Alanlar
Аланлар – милодий ИИ-ИХ асрларда Қуйи Волга бўйи, Жанубий Уралолди, Дон бўйи, Шимолий Каспий бўйи (Днепргача) минтақаларда яшаган қабилалар; сарматларнинг авлоди. Ўзларини иронлар деб атайдилар, Византия манбаларида аланлар, грузин манбаларида ослар, рус ёдномаларида яслар деб аталадилар. Милоддан аввалги ИИ асрдан роксоланлар номи билан маълум. Ҳинд-европа тил оиласининг эрон тармоғига мансуб тилда сўзлашган. Аланларнинг асосий хўжалиги чорвачилик ва қисман деҳқончилик бўлиб, кейинчалик ҳунармандчилик, кулолчилик, заргарлик ва металлургия тараққий этади. Аланлар ижтимоий ҳаётида қабила бошлиқлари муҳим ўрин тутган. Аланлар ИВ асрда (372) гуннлар ва ВИ асрда аварлар томонидан қаттиқ зарбага учрайдилар. Уларнинг бир қисми халқларнинг буюк кўчишида иштирок этиб Ғарбий Европа ва Шимолий Африкага бориб ўрнашади. У ерда аланлар вандаллар билан бирга ВИ аср ўртасигача мавжуд бўлган давлат барпо этганлар. Доғистондан Кубан бўйигача аланлар яшаган ҳудуд ВИИ-Х асрларда Хазар хоқони тасарруфида бўлган. Бу даврда Аланлар Хазар хоқонлиги, Византия ва Араб халифалигига қарши курашдилар. Х-ХИИ асрларда аланларнинг илк давлати тузилади. Шу даврда аланларда юнон алифбоси асосида ёзув вужудга келади. 1238-1239 йларда мўғуллар аланларга қақшатқич зарба бериб Кавказолди текисликларини эгаллайдилар. Омон қолган аланлар Марказий Кавказ тоғлари ва Кавказорти (Жанубий Осетия)га кетадилар ва у ердаги маҳаллий Кавказ аҳолиси билан қўшилиб кетганлар. Аланлар қабилалари ўртасида ВИИ асрда христиан дини, ХИВ асрда ислом дини тарқалади. Аланлар осетин халқининг бевосита аждоди бўлиб, улар Шимолий Кавказнинг маҳаллий аҳолиси этногенезида ҳамда маданиятининг вужудга келишида муҳим рол ўйнаган.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |