Alanquva
Аланқува – мўғулларнинг афсонавий аждоди. Рашидуддиннинг ёзишича, барча мўғул қабилалари Добунбаён ва унинг хотини Аланқувадан тарқаган. Аланқува оқила аёл бўлиб қуралас қабиласидан (баъзи манбаларга кўра Хўрилартой мерганнинг қизи) бўлган. Уларнинг Белгунутой ва Бугунутой исмли ўғиллари бўлган. Добунбаён ёшлик пайтида вафот этган. Бева қолган Аланқува, ривоятларга кўра, тушида туйнукдан нурга бурканган малла сочли, кўк кўзли киши унга аста-секин яқинлашиб сўнг қайтиб кетганлигини кўрган. Аланқува илоҳий мў’жиза билан ҳомиладор бўлиб қолган ва уч ўғил фарзанд туққан. Катта ўғли – Букун Қатағандан қатаған қабиласи ўртанчаси – Салжидан салжиут қабиласи тарқаган, кенжаси – Бодончарқоон (Буданжир Мунқақ) бўлиб, Чингизхон насаби унга бориб тақалган. Бу уч ўғилдан тарқалган барча уруғ-қабилалар нирун деб аталган.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |