Аладаğ — Адана вилоятига қарашли туман.

Аладаğ
Туман


Adananing siyosiy xaritasi
Мамлакат Туркия
Расмий тил(лар)и Турк тили
Аҳолиси
 (2020)
15,998
Автомобил коди 01

Шарқда Козан тумани, жанубда İмамоğлу ва Караисали туманлари, ғарбда Позанти тумани, шимолда Ниğде ва Кайсери вилоятлари жойлашган. Майдони 1347 км². Аҳолиси 2020-йилги аҳолини рўйхатга олиш маълумотларига кўра 15,998 киши[1].Туман маркази — Аладаğ шаҳри. Дастлаб Карсантı номи билан танилган Караисалı 1987-йилда туманга айлантирилган[2]. Округнинг шимолий қисмида Торос тоғларининг Антитавр (Аладаğ)лар деб номланган қисми жойлашган. Туман ўз номини шу тоғлардан олган. Географик жиҳатдан тоғли ҳудудда жойлашганлиги сабабли қишлоқ хўжалигида ҳосилдорлик паст. 6360-сонли қонун билан марказ туман муниципалитетига айлантирилган. У 31 та маҳаллани ўз ичига олади[1].

Туризм нуқтайи назаридан энг машҳур жойлар: Акöрен черкови, Мейдан қал’аси, Кüп шаршараси, Аğаcакисе ёдгорлик дарахти, Симит, Эğнер ва Капузбаşı шаршаралари, Мазилик Öрен қал’аси, Посяğбасан қал’аси, Сандıклı ва Аcı су кабилардир.

Этималогияси

Аладаğнинг аввалги номи Каракöй бўлиб, у 1973-йилда Карсантı ўлароқ ўзгартирилган. 1987-йилда Карсантı туман марказига айлангач, ҳозирги номини олган. Туман номи Тавр тоғларининг Аладаğлар деб номланган қисмидан келиб чиққан[3]. Бу ном Қадим Онадўлида сўзлашилган Луви тилидан келиб чиққани тахмин қилинади[2]. Усмонли давлати манбаларида Карсандı шаклида қайд қилинган. Шунингдек, Каракöй номи билан ҳам тилга олинади[4].

Тарихи

Қадимий аҳоли яшаш манзилгоҳи сифатида билинган Аладаğ Хет, Рим ва Византия ҳукмронлигидан сўнг Салжуқийлар сулоласи даврида кўчманчи аҳоли келиб ўрнаша бошлаган. 1360-йилларда шаҳар Рамазонўғуллари беклигига кейинчалик эса Явуз Султон Салим даврида Усмонли империясига қўшиб олинган[5]. 1973-йилда бу ҳудудда алоҳида маъмурий марказ ташкил этилган. 1987-йилдан Аладаğ шу номдаги туман марказига айланган[3].

Маҳаллалар

# Маҳалла Км* Баландлиги Аҳолиси
2016[6] 2017 2018 2019
1 Акпıнар Маҳ. 4,4 486 449
2 Баşпıнар Маҳ. 4,1 713 693
3 Мансурлу Маҳ. 3,5 1.519 1.497
4 Синанпаşа Маҳ. 0,0 1.489 1.441
АЛАДАĞ (Меркез) 862 4.207 4.080
5 Акöрен Маҳ. 17,9 427 996 958
6 Бозтаҳта Маҳ. 32,8 296 255 262
7 Бüйüксофулу Маҳ. 27,3 1.046 1.697 1.664
8 Cеритлер Маҳ. 12,7 882 1.031 974
9 Дайıлар Маҳ. 24,1 246 118 108
10 Дарıлıк Маҳ. 13,2 823 144 139
11 Дöлекли Маҳ. 22,8 800 602 584
12 Эбриşим Маҳ. 14,7 966 127 125
13 Эğнер Маҳ. 22,2 271 133 124
14 Гердиби Маҳ. 38,0 925 1.208 1.166
15 Гиреğиеникöй Маҳ. 6,5 976 293 293
16 Гöкçэкöй Маҳ. 104,0 560 299 296
17 Кабасакал Маҳ. 6,9 684 226 214
18 Караҳан Маҳ. 103,0 749 215 212
19 Кıcак Маҳ. 23,9 996 867 864
20 Кışлак Маҳ. 106,0 870 268 234
21 Кıзıлдам Маҳ. 21,1 1.164 540 557
22 Кöкез Маҳ. 15,2 829 1.036 1.037
23 Кöпрücüк Маҳ. 34,7 1.015 363 340
24 Кüп Маҳ. 38,0 813 81 73
25 Маденли Маҳ. 18,7 921 107 98
26 Мазıлıк Маҳ. 10,8 825 95 91
27 Посяğбасан Маҳ. 21,4 847 405 396
28 Топаллı Маҳ. 39,5 170 258 248
29 Узункую Маҳ. 14,2 711 215 209
30 Етимли Маҳ. 13,6 853 456 462
31 Йüксекöрен Маҳ. 30,8 575 91 88
АЛАДАĞ (тоғли қисми) 12.126 11.816
АЛАДАĞ   16.333 15.896

Эслатма: Қишлоқ аҳолиси 2013-йилдан бери жадвалга киритилмаган, чунки янги қабул қилинган метрополитен қонунига кўра, қишлоқлар маҳалла мақомидадир.

Аладаğнинг 31 маҳалласидан 4 таси марказда жойлашган. 4080 нафар аҳоли (25,7%) марказий маҳаллаларда истиқомат қилиб келади. Аладаğнинг марказдан энг четда жойлашган маҳалласи 106.км узоқликда жойлашган Кışлакдир. Аҳолиси энг кўп бўлган Бüйüксофулу маҳалласида 1664 киши яшайди. 2017-йил ҳисоботига кўра, Аладаğ аҳолиси 2,68%га камайган[7].

Манбалар

  1. ↑ 1,0 1,1 „Cоğрафя ве İдари Япı“ (Тüркçэ). Аладаğ Беледиеси. 29 нисан 2015да асл нусхадан архивланган. Қаралди: 4 эким.
  2. ↑ 2,0 2,1 "Тüркие'деки тариҳсел адлар". İнкıлâп Китабеви, 1993 — с. 396-бет. 
  3. ↑ 3,0 3,1 "Şэҳрим! Адıнı ким койду?". Таблет Басıм Яйıн, 2004 — с. 61-бет. 
  4. ↑ "Даҳилие Мектуби Калеми", 1894 — дося но: 191, гöмлек но: 3-бет. 
  5. ↑ „İлçэ Тариҳи“ (Тüркçэ). Аладаğ Беледиеси. 29 нисан 2015да асл нусхадан архивланган. Қаралди: 4 эким.
  6. ↑ ТÜİК 31 Оcак 2017 верилери
  7. ↑ ТÜİК 1 Şубат 2018 верилери