Ал-ораз (араб. — чеҳра, кўриниш) — ўрта аср Яқин ва Ўрта Шарқ фалсафасида аксиденсия маъносида қўлланган тушунча. Жавҳар (субстансия) нарса ва ҳодисаларнинг моддийлигини, аслий субстансионал ҳислатларини ифодалаш ва шунинг заминида уларнинг абадийлиги, йўқолмаслигининг асоси сифатида талқин этилган бўлса, Ал-ораз нарсаларнинг ўзгарувчан моддий ҳислатлари — ранги, бўйи, эни, шакли кабиларни ифодалаган. Мас, курсининг ёғочи, тахтаси жавҳар бўлса, кўриниши, бўёғи кабилар орази ҳисобланган[1].

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил