Абул-Қосим Аҳмад ал-Мустансир (арабча: أبو القاسم أحمد المستنصر‎‎; тахминан 1210–1261-йил 28-ноябр) – Қоҳирада ҳукмронлик қилган, Мамлуклар султонлигига бўйсунган биринчи Аббосий халифа. 1261-йил июн ойидан 1261-йил 28-ноябр ойига қадар ҳукмронлик қилган.

Ал-Мустансир ИИ
Қоҳиранинг 1-халифаси
Ҳукмронлик 1261-йил 13-июн – 1261-йил 28-ноябр
Ўтмишдоши Ал-Мустаъсим
(Бағдодда ҳукмронлик қилган Аббосий халифалар каби)
Давомчиси Ал-Ҳаким И
Отаси Аз-Зоҳир
Онаси Ҳаёт
Дини Ислом, суннийлик

Ҳаёти

Абул-Қосим Аҳмад Аббосийлар сулоласи аъзоси бўлиб, Бағдодда жияни, халифа ал-Мустаъсим томонидан қамоққа ташланган. 1258-йилда мўғуллар Бағдодни талон-тарож қилганидан сўнг у саҳродаги араб қабилаларининг олдига қочиб кетган ва у ерда 1260-йилда мўғуллар Суриядан қувиб чиқарилгунга қадар 3 йилдан кўпроқ вақт давомида яшириниб юрган. Сўнгра Мисрнинг Қоҳира шаҳрига йўл олиб, 1261-йилда Мамлук султони Байбарс И томонидан халифа этиб тайинланган. Орадан вақт ўтиб, Бағдодни қутқариш мақсадида ал-Мустансир қўшин билан шарққа юборилган. 1261-йилда ал-Анбар (ҳозирги Ироқнинг Фаллужа шаҳри) яқинида мўғуллар томонидан ал-Мустансирнинг қўшинига пистирма қўйилган ва ал-Мустансир ўлдирилган. Орадан маълум вақт ўтиб, унинг ўрнига Аббосийларнинг анча узоқ қариндоши, собиқ халифа ал-Ҳаким И халифа деб эълон қилинган. Ал-Ҳаким Аббосийлар сулоласидан бирор кишининг тўғридан-тўғри аждоди бўлмаса ҳам 1517-йилда Усмонийлар давлати Мисрни забт этгунига қадар Аҳмад ал-Мустансир асос солган Қоҳира халифалари авлоди Қоҳирада ҳукмронлик қилишда давом этган. Бироқ шундай бўлса-да, Қоҳира халифалари Мамлуклар учун юқори аҳамиятга эга бўлган шахслар эмас, балки шунчаки диний арбоблар эди, холос.

Адабиётлар