Al-Qodir
Абулаббос Аҳмад ибн Исъҳоқ (арабча: أبو العباس أحمد بن إسحاق; 947-йил 28-сентябр — 1031-йил 29-ноябр) Аббосийлар халифалигининг 991-йилдан 1031-йилгача Бағдодда ҳукмронлик қилган 25-халифаси. Ҳукмдорлик номи ал-Қодир (القادر بالله, ал-Қодир биллоҳ, сўзма-сўз таржимаси — „Худо ёрлақаган“).
| Ал-Қодир القادر | |||||
|---|---|---|---|---|---|
| Халифа Мўминлар амири | |||||
|
Халифа ал-Қодир исми ёзилиб зарб қилинган Маҳмуд Ғазнавий олтин динори. | |||||
| Аббосийлар халифалигининг 25-халифаси Бағдодда ҳукмронлик қилган Аббосий халифа | |||||
| Салтанат | 991-йил 22-ноябр — 1031-йил 29-ноябр | ||||
| Ўтмишдоши | Ат-Тоий | ||||
| Давомчиси | Ал-Қоим | ||||
| Туғилиши |
947-йил 28-сентябр Бағдод, Аббосийлар халифалиги | ||||
| Вафоти |
29-ноябр 1031-йил (84 ёшда) Бағдод, Аббосийлар халифалиги | ||||
| Дафн этилган жой |
Бағдод | ||||
| Турмуш ўртоғи |
Сакина бинту Баҳо уд-Давла (933-йилда турмуш қурган)[1][2] Қатр ан-Нада | ||||
| Фарзандлари | |||||
| |||||
| Сулола | Аббосийлар | ||||
| Отаси | Исʻҳоқ ибн ал-Муқтадир | ||||
| Онаси | Димна | ||||
| Дини | Суннийлик (Ислом) | ||||
Асосий ворислик тизимида бўлмаган Аббосий шаҳзодаси ал-Қодир Шофиъий мазҳабининг ислом фиқҳи қоидалари ва бошқа соҳалар бўйича яхши таълим олган. Амакиваччаси ат-Тоийни Ироқнинг бувайҳий ҳукмдори Баҳо уд-Давла тахтдан ағдарганидан кейин тахтга ўтирган. Ҳамон Бувайҳийлар васийлиги остида, ҳатто Бағдодда ҳам чекланган реал ҳокимиятга эга бўлган ал-Қодир вақт ўтиши билан бувайҳий амирларнинг рақобатидан ҳамда халифаликнинг қонунийлик ва диний йўл-йўриқ манбаи сифатидаги ролидан фойдаланиб, ўз идорасининг нуфузини аста-секин ошира олган. Ал-Қодир бувайҳийлар аралашувисиз ўз меросхўрларини тайинлай олган, Бағдод хавфсизлигини бувайҳий амир Жалол уд-Давла назорат қилишини та’минлашда муҳим рол ўйнаган. Шу билан бирга, у ўз ғалабаларини халифалик тан олиши эвазига маблағ билан таъминлайдиган Маҳмуд Ғазнавий каби қудратли шахсларни излаган. Ал-Қодир диний соҳада ўзини бувайҳийлар ва Қоҳирадаги Фотимийлар мансуб бўлган шиаликка қарши суннийлик ҳимоячиси каби кўрсатган. Халифа 1011-йилги Бағдод манифестида Фотимийларни қоралаган ва рационалист мўтазилийларга қарши анъанавий ҳанбалий мазҳаби тарафини олиб, биринчи марта суннийлик таълимотини „Қодирий ақидаси“да кодекслаштиргани ҳақида баёнотлар берган. Ал-Қодирнинг диний сиёсати сунний-шиа бўлинишини мустаҳкамлаган. Чунки турли хил таълимотлар тарафдорлари кофир деб қораланиб, ўлдирилиши қонунийлаштирилган. Унинг ҳукмронлиги Аббосийлар халифалигининг мустақил сиёсий актёр сифатида қайта майдонга чиқишидан дарак бериб, аср охирида „суннийлик уйғониш даври“ деб номланган.
Биографияси
Абул Аббос Аҳмад, бўлажак ал-Қодир, 947-йил 28-сентябрда Бағдодда туғилган[5]. Отаси Исъҳоқ халифа ал-Муқтадирнинг (ҳ. 908–932) ўғли[6], онаси Таммани[3] ёки Димна эса қул-канизак бўлган[5].
Туғилишидан бироз олдин, 945-йил декабр ойида Бағдод ва Ироқнинг қолган қисмини бувайҳийлар босиб олган эди. Бувайҳийлар шиа бўлишса-да, қонунийлик нуқтаи назаридан Аббосийлар халифалигини сақлаб қолишган. Бувайҳийлар расман Ироқни халифа бош қўмондони (амир ул-умаро) вазифасида бошқаришса-да, амалда аббосий халифалари ҳокимиятини ўз саройи билан чеклаб, қўғирчоқ ҳукмдорларга айлантиришган[7]. Ўша даврдаги кўплаб аббосий шаҳзодалар қаторида Аҳмад ҳам Бағдоддаги Тоҳирий саройида яшаган[8].
Аҳмад аббосий шаҳзода бўлгани сабабли яхши таълим олган[5]. 988-йил март ойида отаси Исъҳоқ вафот этгач, Аҳмад ўгай опаси Амина билан мерос масаласида жанжаллашиб қолади. Опаси халифа ат-Тоийга (ҳ. 974–991) укаси унинг ўрнига халифа бўлишни режалаётгани ҳақида хабар беради. Аҳмад қўлга тушмаслик учун бир муддат яшириниб юриб, Басра яқинидаги Батиҳа ботқоқлиги ноиби Муҳаззиб уд-Давладан тахминан уч йил давомида бошпана олган[5][9]. Аҳмад бувайҳийларга содиқлигини айтиб, туркий саркарда Сабуктакин тахтга олиб келган ат-Тоийга қарши фитна уюштирган[9].
Халифалиги

991-йилда Ироқнинг бувайҳий ҳукмдори Баҳо уд-Давла (ҳ. 988 – 1012) ат-Тоийни мустақилликка интилиш аломатларини кўрсатаётгани сабаб тахтдан ағдарди. Баҳо уд-Давла унинг ўрнига 991-йил 22-ноябрда (ҳижрий 381-йилнинг 12-рамазони) ал-Қодирни халифаликка тайинлади[5][9][6]. Тахтдан ағдарилган ат-Тоий вафотига қадар ўн икки йил давомида асирликда бўлди[10]. Аввалги келишмовчиликларга қарамай, ал-Қодир ат-Тоий билан яхши муомала қилди. Жумладан, ат-Тоий аввалги тахтдан туширилган халифалар каби кўр қилинмаган ва унга ҳукмронлик қилаётган халифанинг муносабати туфайли яхши муомала қилинган[11].
Илк йиллар
Янги халифанинг тахтга чиқишида ҳам бир қанча муаммолар содир бўлган эди. Батиҳадан кетаётиб, уни туркий аскарлар ушлаб, хайр-эҳсон ва’даларини олишган. Халифа номидаги биринчи тантанали жума хутбаси (хутба) ҳам туркий ва дайламий қўшинлари пул талаб қилиши туфайли ортга сурилган[12]. 45 ёшида тахтга ўтирган ал-Қодир энг кекса халифа бўлиб, мулойим шахс бўлиши кутилган эди[13]. Аввалига ал-Қодир ҳақиқатан ҳам Баҳо уд-Давланинг амалдорлар бўйича номзодларини маъқуллаб, унинг сиёсатини қўллаб-қувватлагандек туюлди[6][14]. Баҳо уд-Давлага янги унвонлар берилди. Ал-Қодир ҳатто бувайҳийнинг қизига уйланишга рози бўлган, аммо қиз тўй бўлишидан олдин вафот этган[6][14]. Шарқий ислом дунёси сулолалари халифани бувайҳий қўғирчоғи деб кўргани сабабли тан олишни кечиктириб, фақат 1000-йилдагина Сомонийлар ва Ғазнавийлар ал-Қодир халифалигини тан олишди[6]. Ҳатто 997-йилда вафотигача марказий ва шимолий Эроннинг катта қисмини бошқарган бувайҳий амир Фахр уд-Давла ҳам ал-Қодирни тан олишдан бош тортиб, ат-Тоий номидан танга зарб қилишни давом эттирган[15]. Ал-Қодир халифалигининг биринчи ўн йиллигида амалга оширилган ягона мустақил ҳаракат Бағдоднинг Ҳарбийя кварталида амакиси ал-Мутий (ҳ. 946–974) қуришни бошлаган жоме масжидининг 993/4-йилда қуриб битказилиши[6][16] ва 1001-йилда ўша пайтда саккиз-тўққиз ёшда бўлган ўғли Муҳаммадни ал-Ғолиб Биллоҳ унвони билан меросхўр деб халққа э'лон қилиниши бўлди[6][17].
Бу вақтда Ал-Қодир икки марта босқинчилик уринишига дуч келди. Тахтдан ағдарилган ат-Тоийнинг яқин қариндоши Абдуллоҳ ибн Жаъфар тахминан 998-йилда ўзини Гилонга қочиб кетган халифа деб кўрсатиб, ҳатто сир фош бўлгунга қадар бир муддат маҳаллий ҳукмдорнинг қўллаб-қувватлашига сазовор бўлган[10]. Тахминан бир вақтнинг ўзида Мовароуннаҳрда ИХ аср халифаси ал-Восиқнинг авлоди, яна бир узоқ қариндош Абдуллоҳ ибн Усмон ўзини ал-Қодирнинг вориси кўрсатиб, маҳаллий қорахонийлар ҳукмдорининг қўллаб-қувватлашига сазовор бўлди[10]. Ал-Қодир бу воқеани баҳона қилиб, бувайҳий ҳоким розилигини олмай, ўғлини меросхўр деб эълон қилди. Тез орада Қорахонийлар Аббосий халифа ҳукмронлигини биринчи марта тан олиб, даъвогарни қўллаб-қувватлашдан воз кечдилар[5][18]. Сўнгра даъвогар Бағдодга келиб, шаҳарда яширинча ёрдам йиғгач, Басра, Куфа ва Кирмон орқали яна шарққа юрган. Ниҳоят ал-Қодирнинг буйруғи билан ғазнавийлар томонидан ҳибсга олиниб, асирликда вафот этган[19].
Бувайҳийлар билан муносабатлар
Шарқдаги бувайҳий амирликларини ўз ҳукмронлиги остида бўйсундиришни мақсад қилган Баҳо уд-Давла ал-Қодирни ҳарбий тайёргарликни молиялаштиришга мажбур қилиши халифалик ғазнасини аста-секин бўшатиб борган[16]. Шунга қарамай, Баҳо уд-Давланинг муваффақиятлари ҳам ижобий натижаларга олиб келди. 998-йилда Ғарбий Эронни босиб олгандан сўнг, бувайҳий амири ўз қароргоҳини Шерозга кўчирди. Бу ҳаракат Бағдод ва Ироқни оддий вилоятга айлантирса-да, ал-Қодирга мустақил фаолият учун кўпроқ имкон қолдирган. Халифа бу имкониятдан ўз ҳокимиятини мустаҳкамлаш учун фойдаланган[6][20]. Баҳо уд-Давла илгари халифалик ҳукуматининг аъзоси сифатида ҳам ўз номзодларини тайинлаган бўлса, эндиликда ал-Қодир ўз кабинетини ташкил этиб, ўз амалдорларини, асосан ат-Тоий қўл остида хизмат қилган амалдорлар орасидан сайлай олди[21]. Ал-Қодир (қайта) ташкил этган бўлиши мумкинлиги тахмин қилинган алоҳида почта ва ахборот хизматига ҳам эга бўган[22]. Бошқа томондан олганда, вазир тайинланиши учун кейинги ҳукмронликни кутишга тўғри келган. Ал-Қодирнинг бош вазирлари эса „котиб“ унвони билан кифояланишлари керак эди[23]. Ал-Қодир халифалигининг аксарият қисмида бу лавозимни 992-йилдан 1030-йилда вафотигача хизмат қилган, 998-йилда эса қисқа узилиш билан давом эттирган ал-Ҳожиб ан-Нуъмон эгаллаб турган[24].
Баҳо уд-Давла 1012-йилда вафот этгач, ўрнига ўғли Султон уд-Давла (ҳ. 1012–1024) ўтирди[6]. Ворислик Ироқда бувайҳийлар таъсирининг пасайишини ёки сунний-шиа зиддиятларининг кучайишини тўхтата олмади[6]. Баҳо уд-Давла тарафдорлари бўлган бувайҳий амирлари ҳам устун мавқе учун ўзаро чексиз рақобатга киришган. Бу жараёнда Бағдод, унвонлар ва қонунийлик масалаларини тақсимлай оладиган халифани назорат қилиш асосий аҳамиятга эга эди[25]. Бу ўз навбатида ал-Қодирга кўпроқ ҳаракат эркинлигини бериб[20][26], халифа билан яхши муносабатда бўлишга жиддий аҳамият бераётган Баҳо уд-Давланинг ворислари билан анча яхши ва ўзаро тенг позицияни эгаллаши учун шароит яратган[27]. Султон уд-Давла Ироқда амир ул-умаро тайинлаш учун ўтказилган маросимига келмагач, тайинлов сиртдан амалга оширилди. Аввалги ҳолатлардан фарқли ўлароқ, халифа саройига юборилган совғалар камтарона бўлиб, ал-Қодирнинг қашшоқлиги шу даражага етганки, сарой Бағдод ҳокими тақдим этган гилам ва пардалар билан безатилган эди[28].
1021-йилда Султон ад-Давла Ироқ устидан ҳукмронликни укаси Мушарриф уд-Давлага (ҳ. 1021–1025) топширди. Янги ҳукмдор 1023-йил март ойида Бағдодга келиб, ал-Қодир олдига келишини буюрди. Ал-Қодир бунга рози бўлди. Бироқ, Мушарриф уд-Давла халифадан рухсат сўрамай туркий зобитлар байъатини янгилашга киришгач, ал-Қодир эътироз билдириб, бунинг эвазига Мушарриф уд-Давладан содиқлик қасамини олди[6]. Мушарриф уд-Давла 1025-йилда вафот этгач, унинг укаси Жалол уд-Давла (ҳ. 1027–1044) ва жияни Абу Калижар мерос учун курашга кирган. Дастлаб Абу Калижарни ҳарбийлар амир ул-умаро деб эълон қилингач, уни халифа ҳам тан олган, аммо қўшинлар охир-оқибат Жалол уд-Давла томонга ўтгач, Абу Калижар тахтдан ағдарилган[29]. Халифа бу воқеаларда марказий рол ўйнаб, туркий аскарлар билан Жалол уд-Давла фойдасига воситачилик қилган. Шунинг учун тарихчи Ҳериберт Буссенинг фикрича, „Жалол уд-Давла ҳукмронлигининг ўрнатилиши ал-Қодирнинг ютуғи эди“[30]. Жалол уд-Давла 1026-йилда Бағдодга келгач, халифанинг ваколатларини чеклай бошлади. Бироқ армиянинг яна қарши чиққани сабабли унинг ҳукмронлиги қисқа бўлган. Ал-Қодир унга пойтахтни тарк этиши кераклигини билдириш учун делегация юборган ва ортга қайтишни бир неча йилга тақиқлаган[31].

Ал-Қодирнинг бувайҳийлар қарши ўз ҳокимиятини тиклашга уринишларига Бағдоднинг сунний аҳолисининг кенг қўллаб-қувватлаши, бувайҳийлар ҳокимиятининг пасайиши ва Маҳмуд Ғазнийнинг (ҳ. 998–1030) ҳукмронлика келиши ёрдам берди. Маҳмуд Ғазнавий шарқда нафақат бувайҳийларнинг сиёсий рақиби, балки суннийлик ҳимоячиси ҳам эди[32]. Ал-Қодирнинг Маҳмуд Ғазнавий ҳукмронлигини тан олиши бувайҳийлардан мустақил тарзда содир бўлган бўлса[33], Маҳмуднинг халифа ҳукмронлигини тан олиши эса халифанинг мавқеи юксалишига туртки бўлди. Ғазнавийлар ҳукмдори ал-Қодирни ўз юришлари ҳақида мунтазам хабардор қилиб, халифаликдан босиб олган мамлакатлар устидан унинг ҳукмронлигини тасдиқлашни талаб қилди[5]. Ал-Қодир Маҳмуднинг ғалабалари ҳақидаги хабарларни масжидларда омма олдида ўқиган. Тарихчи Тойиб ал-Ҳибрий бу ишорани бувайҳийларга қарши пардаланган ғубор деб таърифлаган. Халифа, ўз навбатида Маҳмудни олий унвонлар, Валий Амир ал-мўминийн („Мўминлар амирининг дўсти“), ямīн уд-давла ва амīн ал-милла („давлатнинг ўнг қўли ва жамоатнинг ишончли вакили“) билан тақдирлаган[34]. Тарихчи Майкл Бретт таъкидлаганидек, бу тартиб иккала ҳукмдорнинг ҳам манфаатларига мос бўлган. Жумладан, ал-Қодир учун қудратли шаҳзодани ўз вакили сифатида кўрсатиш ҳақиқий ҳокимият ўрнини босувчи восита бўлса, Маҳмуд учун халифаликнинг тан олиниши унинг мавқеи ва турли „кофирлар“га, биринчи навбатда, жанубда Ҳиндистонга, ғарбда эса бувайҳийларга қарши босқинчилик режаларини қонунийлаштирган[35]. Маҳмуднинг дабдабали совғалари халифанинг бувайҳийлар талаби натижасида юзага келган қашшоқлигини бироз юмшатишга ёрдам берса-да, ал-Қодир вафот этганда хазина бўшаб қолган эди[16].
Суннийликни ҳимоя қилиши
Ал-Қодир қатъий сиёсий ҳокимиятга эга бўлмаса-да, ўзига берилган имкониятлардан халифаликнинг маънавий ва диний ҳокимиятини қайта тиклаш учун фойдаланишга муваффақ бўлди[32]. Бунда ислом фиқҳи бўйича билимидан унумли фойдаланган. Бу эса халифага диний уламолар номидан гапириш ваколатини берган[36]. Аббосийлар анъанага кўра ҳанафий мазҳаби фиқҳи тарафдорлари бўлган, аммо бувайҳийлар даврида бу анъана шофиъий мазҳаби фойдасига бузилган. Шофиъийлар шофиъий ва шиа таълимотлари ўртасидаги кўплаб яқин алоқалар туфайли бувайҳийлар томонидан қўллаб-қувватланган[37]. Ал-Қодир ёшлигида шофиъий олими Аҳмад ибн Муҳаммад ал-Ҳаравийдан сабоқ олган[5][38]. Шаҳзоданинг фиқҳ бўйича маълумотлари ХИВ аср шофиъий олими Тақииддин ас-Субкий мактабининг нуфузли олимлари қаторига кириш учун етарли эди[13][39]. Ал-Қодир халифа бўлгач консерватив анъанавий ҳанбалий мактаби таълимотларига яқинроқ бўлган бўлиши керак[40].
Бувайҳийлар билан диний масалалар бўйича биринчи йирик тўқнашув Баҳо уд-Давла шиаликка мойил Алий ва Алийлар етакчиси (нақиб ал-ашраф) бўлган машҳур Абу Аҳмад ал-Ҳусайн ибн Мусони 1003/4-йилда Бағдодда бош қози этиб тайинлаши билан юз берди. Қозилик жараёнларида суннийлик амалиётларига қарши ўн иккилик тизимни жорий этишга бўлган уринишни пайқаган ал-Қодир суннийларнинг машҳур реаксияси бошида туриб, номзодликни бекор қилишга муваффақ бўлди[6][20][41]. Шу пайтдан бошлаб халифа ўзининг шиаларга, яъни бувайҳийлар қўллаб-қувватлаётган ўн икки имомга, шунингдек, рақиб Фотимийлар халифалиги бошчилигидаги исмоилийлар оқимига қарши кенг кўламли норозилигини очиқ намоён қилди[6][20]. Шу мақсадда халифа Ямама ва Баҳрайнда хутбанинг сунний ва аббосий шаклини тиклашга муваффақ бўлди[6]. 1006-йилда Қур’оннинг Ибн Мас’удга тегишли деб да’во қилинган нусхаси (мусъҳаф) юзасидан кескин баҳс-мунозара авж олди. Бу нусхани шиа олимлари қўллаб-қувватлаган ҳолда, каноник версияга қарши қўйишган бўлса, суннийлар уни қат’ий рад этишди. Ал-Қодир 1006-йил апрел ойида қисқартиришни қоралаган олимлар комиссиясини чақириб, матнларни ёқиб юборганларни ла’натлаган шиа партизанини қатл қилишни буюрди. Фақатгина Баҳо уд-Давланинг аралашуви вазиятни юмшатиб, тартибсизликларнинг авж олишига тўсқинлик қилди[6][42]. Қур’оннинг каноник версиясини янада оммалаштириш учун ал-Қодир 1010-йилда жума намозларида Муҳаммаднинг ридосини кийиб, ундан оммавий фойдаланишни тарғиб қилган[42].
Бу воқеа яна бир хавфни, я’ни Бағдодда Фотимийлар тарғиботининг та’сирини ҳам кўрсатди. Шаҳарда Ибн Мас’уднинг Қур’он нусхаси бўйича қўзғолонлар пайтида Фотимий халифаси Абу Али ал-Мансур (ҳ. 996–1021) номи олқишланган эди[6][43]. Бу сунний аббосийларга ҳам, ўн иккиликни қўллаётган бувайҳийларга ҳам бирдай таҳдид соладиган воқеа бўлган. Фотимийлар таҳдиди 1010-йил августида, ҳокимияти Бағдод чегарасигача ёйилган Юқори Месопотамиянинг Уқайлий амири Қирваш ибн ал-Муқаллад Фотимийлар халифаси ҳукмронлигини тан олганда яққол намоён бўлди. Ал-Қодир бунга жавобан Баҳо уд-Давлага элчи юбориб, бувайҳий ҳукмдорини Уқайлий амирига босим ўтказишга мажбур қилди. Ушбу ҳаракат туфайли тез орада амир Аббосийларга байъат қилди[6][20]. Макка амирлари ҳам Фотимийлар ҳукмронлигини тан олгач, ўтиш йўллари хавфсизлиги кафолатланмагани сабабли кўп йиллар давомида Ироқдан келган ҳаж зиёратчилари шаҳарга кела олишмади[5]. Ал-Қодир зиёратчилар карвонларини бадавий қабилаларнинг ҳужуми ва товламачиликларидан ҳимоя қилишга ҳаракат қилиб, Арабистоннинг марказий қисмидаги Ямама устидан ҳукмронликни бадавий бошлиғи Усайфирга бериб қўйган, аммо бу уриниш муваффақиятли бўлмаган. Бутун давр мобайнида карвонлар йўллари хавфсизлигини кўпинча Маҳмуд Ғазнавий каби ислом ҳукмдорлари тақдим этган хайр-эҳсонлар эвазига сотиб олишга тўғри келган[44]. Ал-Қодир Макка амири Абул Футуҳни Фотимийлардан воз кечиб, Аббосийлар учун бай’ат қилишга чақирса-да, бунинг уддасидан чиқа олмади[5].
Ал-Қодирнинг 1011-йил ноябр ойида сунний ва ўн иккилик олимлари имзолаган Бағдод манифестини чиқариши Фотимийларга қарши навбатдаги реаксия бўлди. Ҳужжатда нафақат Фотимийлар Исмоилий та’лимоти ёлғон деб қораланган, балки Фотимийлар сулоласининг Алидан келиб чиққани ҳақидаги да’волари ёлғон, уларнинг тарафдорлари эса Ислом душмани деб эълон қилинган эди[6][20]. Халифанинг жамоат ишларига фаол аралашувининг дастлабки ҳарракати Фотимийларни ажратиб кўрсатиш бўлиши ақлли ҳаракат эди. Чунки бувайҳийлар бу ҳолатга нафақат чидашди, балки буни ўз мақсадлари учун фойдали деб билиб, рақиб шиа мазҳабига ҳужумни ҳатто ўн икки имом ҳам қўллаб-қувватлади[45]. Бу ҳаракат ўн икки имом учун Аббосийлар халифалиги билан келишувга эришиш имконини ҳам яратган. Тўртинчи халифа ва биринчи шиа имоми Алининг ўзи ал-Қодирнинг тушида унинг тахтга чиқишини башорат қилгани ҳақида турли миш-мишлар тарқалди[46]. Ўн иккилик Алийлар ўша давр Бағдод ва Ироқ сиёсатида муҳим рол ўйнашда давом этдилар. Айниқса, Абу Аҳмад ал-Ҳусайннинг ўғиллари бўлган ака-ука Шариф Розий ва Шариф ал-Муртазо алоҳида аҳамиятга эга эди. Улар халифа саройи билан яқин алоқаларни сақлаб қолиб, оталаридан кейин нақиб ал-ашраф лавозимини эгаллашди[47].
Ал-Қодирнинг навбатдаги нишони бувайҳийлар ҳимоясидан баҳраманд бўлган ва аъзолари бувайҳийлар ҳукмронлиги остидаги Бағдодда кўпинча бош қозилик лавозимини эгаллаб келган рационалист мўтазила мактаби бўлди[48]. Мўтазилани ўтмишда Аббосий халифалар, хусусан, ал-Ма’мун (ҳ. 813–833) қўллаб, ҳатто Қур’он яратилиши ҳақидаги мўтазилийлар та’лимотини қабул қилишдан бош тортган ан’аначиларни та’қиб қилиш учун инквизицияга ўхшаш миҳнани жорий қилган эди[49]. Бундай ҳолда, таъқиблар нафақат муваффақияцизликка учраган, балки тескари таъсир ҳам кўрсатган эди. Жумладан, миҳна тўхтатилиб, анъанавий Ҳанбалий мазҳаби нуфузи мустаҳкамланиб, таълимотлари аввалгидан кўра таъсирчанроқ бўлиб борган[50]. 1017-йилда ал-Қодир ўз аждодларининг мухолифлари томон бўлди. Халифа шиа ақидалари қатори мўтазилийларни ҳам қоралади, мўтазила ақидаларини ўқитиш ёки ақидавий баҳсларни (калом) тақиқлади ва мўтазилага мойиллик кўрсатган ҳанафий фақиҳларини жисмоний жазо ва сургун азобида тавба қилишга буюрди[6][51]. Орадан кўп ўтмай, 1019-йил 27-январда[52] халифа ҳанбалий ғояларидан илҳомланиб, биринчи марта суннийлик та’лимотини аниқ шакллантирган Рисола ал-қодирийя („Ал-Қодир мактуби“) номли фармон чиқарди. Фармон билан шиа, мўтазилий ва ҳатто аш’арий та’лимотлари қораланиб, биринчи тўрт халифа (Рошидун) ва Муҳаммаднинг саҳобаларини ҳурмат қилиш барча мусулмонлар учун мажбурият этиб белгиланди. Мазкур талаб Алини (тўртинчи халифа) қонуний меросидан маҳрум қилган биринчи уч халифа ноқонуний экани ҳақидаги шиа э’тиқодларига зид эди[6][53]. Ҳар қандай спекулятив диний баҳс-мунозаралар, шунингдек, саҳобалардан бирортасини қоралаш ёки ҳатто улар иштирок этган ва Исломда биринчи бўлинишларнинг шаклланишига сабаб бўлган ихтилофларни ҳам текшириш тақиқланди[54]. Қуръоннинг яратилиши ҳақидаги гаплар бидъат деб кўрсатилди. Шу каби таълимот тарафдорлари „қонлари тўкилиши мумкин бўлган“ кофирлар деб эълон қилинди[52].
1029-йилда ал-Қодир ўзининг илоҳий таълимотларини янада мустаҳкамлади[31]. Шу йилнинг 2-сентябр, 2-октябр ва 11-ноябр кунлари бўлиб ўтган, ҳар бири олдингисидан кўпроқ давом этган ва Алийлар, фақиҳлар ва бошқа таниқли арбоблар иштирокида ўтказилган учта йиғилишда[52] халифа яна бир бор мўтазила ҳамда Қур’оннинг яратилиши ҳақидаги та’лимотни қоралаб, Рошидун халифаларнинг алоҳида мақоми ва „яхшиликка буюриб, ёмонликдан қайтариш“ зарурлигини яна бир бор тасдиқлади[31][55][56]. Бу воқеа Маҳмуд Ғазнавийнинг шиалар ва бувайҳийларга (1029-йилда Рай эгалланиб, икки йилдан кейин Киромга ҳужум бошланган) қарши юришлари, Ғазнавийларнинг Ҳиндистонга кириб бориши[31], шунингдек, халифа хайрихоҳ бўлган Жалол уд-Давланинг бувайҳийлар тахтида бўлиши билан бир вақтда содир бўлди. Шу тариқа ал-Қодир Алий тарафдорлари бўлган даъватчиларни лавозимидан олиш ва шиа партизанлари таҳдиди остидаги суннийларни қуроллантиришга эришди[56].
Ўлими ва ворислик масаласи
Ал-Ғолиб 1019-йил январида вафот этгач[57], 1030-йилда ал-Қодир кенжа ўғли Абу Жаъфарни, бўлажак ал-Қоим, меросхўр этиб тайинлаган. Бу қарор ҳам бувайҳий ҳукмдорларидан бутунлай мустақил қабул қилинган[31][58]. Ал-Қодир 1031-йил 29-ноябрда касалликдан вафот этган. Дастлаб халифалик саройида дафн этилган, аммо кейинги йили тантанали равишда ар-Русафага[5], отаси ат-Тоий қурдирган ҳамда ота-онаси ҳам дафн этилган оилавий мақбарага кўчирилган[59]. Ал-Қоим тинч ва курашларсиз ворисликни қабул қилди[60].
Мероси
Ўрта аср манбаларида ал-Қодир ҳақида юмшоқ хулқли мулойим шахс дея ижобий фикр билдирилган. Халифа одамлар орасида яширинча юриб, камбағалларга садақа бериб турган. Оддий одамлар ўз шикоятларини айтиши мумкин бўлган жамоат йиғинларида (мазалим) мунтазам қатнашган[5]. 12-асрда яшаган таниқли мусулмон уламоси Ибн ал-Жаузий ал-Қодирнинг шахсий диний садоқати ва тақводорлигини улуғлаб, уни „энг яхши аббосий халифаларидан бири“ деб ҳисоблаган[61]. Халифанинг шахсий тежамкорлиги шу даражада эдики, 11-аср охирида яшаган вазир ва тарихчи Абу Шужа ал-Рузраворий уни „аббосийларнинг роҳиби“ деб атаган[13]. Ибн ал-Жавзий ҳам, бироз кейинроқ тарихчи Ибн ал-Асир ҳам ал-Қодир ҳукмронлиги даврида Аббосийлар сулоласи ва халифалик мавқеи аввалги обрў ва нуфузини тиклай бошлаганини та’кидлашган[62].
Ал-Қодир ҳукмронлиги Аббосийлар халифалиги ва сунний ислом тарихида муҳим бурилиш даври бўлди. Аввалги Аббосий халифалари мўтазила каби рационалистик мактабларга хайрихоҳ бўлган. Бунга консерватив анъанавий сунний уламолар қаршилик кўрсатган. Суннийликнинг энг кўзга кўринган уламоларидан бири, ҳанбалий мазҳаби асосчиси Аҳмад ибн Ҳанбал халифа ал-Маъмун (ҳ. 813–833) асос солган инквизицияга ўхшаш миҳна томонидан таъқиб қилинган эди[63]. Бошқа томондан қараганда, Ал-Қодир халифаликни консерватив суннийлик, хусусан, ҳанбалий мазҳабини ҳимоя қилиб ўзгартиришга муваффақ бўлган[63]. Ўз номидан чиқарилган фармонлардан ташқари, илоҳиёт ва ҳуқуқшуносларнинг асарларини ҳам кўчиртирган. Ал-Мовардийнинг ал-Иқно ёки ҳатто машҳур ал-Аҳкам ас-Султонийя, ал-Қудурий ва Абдулваҳҳоб ал-Маликий мухтасарлари, шунингдек, Али ибн Са’ид ал-Истакҳрийнинг ботиний та’лимотларини рад этиш ҳам халифанинг илтимосига биноан тузилгани айтилади[64].
Ал-Қодирнинг фармонлари манбаларда тўлиқ сақланиб қолмаган бўлса-да, бугунги кунгача етиб келган қўшма „Қодирий ақидаси“ (ал-Иʿтиқāд ал-Қāдирī) ал-Қоим ҳукмронлиги даврида ҳам амалда бўлган[65]. Бундай э’тиқод шаклининг қарор топиши суннийлик тарихида муҳим аҳамият касб этади. Унгача суннийлар ўзларини асосан шиаларга қарши деб ҳисоблашган, аммо тарихчи Ҳугҳ Кеннедй та’кидлаганидек, „энди суннийликни да’во қилган ҳар бир киши қабул қилиши керак бўлган ижобий э’тиқод мавжуд эди“[53]. Ал-Қодирнинг э’тиқод баёнотида э’тиқод ва аксинча, кофирлик та’рифи[66] ҳамда сунний ҳуқуқшуносларга фатво бериш учун андоза берилган[55]. Шиалик амалиётларининг қораланиши суннийлик ва шиалик ўртасида шу пайтгача мавжуд бўлмаган кескин фарқни юзага келтирди. Натижада, Кеннедйнинг сўзларига кўра, „энди оддий мусулмон бўлиш мумкин эмас эди, мусулмон одам сунний ёки шиа бўлар эди“[32]. Шундай қилиб, ал-Қодир ўзларини суннийлик ва Аббосий халифанинг ҳимоячиси деб билган янги давлат салжуқий турклар бувайҳийларни йўқ қилиши билан якунланган ХИ аср „сунний уйғониши“ учун мафкуравий асослар яратди[63].
Ал-Қодирнинг қирқ йиллик ҳукмронлиги, ундан кейин ал-Қоим (ҳ. 1031–1075) бошчилигидаги худди шундай узоқ ҳукмронлик кўп жиҳатдан Аббосий халифалигида барқарорликни тиклади[60]. Аббосий халифаларнинг мустақил сиёсий куч сифатида қайта намоён бўлишини бошлаб берди. Аббосийларнинг тўғридан-тўғри ҳокимияти Бағдод ва унинг атрофлари билан чекланган бўлса-да, Аббосий халифа сиёсий қонунийлик манбаси ўлароқ кенг мусулмон дунёсида сезиларли та’сирга эга эди. Халифа ХИИ асрда ҳатто Ироқни тўғридан-тўғри назорат остида ушлашни та’минлаш учун етарли мустақил ҳарбий қудратни тиклашга муваффақ бўлди[67][68].
Манбалар
- ↑ Эл-Азҳари, Т.. Қуээнс, Эунучс анд Cонcубинес ин Исламиc Ҳисторй, 661-1257, Эдинбургҳ Студиэс ин Cлассиcал Исламиc Ҳисторй анд Cултуре. Эдинбургҳ Университй Пресс, 2019 — 85-бет. ИСБН 978-1-4744-2319-9.
- ↑ Рудаинй, Ал; Сауд, Реэм „Тҳе Роле оф Wомен ин тҳе Бūйид анд Салжūқ Периодс оф тҳе Аббасид Cалипҳате (339-447/9501055&447-547/1055-1152): Тҳе Cасе оф Ирақ“. Университй оф Эхетер (2015-йил 12-июн). Қаралди: 2024-йил 14-апрел.
- ↑ 3,0 3,1 3,2 Буссе 2004, с. 201.
- ↑ Массигнон, Л.; Масон, Ҳ.. Тҳе Пассион оф Ал-Ҳаллаж, Мйстиc анд Мартйр оф Ислам, Волуме 2: Тҳе Сурвивал оф Ал-Ҳаллаж, Боллинген Сериэс. Принcетон Университй Пресс, 2019 — 142-бет. ИСБН 978-0-691-65721-9.
- ↑ 5,00 5,01 5,02 5,03 5,04 5,05 5,06 5,07 5,08 5,09 5,10 5,11 Кüçüкаşcı 2001, с. 127.
- ↑ 6,00 6,01 6,02 6,03 6,04 6,05 6,06 6,07 6,08 6,09 6,10 6,11 6,12 6,13 6,14 6,15 6,16 6,17 6,18 6,19 Соурдел 1978, с. 378.
- ↑ Кеннедй 2004, сс. 216, 239.
- ↑ Буссе 2004, с. 193.
- ↑ 9,0 9,1 9,2 Буссе 2004, с. 69.
- ↑ 10,0 10,1 10,2 Буссе 2004, с. 70.
- ↑ Буссе 2004, сс. 157–159.
- ↑ Буссе 2004, с. 341.
- ↑ 13,0 13,1 13,2 Эл-Ҳибри 2021, с. 193.
- ↑ 14,0 14,1 Буссе 2004, с. 71.
- ↑ Доноҳуэ 2003, сс. 97 (ноте 378), 119.
- ↑ 16,0 16,1 16,2 Буссе 2004, с. 151.
- ↑ Буссе 2004, сс. 70, 153.
- ↑ Буссе 2004, сс. 70, 154.
- ↑ Буссе 2004, сс. 70–71.
- ↑ 20,0 20,1 20,2 20,3 20,4 20,5 Кеннедй 2004, с. 239.
- ↑ Буссе 2004, сс. 71, 134, 138, 301–302.
- ↑ Буссе 2004, с. 313.
- ↑ Буссе 2004, с. 230.
- ↑ Буссе 2004, с. 249.
- ↑ Доноҳуэ 2003, сс. 32–33.
- ↑ Буссе 2004, с. 136.
- ↑ Буссе 2004, с. 254.
- ↑ Буссе 2004, сс. 220–221.
- ↑ Соурдел 1978, сс. 378–379.
- ↑ Буссе 2004, сс. 136–137.
- ↑ 31,0 31,1 31,2 31,3 31,4 Соурдел 1978, с. 379.
- ↑ 32,0 32,1 32,2 Кеннедй 2004, с. 240.
- ↑ Доноҳуэ 2003, с. 119.
- ↑ Эл-Ҳибри 2021, с. 200.
- ↑ Бретт 2004, с. 688.
- ↑ Эл-Ҳибри 2021, сс. 193–195.
- ↑ Буссе 2004, сс. 431–432, 435.
- ↑ Буссе 2004, с. 432.
- ↑ Буссе 2004, сс. 432–433.
- ↑ Буссе 2004, с. 138.
- ↑ Буссе 2004, сс. 138, 268–269, 286–288.
- ↑ 42,0 42,1 Эл-Ҳибри 2021, с. 195.
- ↑ Буссе 2004, с. 412.
- ↑ Буссе 2004, сс. 365–366.
- ↑ Эл-Ҳибри 2021, сс. 195–196.
- ↑ Эл-Ҳибри 2021, сс. 199–200.
- ↑ Буссе 2004, сс. 281–291.
- ↑ Буссе 2004, сс. 138–139, 444–445.
- ↑ Эл-Ҳибри 2021, сс. 121–125.
- ↑ Эл-Ҳибри 2021, сс. 125–126.
- ↑ Макдиси 1997, сс. 8, 10.
- ↑ 52,0 52,1 52,2 Макдиси 1997, с. 8.
- ↑ 53,0 53,1 Кеннедй 2004, сс. 239–240.
- ↑ Эл-Ҳибри 2021, с. 196.
- ↑ 55,0 55,1 Макдиси 1997, с. 9.
- ↑ 56,0 56,1 Буссе 2004, с. 139.
- ↑ Буссе 2004, с. 154.
- ↑ Буссе 2004, с. 72.
- ↑ Буссе 2004, сс. 200–201.
- ↑ 60,0 60,1 Эл-Ҳибри 2021, с. 203.
- ↑ Буссе 2004, с. 140.
- ↑ Буссе 2004, сс. 134, 140.
- ↑ 63,0 63,1 63,2 Гриффел 2006, с. 782.
- ↑ Кüçüкаşcı 2001, с. 128.
- ↑ Макдиси 1997, сс. 8–10.
- ↑ Буссе 2004, сс. 139–140.
- ↑ Ҳанне 2007, сс. 21, 24–25.
- ↑ Эл-Ҳибри 2021, сс. 8–10.
Адабиётлар
- Андоза:Неw Cамбридге Медиэвал Ҳисторй
- Буссе, Ҳериберт. Чалиф унд Гросскöниг - Диэ Буйиден им Ирак (945-1055) (Герман). Wüрзбург: Эргон Верлаг, 2004. ИСБН 3-89913-005-7.
- Доноҳуэ, Жоҳн Ж.. Тҳе Буwайҳид Дйнастй ин Ирақ 334 Ҳ./945 то 403 Ҳ./1012: Шапинг Институтионс фор тҳе Футуре. Леиден анд Бостон: Брилл, 2003. ИСБН 90-04-12860-3.
- Эл-Ҳибри, Таеб. Тҳе Аббасид Cалипҳате: А Ҳисторй. Cамбридге анд Неw Ёрк: Cамбридге Университй Пресс, 2021. ИСБН 978-1-107-18324-7.
- Гриффел, Франк (2006). "Сунни Ревивал". ин Мери, Жосеф W.. Медиэвал Исламиc Cивилизатион: Ан Энcйcлопедиа. Неw Ёрк анд Лондон: Роутледге. 782–783 б. ИСБН 978-0-415-96690-0.
- Ҳанне, Эриc Ж.. Путтинг тҳе Cалипҳ ин Ҳис Плаcе: Поwер, Аутҳоритй, анд тҳе Лате Аббасид Cалипҳате. Мадисон, Неw Жерсей: Фаирлеигҳ Диcкинсон Университй Пресс, 2007. ИСБН 978-0-8386-4113-2.
- Кеннедй, Ҳугҳ. Тҳе Пропҳет анд тҳе Аге оф тҳе Cалипҳатес: Тҳе Исламиc Неар Эаст фром тҳе 6тҳ то тҳе 11тҳ Cентурй, Сеcонд, Ҳарлоw: Лонгман, 2004. ИСБН 978-0-582-40525-7.
- Кüçüкаşcı, Мустафа Сабри (2001). "Кāдир-Биллâҳ" (Туркиш). ТДВ Энcйcлопедиа оф Ислам, Вол. 24 (Кāâнî-и Şîрâзî – Кастамону). Истанбул: Туркие Диянет Фоундатион, Cентре фор Исламиc Студиэс. 127–128 б. ИСБН 978-975-389-451-7. ҳттпс://исламансиклопедиси.орг.тр/кадир-биллаҳ.
- Макдиси, Георге. Ибн 'Ақил: Религион анд Cултуре ин Cлассиcал Ислам. Эдинбургҳ: Эдинбургҳ Университй Пресс, 1997. ИСБН 0-7486-0960-1.
- Соурдел, Д. (1978). "ал-Ḳāдир Би’ллāҳ". ин ван Донзел, Э.. Энcйcлопаэдиа оф Ислам. Волуме ИВ: Иран–Кҳа (2нд нашри). Леиден: Э. Ж. Брилл. 378–379 б. дои:10.1163/1573-3912_ислам_СИМ_3761. ОCЛC 758278456. ҳттпс://референcеwоркс.бриллонлине.cом/сеарч?с.қ=ал-%Э1%Б8%Б2%C4%81дир+Би%Э2%80%99лл%C4%81ҳ&с.ф.с2_парент=с.ф.боок.энcйcлопаэдиа-оф-ислам-2&сеарч-го=Сеарч.
- Тҳолиб, Уджанг (2002). Тҳе Реигн оф тҳе 'Аббāсид Cалипҳ ал-Қāдир биллāҳ (381/991-422/1031). Студиэс он тҳе политиcал, эcономиc анд религиоус аспеcц оф ҳис cалипҳате дуринг тҳе Буwайҳид руле оф Багҳдāд (ПҳД тҳесис). Монтреал: Институте оф Исламиc Студиэс, МcГилл Университй.
- 1031-yilda vafot etganlar
- 29-noyabrda vafot etganlar
- Qirollik bilgiqutisida nomaʼlum parametrlar qoʻllangan sahifalar
- Abbosiy xalifalari
- 947-yilda tugʻilganlar
- 10-asr arablari
- 11-asr arablari
- X asr Abbosiy xalifalari
- XI asr Abbosiy xalifalari
- 10-asr Iroqda
- 11-asr Iroqda
- Anti shialik
- Buvayhiylar sulolasi kishilari