Alamkash
Аламкаш (тахаллуси; асл исми Убайдулло Ислом ўғли) (1846 – ҳозирги Ғаллаорол тумани, Қизилқўрғон қишлоғи – 1924) – шоир, хаттот, таржимон. Ўз қишлоғида мактаб очиб, шу мактаб ўқувчилари учун ҳисоб илмига оид дарслик тузган. Аламкашнинг 100 дан ортиқ шеърдан таркиб топган қўлёзма асари, 250 дан ортиқ шеърни ўз ичига олган девони ва математикага оид асари бизгача етиб келган. Аламкаш „Чор китоб“ни форсчадан ўзбекчага эркин таржима қилган (1898). Асар Тошкентда тошбосмада 3-марта қайта нашр этилган (1910, 1913, 1914). Девони қўлёзмаси Ўзбекистон Фанлар Академияси Шарқшунослик институтида (инв. № 11306) сақланади.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |