Алберта – Канада жануби-ғарбидаги провинсия. Майдони 661,2 минг км2. Аҳолиси 2,5 миллион киши, шаҳар аҳолиси 70 % (1991). Маъмурий маркази – Эдмонтон шаҳри. Албертанинг катта қисми ясси ва тўлқинсимон баланд текислик (баландлиги 1000 м гача) дан иборат. Жануби-ғарби – қояли тоғлар. Ўрмондашт ва дашт ўсимликлари ўсади. Шимоли-ғарби – игна баргли ўрмонлар. Хўжалигида йирик фермаларнинг салмоғи катта. Алберта Канадада етиштириладиган буғдой, сули, арпа ва қанд лавлагининг анча қисмини беради. Канадада чиқариладиган нефт, газ ва кўмирнинг ҳам кўп қисми Албертадан қазиб олинади. Кўмир конлари (захираси 228 млн т)дан ХИХ аср ўрталаридан бошлаб фойдаланилади. Энг катта нефт конлари: Пембина, Редуотер, Ледюк-Вудбенд; газ конлари асосан жанубда. Нефт ҳайдаш ва нефт кимёси саноати ривожланган. Ишлаб берувчи саноат тармоқларидан озиқ-овқат саноати ривожланган. Асосий саноат марказлари: Эдмонтон, Калгари, Медисин Хат. Албертанинг марказий ва жанубий қисмида Канадани кесиб ўтадиган 2 темир йўл бор. Эдмонтон – Фербенкс автострадаси Албертани Аласка билан боғлайди. Албертадан Канаданинг Ванкувер, Торонто, Монреал, шаҳарларига ва АҚШга нефт ва газ қувурлари ўтказилган.

Иқлими

Алберта шимолдан жанубга томон 1200 км (750 миля) дан ортиқроққа чўзилган. СҲу сабаб туфайли у ернинг иқлими сезиларли даражада фарқ қилади. Январ ойида у ердаги ўртача юқори ҳарорат жануби-ғарбда 0 °C (32 °Ф) дан узоқ шимолда эса −24 °C (-11 °Ф) гача пасаяди. Роcкй тоғларининг мавжудлиги ҳам жануби-ғарбий қисмидаги иқлимга ҳам катта таъсир қилади, бу эса ғарбий шамоллар оқимини йўналишини ўзгартиради ва намликнинг катта қисмини шаҳарларга етиб бормасдан тоғ тизмаларининг ғарбий ёнбағирларида қолиб кетади. Албертанинг Тинч океанининг шимолий қисмига яқин жойлашгани сабаб ҳудудда мўтадил қуруқ иқлим тарқалишига олиб келган. Йиллик ёғин миқдори жануби-шарқда 300мм (12 дюйм) дан шимолдан эса 450 мм (18 дюйм) гача етади ва доимий ўзгариб туриши кузатилади. Аммо, тоғ олди ҳудудларида жами ёғингарчилик шунингдек қор ёғиши 600 мм (24 дюйм) га етиши кузатиалди[1][2].

Алберта шимолий қисми асосан ўрмонлар билан қопланган ҳамда субарктик иқлимга эга. Алберта жанубида жойлашган қишлоқ хўжалиги ҳудуди ярим қурғоқчил чўл иқлимига эга, чунки йиллик ёғин миқдори ўсимликлар учун кетадиган ва буғланиб кетадиган сув ҳажмидан камроқлигида. Албертанинг жануби-шарқий қисми Паллисер учбурчагига тўғри келгани сабабли ёз ойларида бошқа қўшни ҳудудларга қараганда ҳаво ҳарорати юқорилайди ҳамда ёғингарчилик миқдори сезиларли даражада кам бўлади. Албертанинг ғарбий қизмлари тоғликлардан иборат ва шу сабабдан ҳам илиқ ҳаво ва илиқ ҳарорат кузатилади.

Манбалар

  1. ↑ „Cлимате анд Геограпҳй“. Абоут Алберта. Говернмент оф Алберта (2008). 2016-йил 13-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2016-йил 19-май.
  2. ↑ „Алберта Wеатҳер анд Cлимате Дата“. Говернмент оф Алберта, Департмент оф Агриcултуре анд Рурал Девелопмент (2012). 2016-йил 19-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2016-йил 15-май.