Алазани, Алазан – Грузия ва Озарбайжондаги дарё (кисман иккала республика чегарасидан оқади). Узунлиги 351 км, ҳавзасининг майдони 10800 км². Катта Кавказнинг жанубий ён бағридан бошланиб, тоғдан чиққач кенг Кахетия водийсидан оқиб Мингечаур сув омборига қуйилади. Қор, ёмғирдан тўйинади. Ўртача сув сарфи 98 м³/сек. Суви суғоришда фойдаланилади. Водий ён бағирларида токзорлар бор.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил