Ala masjidi
| Масжид | |
| Ала масжиди | |
| Мамлакат | |
| Жойлашуви | Османие вилояти, Кадирли шаҳри |
| Йўналиши | сунний |
| Бинокорлик | 1489-йил—В аср |
| Баландлиги | 19.5 м |
| Миноралар сони | 1 |
| Миноралар сони | 1 |
| Ҳолати | амалдаги |
Ала масжиди (туркча: Ала Cамиси) – Туркиянинг Осмоние вилояти, Кадирли шаҳридаги тарихий масжид.
Ала масжиди Усмония вилоятининг Кадирли илчесида (туман) жойлашган. Масжиднинг шарқий қисмида Рим империяси даврига оид қадимий қабристон жойлашган[1].
Ушбу бино дастлаб В асрда қурилган Византия черкови ва монастири бўлган. Шаҳар 1489-йили Дулкадирий Қосимбей томонидан босиб олингач, бино масжид ва мадрасага айлантирилган. Дулкарийлар томонидан бинога қўшимча равишда мимбар ва минора қўшилган[2]. Масжид дастлаб Қосимбейнинг отаси Алаüддевле Бозкурт шарафига Алаüддевле Месcит деб номланган[3]. Кейинчалик бу ном қисқартирилиб Ала масжиди деб номланган. ХИХ асрда Ала масжидидан Усмонийлар армияси омбори сифатида фойдаланилган, 1865-йилдан кейин эса масжид сифатида қайта тикланган. 1924-йилда Туркия Республикаси даврида бино ташлаб кетилган[2]. 2012-йилдан бошлаб эса реставрация қилиниб[4], 2020-йилнинг июл ойида таъмирлаш ишлари якунига етказилган[5].
Ричард Батлисснинг сўзларига кўра, бинонинг илк маротаба қурилгандаги ўлчамлари 33 м × 19.5 м (108 фт × 64 фт) бўлган.