Абу Мансур ал-Фаḍл ибн Аҳмад ал-Мустазҳир (арабча: أبو منصور الفضل بن أحمد المستظهر‎‎; 1092 — 1135-йил 29-август) 1118-йилда 1135-йилгача Бағдодда ҳукмронлик қилган [[Аббосий халифалар рўйхати|Аббосий халифа. Асосан Ал-Мустаршид биллоҳ (арабча: المسترشد بالله‎‎) ҳукмдорлик номи билан машҳур. Ўзидан олдин халифалик қилган ал-Мустазҳирнинг ўғли. 1118-йилда отасидан Аббосий халифа лавозими учун ворисликни қабул қилган.

Ал-Мустаршид биллоҳ
المسترشد بالله
Халифа
Амир ал-мўминин
Аббосийлар халифалигининг 29-халифаси
Бағдодда ҳукмронлик қилган Аббосий халифа
Салтанат 1118-йил 6-август — 1135-йил 29-август
Ўтмишдоши ал-Мустазҳир
Давомчиси ар-Рашид
Туғилиши 1092-йил апрел/май
Бағдод, Аббосийлар халифалиги
Вафоти 1135-йил 29-август (43 ёшда)
Бағдод, Аббосийлар халифалиги
Турмуш ўртоғи
Фарзандлари
Тўлиқ номи
Абу Мансур ал-Фадл ибн Аҳмад ал-Мустазҳир Ал-Мустаршид биллоҳ
Эра номи ва маълумотлар
Сўнгги Аббосийлар даври: 12-аср
Сулола Аббосийлар
Отаси Ал-Мустазҳир
Онаси Лубаба
Дини Суннийлик (Ислом)

Биографияси

Ал-Мустаршид 1092-йилда туғилган. Халифа ал-Мустазҳирнинг ўғли. Онаси Лубана исмли славян канизак[1]. Онаси ҳам Бағдодлик бўлган. Туғилганида отаси ал-Фадл исмини қўйган. Тўлиқ исми Ал-Фадл ибн Аҳмад ал-Мустазҳир, куняси эса Абу Мансур бўлган. 1118-йилда отаси вафотидан кейин халифа бўлган. Салжуқийлар султони Маҳмуд ИИ Шарқда уруш олиб бораётган шароитда янада мустақил ҳукмдор бўлишга эришган.

Ал-Мустаршид 1122-йилда ўз вазири Амид ад-давла Жалолиддинни лавозмидан озод қилиб, қамоққа олган. Шундан сўнг, Маҳмуд ИИ Аҳмад ибн Низомулмулкни Мустаршиднинг вазири этиб тайинлаган. Кейинчалик Маҳмуд мазядийлар раҳбари Дубайс ибн Садақага қарши курашган. Аҳмад Бағдод қалъаси деворларини ҳам мустаҳкамлаган[2].

Орадан бир йил ўтиб Маҳмуд ИИ Шамсулмулк Усмонни вазирлик лавозимидан четлатиб, қатл қилдирди. Аббосийлар халифаси бу фурсатдан фойдаланиб, вазири Аҳмаддан қутулади[3]. Аҳмад кейин отаси асос солган Бағдоддаги Низомия мактабида фаолият олиб бориб, у ерда умрининг сўнгги 25 йилини ўтказгач, 1149/1150-йилда вафот этган[4].

1123-йилда Бану Мазяд бошлиғи Дубайс ибн Садақа бир лаҳзалик кучсизлигидан фойдаланиб қолишга уриниб, Бусрони талагандан сўнг султоннинг ёш укаси Ғиёсиддин Мас’уд (Мас’уд номи билан машҳур) билан бирга Бағдодга ҳужум қилди. Бироқ, Зангий ва Аҳмад ибн Низомулмулк бошлиқ қўшиндан мағлуб бўлди. Худди шу йили ал-Мустаршид Аҳамд ибн Низомулмулкни вазир лавозимидан бўшатган. 1125-йилда ал-Мустаршид қўзғолон кўтарган. Воситни эгаллаш учун қўшин юборган, аммо Бағдод яқинида мағлубиятга учраб, кейинги йил ўз саройига қамаб қўйилган[манба керак].

Маҳмуд ИИ вафот этгач, салжуқийлар давлатининг ғарбий ҳудудларида фуқаролар уруши бошланган. Зангий халифа ва Дубайс рағбатлантирган баъзи исёнчилар сабаб шарққа жалб қилинди. Зангий калтакланди ва қочишга мажбур бўлди. Халифа уни Мосулгача таъқиб қилиб, уч ой давомида қамал қилса-да, мувафаққият қозона олмади. Шунга қарамай, бу ҳаракат халифалик ҳарбий қудратини тиклашда муҳим босқич бўлди[манба керак].

Зангий Сурияда ҳарбий ҳаракатларни давом эттириб, 1134-йилда Дамашқни қамал қилди. Қисман душманнинг жасорати, қисман Зангий жамоат намозларида бир оз ён берган халифанинг қистови билан бу уринишдан воз кечишга мажбур бўлди. Шарқдаги нотинчликлар туфайли Зангий ал-Мустаршид вафотидан кейин салибчиларга қарши кўп иш қила олмади[манба керак].

Аббосий халифа Ал-Мустаршид биллоҳнинг ўлими. 1135-йилда суиқасд уюштирилган

Дамашқ қамалидан кўп ўтмай, ал-Мустаршид 1133-йил январ ойида Бағдодда халифанинг ўзи унвон берган Салжуқий султон Мас’удга қарши ҳарбий юриш бошлади. Рақиб қўшинлар Ҳамадон яқинида учрашди. Қўшинлари ташлаб кетган халифа асир олиниб, ўз саройини тарк этмасликка ваъда бергани учун афв қилинди. Халифа халифалик чодирида қолдирилгач, султон йўқлигида, Қур’он ўқиётган вақтда ўлдирилган ҳолда топилди. Тахмин қилинишича, бу ишни халифага нисбатан нафрати бўлган ҳашшошийлар вакили амалга оширган. Ўша даврнинг энг машҳур икки тарихчиси Ибн ал-Асир ва Ибн ал-Жавзий бундай тахмин қилмаган бўлса-да, замонавий тарихчилар бу қотилликни Мас’уд уюштирган деб гумон қилишади[манба керак].

Ал-Мустаршид кўк кўзли, сепкил юзли малласоч киши бўлган[5]. Вафотидан кейин ар-Рашид меросхўри бўлган.

Оиласи

Ал-Мустаршиднинг ягона хотини Амира Хотун бўлиб[6], у Салжуқий султон Аҳмад Санжарнинг қизи бўлган[7]. Улар 1124-йилда турмуш қуришган[8]. Канизагининг исми эса Хушф бўлган. Ушбу канизак ироқлик бўлиб, бўлажак халифа ар-Рашид биллоҳнинг онаси эди[9]. Халифанинг яна бир ўғли бўлиб, у 1131-йилда чечак касалидан йигирма бир ёшида вафот этган[10].

Ворислик масаласи

Ал-Мустаршиднинг вориси ўғли ар-Рашид биллоҳ бўлиб, у фақатгина бир йил, 1135-йилдан 1136-йил 17-августда тахтдан ағдарилгунча ҳукмронлик қилган. Вориси Бағдод аҳолисининг халифага қарши исёни натижасида ағдарилган. Ўғлига эса ўгай укаси ал-Муқтафий ворис бўлиб, 1136-йил 17-сентябрда тахтга ўтирган.

Ал-Муқтафий ал-Мустазҳирнинг суриялик Ашин исмли канизакдан туғилган ўғли бўлган[9].

Манбалар

Сноскалар

  1. ↑ Кузенков, П. В. „Глава 1. Иностранные матери халифов“, . Арабский и исламский мир в Средние века : от Иберийского полуострова до Средней Азии (ру). Москов: Институте оф Ориэнтал Студиэс, 2021 — 18-бет. 
  2. ↑ Босwортҳ 1968, с. 127.
  3. ↑ Босwортҳ 1968, с. 122.
  4. ↑ Босwортҳ 1984, сс. 642–643.
  5. ↑ Амин Маалоуф. Тҳе Cрусадес Тҳроугҳ Араб Эес. Сақи, 15 Жулй 2012 — 81-бет. ИСБН 978-0-86356-848-0. 
  6. ↑ Гüней, Алиме Окумуş (2020-12-29). Орта Ася Тüрк-İслâм девлетлеринде эвлиликлер ве эвлилик геленеклери (мастерТҳесис). Сосял Билимлер Энститüсü. 49-бет. 2024-01-13да асл нусхадан архивланди. Қаралди: 2024-01-13.
  7. ↑ Ламбтон, А.К.С.. Cонтинуитй анд Чанге ин Медиэвал Персиа, Библиотҳеcа Персиcа. Библиотҳеcа Персиcа, 1988 — 268-бет. ИСБН 978-0-88706-133-2. 
  8. ↑ „СЕНCЕР“ (тр). ТДВ İслам Ансиклопедиси. Қаралди: 2021-йил 31-август.
  9. ↑ 9,0 9,1 الدكتور, عبد القادر بوباية ،الأستاذ. الاكتفاء في اخبار الخلفاء 1-2 ج2. Дар Ал Котоб Ал Илмияҳ دار الكتب العلمية, 2009 — 489-бет. 
  10. ↑ Ричардс, Д.С.. Тҳе Чрониcле оф Ибн Ал-Атҳир фор тҳе Cрусадинг Период фром Ал-Камил Фи'Л-Та'Рикҳ.: Тҳе Еарс 491-541/1097-1146 тҳе Cоминг оф тҳе Франкс анд тҳе Муслим Респонсе, Cрусаде техц ин транслатион. Ашгате, 2010 — 289-бет. ИСБН 978-0-7546-6950-0. 

Адабиётлар

Ал-Мустаршид
Таваллуди: 1092 Вафоти: 1135-йил 29-август
Суннийлик унвонлари
Олдингиси Ислом халифаси
Аббосий халифа

1118-йил 6-август — 1135-йил 29-август
Кейингиси