Alburz

Албурз (форсча: البرز — Алборз) — Эроннинг шимолий қисмидаги тоғлар, Каспий денгизининг жанубий қирғоқларига туташ, Эрон тоғлигининг шимолий чеккаси. Узунлиги 900 километр, эни 120 километргача. Баландлиги 2000–4000 метрли бир нечта параллел тизмалардан иборат. Энг баланд жойи 5604 метр (Дамованд сўнган вулкани, Эроннинг энг баланд нуқтаси). Асосан, оҳактош ва қумтошлардан тузилган. Эронни Сафидруд дарёсининг чуқур дараси кесиб ўтган. Тоғ тепалари ясси, ён бағирлари тик. Шимолий ён бағирлари зич кенг баргли ўрмонлар, тоғ дашти ва яйловлардан иборат, жан. нисбатан қурғоқчил ён бағри ксерофит буталар билан қопланган. Миллий боғ ва қўриқхоналар ташкил этилган. Нефт ва газ конлари очилган. Албурз — Эроннинг шимолидаги тоғ чўққиси, Каспий денгизининг жанубий ёқасида. Узунлиги 900 километр, эни 120 километр. Баландлиги 2000-3500 метр бўлган бир неча чўққилардан ташкил топган. Баландлиги 5604 метр (Дамованд чўққиси — Эроннинг энг баланд жойи). Асосан оҳактош билан қумтошдан, Дамованд — андезитли лавадан иборат. Сафидруд дарёси чуқур тоғ дараси қилиб кесиб ўтади. Нефт ва мисларнинг кон ўринлари бор. Ғарбида қалин ялпоқ япироқли ўрмон дарахтлари, жанубида ксерофитли буталар ўсади. Марказий Албурз миллий парки ва бирнеча қўриқхоналар барпо этилган.
Манбалар
[1][сайт ишламайди]
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |