Ал-Шанфара (арабча: الشنفرى‎‎; тахминан милодий 525-йилда вафот этган) — шоир, машҳур „Ламийят ал-Араб“ шеърининг муаллифи[1]. Шоир жамиятдаги иккиюзламачиликни четдан туриб танқид қилган.

Ҳаёти

Ал-Шанфара „лаблари катта“ деган маънони англатади[2]. Унинг тўлиқ исми Собит ибн Молик[2] ёки Собит ибн Авс бўлиши мумкин[3]. Ал-Шанфара Яманнинг ал-Азд қабиласига ёки ал-Хазраж уруғига мансуб бўлган бўлиши мумкин[4]. Баъзилар шоирнинг оналари африкалик бўлган арабларга нисбатан қўллланиладиган аъробат ал-араб (араб қарғалари) деб аталувчи кишилар гуруҳига кирганлигини айца[2], яна бошқалар унинг ушбу гуруҳга киритилишига қарши баҳслашадилар[5], олим Бернард Леwиснинг фикрича эса, бу фикрлар қарама-қаршилиги дастлабки манбаларда келтирилган саъалик ва аъробат ал-араб ўртасидаги чалкашлик билан боғлиқ ҳисобланади[6].

Ал-Шанфара тахминан 525-йилда вафот этган[3]. Бир қанча маълумотларга кўра, ал-Шанфара Ҳарам ибн Жобирни ўлдиргани учун ундан қасос олиш мақсадида ўлдирилган. Ярим кечаси Ҳарам ибн Жобирнинг укаси ва икки ўғли пистирмага тушиб, ал-Шанфарани боғлаб, ўзларининг қабиласига олиб кетишган.

Мероси

Ал-Шанфара номи 1033-йилда Мааррий томонидан ёзилган „Ресалат ал-Гҳуфран“ асарида келтирилган. Асарда тасаввурий дўзах сафари чоғида Мааррийни танқид қилган шайх Тааббата Шарран ҳамда ал-Шанфарага дуч келади[7][8].

Манбалар

  1. ↑ Сезгин 1975.
  2. ↑ 2,0 2,1 2,2 Арази 1997.
  3. ↑ 3,0 3,1 Беэстон эт ал. 1983.
  4. ↑ Мансоур 2005.
  5. ↑ Кҳулайф 1978.
  6. ↑ Леwис 1985.
  7. ↑ Аллен 2005.
  8. ↑ Ничолсон 1900.

Адабиётлар

Анъанавий

Замонавий