Алберто Доссена (1998-йил 13-октабрда Италиянинг Брешиа шаҳрида туғилган) – италиялик футболчи, „Комо“ клуби ҳимоячиси.

Алберто Доссена
Шахсий маълумот
Таваллуд санаси 1998-йил 13-октябр (1998-10-13) (28 ёш)
Таваллуд жойи Бресcиа, Италия
Бўйи 1.88 м[1]
Амплуаси Ҳимоячи
Клуб маълумоти
Жорий клуб
Cомо
Рақами 13
Ёшлигида аъзо бўлган клублар
0000–2015 Лумеззане
2015–2016 → Аталанта (ижара)
2016 Аталанта

Клубдаги фаолияти

Аталанта

Алберто Доссена „Лумедзане“ футбол клуби академиясида таълим олаётганида „Аталанта“ скаутлари эътиборини тортган. 2015-йил ёзида трансфер амалга оширилган. 2017-йил 31-январда Доссена Б сериясидаги „Перугиа“ жамоасига ижарага берилган[2]. 4-март куни у „Авеллино 1912“ жамоасига қарши ўйинда профессионал даражадаги дебютини ўтказган ва унинг жамоаси 5:0 ҳисобида ғалаба қозонган. Ўша йилнинг 28-октабрида Доссена „Cремонесе“ дарвозасига ўзининг биринчи голини урган[3]. Ижарадан қайтган футболчи дарҳол C сериясидаги „Сиэна“ жамоасига йўл олган. Бироқ, у атиги олти марта майдонга тушган. Кейинги икки мавсумда Доссена учинчи лигада қолиб, „Пистоезе“[4] ва „Алессандриа“[5] каби жамоаларда тўп сурган.

Авеллино 1912

2020-йил 15-сентабрда Алберто Доссена бир қатор ижара шартномаларидан сўнг „Аталанта“ни тарк этган ва „Авеллино 1912“ билан шартнома имзолаган[6]. У тезда асосий таркибдан жой олган ва кетма-кет икки мавсум давомида жамоага лигада кўтарилиш учун курашда ёрдам берган. У жами 54 та ўйин ўтказиб, учта гол урган.

Cаглиари

2022-йил 12-августда у А Сериядан тушиб кетган „Cаглиари“ жамоасига янги футболчи сифатида намойиш этилган[7]. Клуб таркибида Антонио Баррека ва Эдоардо Голдани унга жиддий рақобатчилар бўлишган. Дебюти 26-декабр куни „Козенца“ клубига қарши ўйинда бўлиб ўтган[8]. Мавсумнинг иккинчи ярмида Клаудио Ранери бош мураббийлик лавозимига келгач, Доссена асосий таркибдан жой олган. 2023-йил 11-июн куни „Бари“га қарши плей-офф ўйинида Доссена ўз жамоаси билан А Серияга қайтишга муваффақ бўлган[9].

2023-йилнинг 12-августида Доссена Италия кубоги доирасида „Палермо“га қарши ўйинда „Cаглиари“ сафидаги илк голини урган ва жамоаси 2:1 ҳисобида ғалаба қозонган[10]. А Сериядаги дебюти 21-августда бўлиб ўтган, у „Торино“га қарши ўйинда асосий таркибда майдонга тушган[11]. 30-август куни Доссена „Cаглиари“ билан шартномасини 2027-йилгача узайтирган[12]. 11-ноябр куни футболчи А Серия доирасида „Ювентус“ дарвозасига клуб сафидаги илк голини киритиша муваффақ бўлган.

Манбалар

  1. ↑ „Алберто Доссена“ (ит). Cаглиари Cалcио. Қаралди: 2022-йил 2-сентябр.[сайт ишламайди]
  2. ↑ „Перугиа, УФФИCИАЛЕ: пресо Доссена“ (ит) (2017-йил 31-январ). 2023-йил 1-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 26-сентябр.
  3. ↑ „Перугиа, че баттаглиа cонтро ла Cремонесе: 3-3“ (ит) (2017-йил 28-октябр). 2023-йил 19-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 26-сентябр.
  4. ↑ „CАЛCИО / МЕРCАТОПистоиэсе, уффиcиале: аррива Алберто Доссена далл’Аталанта“ (ит) (2018-йил 24-июл). Қаралди: 2023-йил 26-сентябр.
  5. ↑ „Алессандриа Cалcио: ин дифеса эccо ил гиоване Алберто Доссена“ (ит) (2019-йил 2-август). 2023-йил 26-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 26-сентябр.
  6. ↑ „Алберто Доссена алл’Авеллино: è Уффиcиале“ (ит) (2020-йил 15-сентябр). 2023-йил 1-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 26-сентябр.
  7. ↑ „Доссена è дел Cаглиари“ (ит) (2022-йил 12-август). 2023-йил 13-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 26-сентябр.
  8. ↑ „Cалcио: ил Cаглиари ритрова ил соррисо, 2-0 ал Cосенза“ (ит) (2022-йил 27-декабр). 2023-йил 1-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 26-сентябр.
  9. ↑ „Сериэ Б: Бари-Cаглиари 0-1, россоблù ин Сериэ А“ (ит) (2023-йил 11-июн). 2023-йил 10-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 26-сентябр.
  10. ↑ „Cаглиари аванти ин Cоппа cол бривидо: Палермо баттуто 2-1 аи супплементари cон Доссена э Ди Пардо“ (ит) (2023-йил 13-август). 2023-йил 20-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 26-сентябр.
  11. ↑ „ТОРИНО ВС CАГЛИАРИ“ (ит) (2023-йил 21-август). 2023-йил 23-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 26-сентябр.
  12. ↑ „Доссена риннова cон ил Cаглиари“ (ит) (2023-йил 30-август). 2023-йил 30-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 26-сентябр.

Ҳаволалар