Аламлисой — Самарқанд вилояти Паяриқ туманидаги сой. Қароқчитоғнинг жанубий ён бағрида 900 метр баландликдан бошланиб, Тоҳиршайх адирларида тугайди. Узунлиги 8 км дан зиёд. Аламлисой водийсининг кенглиги 100-200 метр. Водийда учтагача терраса бор. Сув йиғиш ҳавзаси майдони 11 км². Ёмғир ва булоқлардан сув олади. Ўртача йиллик сув сарфи 20-25 л/сек. Аламлисой сувининг кўп қисми (40%) баҳорда (биргина апрел ойида 18%) оқади, қолган ойларда 5-9% дан ортмайди. Баҳорда сел келиб туради. Аламлисой ёқасида Аламли қишлоғи чорвадорларининг қўтонлари жойлашган.

Аламлисой
Тавсиф
Сув сарфи 0,025 м³/с
Давлат

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил