Алашан – Хитойнинг шимолидаги чўл, Наншан тоғларидан шимоли-шарқда. Майдони қарийб 170 минг км². Алашаннинг ер юзаси паст тоғлар, қумли ва тошлоқ ерлардан иборат тўлқинсимон текислик. Катта қум массивлари кўчиб юради, баландлиги 250 метргача барханлар ҳосил қилади. Баландлиги 820 метрдан (шимоли-ғарбида) 1660 метргача (жанда). Иқлими континентал, январ ойида температура – 6,8°,- 12, Г, июлники 22,6° – 26,1°. Ёғин кам ёғади (200 мм гача). Энг йирик дарёлари – Эдзин-Гол (Жо-шуй), Шуйхе. Катта кўли – Сого-Нур Алашанда гил тупроқли пастлик жойларда шўрхоклар, тақирлар учрайди. Асосий ўсимликлари: жузғун, ёввойи пиёз, сак-совул ва турли хил ўтлар. Аҳоли сийрак асосан кўчманчи чорвадорлар яшайди.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил