Alain Delon
Алаин Фабиэн Мауриcе Марcел Делон (Ален Делон 1935-йил 11-август, вафоти 2024-йил 18-август) — франсуз актёри, продюсери ва бизнесмени.
| Ален Делон | |
|---|---|
|
| |
| Таваллуди |
Алаин Фабиэн Мауриcе Марcел Делон 8-ноябр 1935-йил |
| Вафоти |
18-август 2024-йил (88 ёшда) Доучй, Франсия |
| Фуқаролиги | Франсия, Швейсария |
| Касби | актёр, режиссор, продусер, бизнесмен |
| Фаолият йиллари | 1957-2012 |
| Мукофотлари | Сезар мукофоти (1985), Олтин айиқ (1995) |
Дастлаб унга шуҳрат келтирган филм „Ярқираган қуёшда“ги Том Ришли роли бўлди. „Рокко ва унинг ака-укалари“, „Ойнинг тутилиши“, „Қоплон“, „Самурай“, „Қора лолалар“, „Троцкийнинг ўлдирилиши“, „Месе Кляйн“ каби филмлардаги ўз қаҳрамонлари орқали мунофиқ инсонларнинг ўзига хос психологиясини, моддий ва маънавий конфликтларни моҳирона очиб берди. Ўзининг келишган ташқи кўриниши, ижросидаги пластиклик, жўшқинлик саргу-зашт ва детектив филмларда, шунингдек, ўзи экранлаштирган „Полициячи териси учун“, „Бўйсунмас“ филмларида яққол кўзга ташланди.Делоннинг охирги ижро этган ролларидан бири „Астерикс ва Обеликс:Олимпиада ўйинларида“ филмидаги Сезар образидир.
Манбаалар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
Ҳаволалар
| Викиомборда „Алаин Делон“ мавзуси бўйича медиафайллар бор. |