВ асрга оид европача тасвир. Туроншоҳга суиқасд

Келиб чиқиши

Отаси Туроншоҳга ишонмагани сабабли уни Миср сиёсатидан йироқ тутиш мақсадида Ҳасанкейфга юборган[1]. Отасининг вафоти ҳақида Баҳрий мамлуклари қўмондони Фарисиддин Ақтай орқали хабар топган. Ақтай Туроншоҳни Мисрга қайтариш ва Франсия қироли Людовик ИХ ҳамда Еттинчи салиб юришига қарши урушни давом эттириш учун унинг олдига юборилган эди. Ақтай Мисрдан Ҳасанкейфга ҳижрий 647-йил Рамазон (милодий 1249-йил декабр) ойи бошларида етиб келган. Бир неча кундан сўнг 18-декабр куни Туроншоҳ элликка яқин ҳамроҳи билан Мисрга йўл олган[2]. Гуруҳ айюбий рақиблари уларни йўлда қўлга олмаслиги учун айланма йўлдан бориб, милодий 1250-йил 4-январда Дамашқ яқинидаги Қусайр қишлоғига етиб келган. Эртаси куни тантанали равишда пойтахтга кириб келгач, Туроншоҳ расман султон деб эълон қилинган[3].

Ҳукмронлиги

Туроншоҳ уч ҳафта Дамашқда қолиб, қўшин ва шаҳар аъёнлари орасида садоқатни мустаҳкамлаш учун улкан маблағлар тарқатди. Сўнг Мисрга йўл олиб, Зулқаъда ойи 19-куни (23-феврал) оз сонли ҳамроҳлари билан Мансурага етиб келди. Отасининг Баҳрий мамлукларни эъзозлаш ва уларга таяниш ҳақидаги ёзма насиҳатини эътиборсиз қолдириб, тезда муҳим лавозимларга ўзининг (Муаззамий) мамлукларини тайинлай бошлади[4]. Шунингдек, кўплаб қора танли қулларни юқори мавқега кўтарди. Қора танли бир хизматкор устодор (сарой хўжалиги бошлиғи) этиб тайинланди, бошқаси эса амир жандорига (қироллик қўриқчилари бошлиғи) айланди[4]. Бу икки ислоҳот қудратли Баҳрий мамлукларни ранжитди.

Мамлуклар даври ҳақида ёзган тарихчиларнинг Туроншоҳ ҳақидаги баёнига тўлиқ ишониб бўлмаса-да, уларнинг ёзишича, Туроншоҳ мувозанациз, ақли паст бўлиб, унда асабий қалтироқ бўлган[4]. Бир сафар шамларнинг учини чопиб ташлаб, „Баҳрий мамлуклар билан шундай муомала қиламан!“ деб бақирган экан[4].

Туроншоҳ 1250-йилда Фарискур жангида Миср қўшинларига бошчилик қилди. Мазкур жанг Еттинчи салиб юришининг сўнгги жанги эди. Жангда салибчилар бутунлай тор-мор этилиб, Франсия қироли Людовик ИХ асир олинган.

Охир-оқибат, Баҳрийлар Туроншоҳдан чарчади. Улар Туроншоҳнинг муомаласидан хафа бўлгани ва, эҳтимол, салибчилардан Дамиёттани қайтариб олгач, Баҳрийларга қарши ҳаракат қилиши мумкин деб ўйлагани айтилади. Баҳрийларнинг Байбарс бошчилик қилган бир гуруҳи султонни ўлдиришга қарор қилган. Туроншоҳнинг қатл этилишини салибчи тарихчиЖеан де Жоинвилле, айниқса, батафсил тасвирлаган[5].

Мамлуклар суиқасди

Ҳижрий 648-йил Муҳаррам ойининг 28-куни (милодий 1250-йил 2-май) Туроншоҳ улкан зиёфат берди. Базм охирида Байбарс ва бир гуруҳ мамлук аскарлари бостириб кириб, уни ўлдиришга уринди. Туроншоҳ яраланди, чамаси, қилич зарби қўлини тилиб юборган эди. Ярадор ҳолида Нил дарёси ёнидаги бир минорага қочишга муваффақ бўлди. Мамлуклар уни қувиб бориб, минорага ўт қўйди. Олов Туроншоҳни пастга тушишга мажбур қилди ва у дарёга қараб югурди, аммо қовурғасига найза санчилди. Найза танасида осилиб турган ҳолда Туроншоҳ ўзини дарёга ташлади. Таъқибчилар Туроншоҳ қирғоқда туриб, жонини сақлаб қолишни ёлвориб, тахтдан воз кечишини айтаётган пайтда ҳам унга ўқ ёғдирди. Туроншоҳни қирғоқдан туриб ўлдира олмагач, Байбарснинг ўзи сувга кириб, султонни чопиб ўлдирди. Ривоятга кўра, шундан сўнг Фарисиддин Ақтай унинг юрагини суғуриб олиб, асир олинган Людовик ИХ ҳузурига олиб борган ва бунинг учун мукофотланишдан умид қилган, аммо Людовик унга ҳеч нарса туҳфа қилмаган[5]. Баъзи баёнларга кўра эса Туроншоҳни аслида Байбарс эмас, Ақтай ўлдирган[6].

Мероси

Туроншоҳнинг отаси ас-Солиҳ Айюб сулолада Миср устидан самарали ҳокимият ва бошқа айюбий мулклар устидан гегемонияни амалда сақлаб қолган сўнгги ҳукмдор эди. Туроншоҳ Мисрда ҳукмронлик қилган асосий Айюбийлар сулоласининг сўнгги вакилидир. Ягона мустасно олти ёшли ал-Ашраф Мусо бўлиб, Баҳрий мамлук Айбак уни қисқа муддатга номинал султон сифатида тахтга ўтқазган эди. Айбак буни Сурия Айюбийлари бостириб кириш таҳдидини солаётган бир пайтда Мисрдаги Мамлуклар ҳокимияти Айюбийлар қўлида деган кўриниш бериш мақсадида қилган эди[7].

Манбалар

  1. ↑ Ирwин, Роберт, Тҳе Миддле Эаст ин тҳе Миддле Агес: Тҳе Эарлй Мамлук Султанате, 1250-1382, п.20.
  2. ↑ Ҳумпҳрейс, Р. Степҳен, Фром Саладин то тҳе Монголс: Тҳе Айюбидс оф Дамасcус 1193-1260, п.301
  3. ↑ Ҳумпҳрейс, Р. Степҳен, Фром Саладин то тҳе Монголс: Тҳе Айюбидс оф Дамасcус 1193-1260, п.302
  4. ↑ 4,0 4,1 4,2 4,3 Ирwин, Роберт, Тҳе Миддле Эаст ин тҳе Миддле Агес: Тҳе Эарлй Мамлук Султанате, 1250-1382, п.21.
  5. ↑ 5,0 5,1 Wедгwоод, Этҳел (транс.) Тҳе Мемоирс оф тҳе Лорд оф Жоинвилле: А Неw Энглиш Версион Этҳел Wедгwоод, Э. П. Дуттон анд Cо., Неw Ёрк 1906, Чаптер ХВ п. 172
  6. ↑ Ҳумпҳрейс, Р. Степҳен, Фром Саладин то тҳе Монголс: Тҳе Айюбидс оф Дамасcус 1193-1260, п.303
  7. ↑ Ҳумпҳрейс, Р. Степҳен, Фром Саладин то тҳе Монголс: Тҳе Айюбидс оф Дамасcус 1193-1260, п.315

Адабиётлар

Ал-Муаззам Туроншоҳ
Таваллуди:  ? Вафоти: 1250-йил 2-май
Ҳумкдорлик унвони
Олдингиси Миср султони
1249-йил 22-ноябр — 1250-йил 2-май
Кейингиси
Дамашқ амири
1249-йил 22-ноябр — 1250-йил 2-май
Кейингиси