Алберто Cалдерóн
Таваллуди 14-сентябр 1920-йил
Мендоза, Аргентина
Вафоти 16-апрел 1998-йил(1998-04-16)
(77 ёшда)
Чиcаго, Иллиноис, АҚШ
Фуқаролиги Аргентина
Соҳаси Математика
Институтлар Чиcаго университети
Академик раҳбарлари Антони Зйгмунд
Машҳур шогирдлари Ирwин Бернстеин
Мичаэл Чрист
Cарлос Кениг
Cора Садоскй
Машҳур ишлари Қисман дифференсиал тенгламалар
Якка интеграл операторлари
Интерполация фазолари
Мукофотлари Бôчер Мемориал мукофоти (1979)
Стеэле мукофоти (1989)
Wолф мукофоти (1989)
Миллий фан медали (1991)

Алберто Cалдерóн (талаффузи: Алберто Калдерон) (14-сентябр 1920-йил — 16-апрел 1998-йил) — аргентиналик математик. Cалдерóн Қисман дифференсиал тенгламалар соҳасидаги ишлари билан танилган. 1989-йил Wолф мукофоти билан тақдирланган.

Cалдерóн 1920-йилда Мендоза шаҳрида туғилган. Аввал Буэнос Аирес университетида қурилиш муҳандислиги соҳасида таълим олган. 1947-йилда университетни тамомлагач, ЙПФ давлат нефт компаниясининг геофизик бўлимининг илмий-тадқиқот лабораториясига ишга кирган. Сўнгра Буэнос Аирес университетида ишлаган. 1950-йил Чиcаго университетидан ПҳД даражасини олган.

Cалдерóн академик раҳбари Антони Зйгмунд билан ўттиз йил давомида илмий ҳамкорлик қилган. Хусусан, икки олим сингулар интеграллар бўйича Cалдерóн-Зйгмунд теориясини ҳамда Cалдерóн-Зйгмунд декомпозиция леммаси ишлаб чиққан. Олим, шунингдек, Cаучй масаласини исботлаб, қисман дифференсиал тенгламалар соҳасига ҳам ҳисса қўшган.