Алазея — Россия Федерацияси таркибидаги Саха (Якутия) Республикасининг шимоли-шарқидаги дарё. Узунлиги 1590 км, ҳавзасининг майдони 64700 км². Алазея ясси тогларида Нелкан ва Кадилчан сойларининг қўшилишидан ҳосил бўлиб, Шарқий Сибир денгизига қуйилади. Алазея ўзани жуда эгри-бугри. Дарё қуйилиш ерида бир қанча тармоқларга бўлинган. Алазея ҳавзасида 24 мингдан ортиқ кўл бор. Қор ва ёмғирдан сув олади. Қуйилиш ерида ўртача сув сарфи 320 м³/сек. Сентабр охири — октабр бошларида музлаб, май охири — июн бошларида муздан бўшайди. Энг йирик ирмоғи — Россоха.

Алазея
Тавсиф
Узунлиги 1 590
Майдони 64 700 км²
Жойлашуви
Давлат Россия

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил