Аларих И (тахминан 370-410 йиллар охири) — вестготлар қироли (395 йилдан). Фракияга бостириб кирган, Афинани эгаллаган, Коринф, Аргос, Спартани вайрон қилган. Шарқий Рим империяси императори Аркадий Аларих билан сулҳ тузиб (396), унга Иллирикдаги армия магистри унвонини бергач, вестготлар федератлар сифатида Иллирикка келиб жойлашган. 401 йил Аларих Италияга бостириб кирган, бироқвандалларпян бўлган рим саркардаси Стилихон уни чекинишга мажбур қилган. 408 йил Аларих яна Италияга бостириб кириб, Римни 3 маротаба қамал қилган (қад. муаррихлар қамалдаги Римдан Аларих армиясига кўплаб қуллар қочиб ўтганлиги ҳақида хабар беришади); 410 йил 24-августда Аларих И Римни олиб, уч кун давомида талон-торож қилган. Римнинг варварлар томонидан илк марта олиниши (ғалларнинг милоддан аввалги ИВ асрда Италияга қилган истилосидан кейин) замондошларда катта таассурот қолдирган; бу ғалаба варварлар томонидан Ғарбий Рим империясининг узил-кесил босиб олинишининг бошланиши эди. Аларих Жанубий Италияда Сицилия ва Африкага юриш қилишга тайёргарлик кўраётиб вафот этган.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил