Ас-Садд (арабча: نادي السد القطري‎‎) – Қатарнинг Доҳа шаҳридаги профессионал футбол клуби, Қатарнинг энг номдор клуби. Ас-Садд спорт клубига футбол клубидан ташқари баскетбол, волейбол, гандбол, енгил атлетика ва стол тенниси жамоалари киради[1]. Футбол клуби 1969-йилда ташкил топган ва ўз уй учрашувларини Жассим бин Ҳамад стадионида ўтказади.

Ал Садд СC
Файл:Ал Садд СC лого.свг
Тўлиқ номи Ал Садд Спорц Cлуб
Лақаби Ал Заээм (Хўжайин)
Ал Дҳеэб (Бўрилар)
Малик Ал Қулуб (Қалблар шоҳи)
Қисқа номи САДД
Асос солинган 21-, 1969-йил (Эррор: фирст параметер cаннот бе парсед ас а дате ор тиме.) (1969)
Жассим бин Ҳамад стадиони
Сиғими 12,946
Раиси Моҳаммед бин Кҳалифа Ал Тҳани
Директори Фéлих Сáнчез
Лига Қатар Юлдузлар Лигаси
Ўрни Қатар Юлдузлар Лигаси, 1ст
Вебсайти Клуб сайти

Тарихи

1969—1980-йиллар

„Ал-Садд“ клубининг асосчилари футбол ўйинида юқори ўрин тутган ўн бир нафар ўрта мактаб ўқувчилари эди. Уларнинг энг ёши атиги 17 ёшда эди. Бошқа клубларда ўйнашдан бош тортган ҳолда, улар ўзларининг клубларини яратишга қарор қилишди. Улардан тўрт нафари Қатар ёшлар ва спорт вазири Шайх Ҳасем бин Ҳамад Ол Сонийга мурожаат қилганлар. Уларнинг илтимоси бажарилди ва натижада „Ал-Садд“ спорт клуби тузилди. 1966/67-йилги мавсумда „Ал-Аҳрор“ клуби тарқатиб юборилди, натижада кўплаб футболчилар янги жамоага ўтишди. Ал-Садд фаолиятининг биринчи йилида мураббий ролини асосчилардан бири Ҳамад бин Муборак Ал-Аттиянинг отаси ижро этган. Машғулотлар маҳаллий ўрта мактабнинг футбол майдонида бўлиб ўтди.

Бадр Билол 1979-йилдан 1991-йилгача клубда ўйнаган.

1971/72-йилги мавсумда клуб ўзининг биринчи лига чемпионлигини қўлга киритди. Бироқ, Қатар чемпионати фақат бир йилдан кейин расман тан олинди. Шу тариқа, „Ал-Садд“ биринчи расмий чемпионлик унвонини фақат 1973/74-йилги мавсумда қўлга киритди. 70 ва 80-йилларда Ас-Садд Ал Араби ва Эр Райян билан бирга Қатар футболида устунлик қилган, тез-тез Қатар чемпионати ва Амир кубогини ютган. „Ал-Садд“ тарихидаги биринчи профессионал футболчи Суданлик ҳужумчи Юсуф Саад бўлиб, у клуб ташкил топганидан бери ўйнаб келмоқда. 1974-йилда „Ал-Садд“ клубигаа 14 нафар футболчи кўчиб ўтди, улар орасида Муборак Амбер ва Ҳасан Маттар каби моҳир ўйинчилар бор эди. Бу трансферлар 1975-йилда кубокни қўлга киритишда муҳим омил бўлди. Кўп баҳсларга сабаб бўлган финал баҳсида "Ал-Аҳли " 4:3 ҳисобида мағлуб бўлди. Ўша учрашувдаги дублни Юсуф Саад киритган.

Ал-Садд 1977/78-йилги мавсумда илк бор Шайх Жасим кубогини қўлга киритди, шундан сўнг у яна икки йил давомида чемпионликни муваффақиятли ҳимоя қилди. 1978/79-йилги мавсумда клуб ўзининг биринчи олтин дублини қайд этиб, чемпионлик ва суперкубокни қўлга киритди.

1980—2000-йиллар. Биринчи халқаро муваффақият

1981/82-йилги мавсумда Ҳасан Усмон бошчилигида „Ас-Садд“ Амир кубоги ва Шайх Жасим кубогини қўлга киритди. Бу даврда „Ал-Садд“дан Бадр Билол ва Ҳасан Маттар лига тўпурарлари бўлишди. Ал-Садду финалда "Аш-Шамал "ни 16:2 ҳисобида мағлуб этиб, Амир кубогида рекорд ўрнатишга ҳам муваффақ бўлди. 1986/87-йилги мавсумда клуб треблга яқин эди, аммо Амир кубоги финалида „Ал-Аҳли“га 0:2 ҳисобида ютқазди. 1988-йилда „Ас-Садд“ биринчи марта клублар ўртасидаги Осиё чемпионатида ғолиб чиқди. Жамоа ўз гуруҳида биринчи ўринни эгаллаб, финалда ироқлик „Ар-Рашид“ билан тўқнаш келди. „Ал-Садд“ меҳмондаги гол қоидаси эвазига ғалаба қозонди ва шу тариқа клублар ўртасидаги Осиё чемпионатида ғолиб чиққан илк араб клубига айланди. Ғолиб жамоа асосан маҳаллий ўйинчилардан иборат бўлиб, хорижлик ўйинчилар ливанлик Васеф Сўфи ва эронлик Амир Галеноэи эди; Амир Галенои Эрон-Ироқ уруши туфайли финалда иштирок эта олмади. „Ас-Садд“ клублар ўртасидаги Осиё чемпионлигидан ташқари, ўша мавсумда „Шайх Жасим“ кубоги ва мамлакат чемпионлигини қўлга киритди. „Ас-Садд“ клуби Эрон-Ироқ уруши тугаганидан кейин Эронда ўйнаган биринчи жамоа бўлди. 1990-йилда Теҳронда ўтказилган клублар ўртасидаги Осиё чемпионатида „Ас-Садд “ маҳаллий "Эстегҳлал "га 0:1 ҳисобида мағлуб бўлган. 1990-йилларда „Ал Садд“ лигада бир мавсум юта олмай, таназзулга юз тутди. Бу даврдаги ягона соврин 1998-йилда Қатар валиаҳд шаҳзодаси кубоги ва 1991-йилда Форс кўрфази чемпионлари кубоги бўлди.

2000-2010. Янги аср ва янги имкониятлар

2006-йилда Хорхе Фоссати мураббий бўлди, у бир мавсумда тўртта соврин ютиб, олтин покер орнатишга муваффақ бўлди. 2007-йилда истиқболли ҳужумчи Мауро Зарате билан шартнома имзоланди.

2010-2012. Фоссати иккинчи даври

Жанубий Африкада бўлиб ўтган жаҳон чемпионатидан сўнг клуб ўзининг бир қатор аъзоларини кучайтирди: кореялик Ли Жонг Су, жазоирлик Нодир Белхадж ва Кодивуарлик Кадер Кейта билан шартнома имзоланди. 2011-йилнинг ёзида жамоага сенегаллик ҳужумчи Мамаду Нианг келиб қўшилди. Бу таркиб билан жамоа яна бир бор ОЧЛ ғолибига айланди.

Ютуқлар

  • Қатар чемпиони (18): 1970/71, 1973/74, 1978/79, 1979/80, 1980/81, 1986/87, 1987/88, 1988/89, 1992/93, 19992000, 2006/07, 2012/13, 2018/2019, 2020/2021, 2021/2022, 2023/2024, 2024/2025[2].
  • Қатар амир кубоги (17): 1975, 1977, 1982, 1985, 1986, 1988, 1991, 1994, 2000, 2001, 2003, 2005, 2007, 20102, 20102, 20102
  • Шайх Жасим кубоги соҳиби (15): 1977, 1978, 1979, 1981, 1985, 1986, 1988, 1990, 1997, 1999, 2001, 2006, 2014, 2017,
  • Валиаҳд шаҳзода кубоги соҳиби (8): 1998, 2003, 2006, 2007, 2008, 2017, 2020, 2021
  • Қ лига кубоги соҳиби (2): 2010, 2020
  • Осиё Чемпионлар Лигаси ғолиби (2): 1988, 2011
  • Форс кўрфази клуби чемпионлар кубоги ғолиби: (1): 1991-йил
  • Араб лигаси чемпиони (1): 2001-йил
  • Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг бронза медали совриндори (1): 2011-йил

Ҳозирги таркиб

4 Оcтобер 2023.[3]

Эслатма: Байроқлар ФИФА мувофиқлик қоидаларига кўра белгиланган миллий терма жамоаларни ифодалайди. Ўйинчилар ФИФАга аъзо бўлмаган бир нечта фуқароликка эга бўлишлари мумкин.

Р. Поз. Миллати Футболчи
1 ГК Qatar ҚАТ Саад Ал-Шеэб
2 ДФ Qatar ҚАТ Рó-Рó
3 МФ Qatar ҚАТ Аҳмед Сайяр
4 МФ Mali МЛИ Моҳамед Cамара
5 ДФ Qatar ҚАТ Тарек Салман
6 ДФ Braziliya БРА Пауло Отáвио
7 МФ Qatar ҚАТ Моҳаммед Wаад
8 МФ Qatar ҚАТ Али Ассадалла
9 ФW Qatar ҚАТ Юсуф Абдурисаг
10 МФ Qatar ҚАТ Ҳассан Ал-Ҳайдос (сардор)
13 ДФ Qatar ҚАТ Абдуллаҳ Ал-Язиди
14 МФ Qatar ҚАТ Мостафа Мешаал
16 ДФ Qatar ҚАТ Боуалем Кҳоукҳи
17 ФW Ispaniya ЭСП Cристо Гонзáлез
18 МФ Braziliya БРА Гуилҳерме
19 ФW Ispaniya ЭСП Рафа Мúжиcа
20 МФ Qatar ҚАТ Салем Ал-Ҳажри
Р. Поз. Миллати Футболчи
21 ФW Braziliya БРА Гиовани
22 ГК Qatar ҚАТ Мешаал Баршам
23 МФ Qatar ҚАТ Ҳашим Али
28 ФW Qatar ҚАТ Аҳмад Ал-Саээд У21
29 ДФ Marokash МАР Ромаин Саïсс
31 ГК Qatar ҚАТ Ёуссеф Балиадеҳ
32 ГК Qatar ҚАТ Карим Ҳаидер У21
37 ДФ Qatar ҚАТ Аҳмед Суҳаил
66 ДФ Qatar ҚАТ Абдулраҳман Ал-Амеэн У21
70 ДФ Qatar ҚАТ Мусаб Кҳедер
77 ДФ Jazoir АЛГ Ёуcеф Атал
81 ДФ Jazoir АЛГ Абдессамед Боунаcер
84 ФW Qatar ҚАТ Акрам Афиф
86 МФ Qatar ҚАТ Моҳамед Фарагалла У21
88 МФ Kolumbiya CОЛ Матеус Урибе
96 МФ Jazoir АЛГ Адам Оунас
— МФ Rossiya РУС Cлаудинҳо

Ижарага берилган футболчилар

Эслатма: Байроқлар ФИФА мувофиқлик қоидаларига кўра белгиланган миллий терма жамоаларни ифодалайди. Ўйинчилар ФИФАга аъзо бўлмаган бир нечта фуқароликка эга бўлишлари мумкин.

Р. Поз. Миллати Футболчи
33 ДФ Qatar ҚАТ Моаз Эл-Wадиа У21 (Ал Шаҳания жамоасига)
98 ФW Qatar ҚАТ Наеф Ҳамид У21 (Ал Шаҳания жамоасига ижарага)
— ДФ Qatar ҚАТ Рашид Мунеэр У21 (Cалаҳорра Б жамоасига ижарага)
Р. Поз. Миллати Футболчи
— МФ Qatar ҚАТ Анас Абwенй У21 (Cалаҳорра Б жамоасига ижарага)
— МФ Qatar ҚАТ Бассам Эид У21 (Алcорcóн Б жамоасига ижарага)

Мураббийлар

Манбалар

  1. ↑ „Оффиcиал wебсите Ал Садд Спорц Cлуб – Қатар“. ал-саддcлуб.cом.cом. 26-июн 2012-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 19-июн 2012-йил.
  2. ↑ „Хави выиграл первый национальный чемпионат в тренерской карьере“ (русча). Чампионат. 7-март 2021-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 7-март 2021-йил.
  3. ↑ „Теамс – Ал Садд Спорц Cлуб“ (эн-УС). 2021-йил 10-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 4-май.

Ҳаволалар

Ўтмишдоши:
Ёмиури
Yaponiya
Чампионс оф Асиа
1988–89
Вориси:
Лиаонинг ФC
Xitoy
Ўтмишдоши:
Сеонгнам Илҳwа Чунма
Janubiy Koreya
Чампионс оф Асиа
2011
Вориси:
Улсан Ҳюндаи
Janubiy Koreya