Албицсия (Албизиа) — бурчакдошлар оиласига мансуб дарахт ва буталар туркуми. 50 га яқин тури бор. Асосан тропик ва субтропик ҳудудлар (Эрон, Ҳиндистон, Эфиопия, Закавка-зе)да ёввойи ҳолда учрайди. Барглари жуфт пацимон, мураккаб, гуллари каллак тўпгулга йиғилган. Ўзбекистонда Албицсиянинг жулибриссин хушманзара тури ўсади. Бу тур ёввойи ҳолда Озарбайжондаги Талиш тоғи ўрмонларида тарқалган бўлиб, „ипак акация“ номи билан Кавказнинг бошқа жойларида, Крим ва Ўрта Осиёда ҳам экилади. Ўзбекистонда Тошкент, Самарқанд, Бухоро, Фарғона шаҳарларида ўстирилади.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил