Albuminlar
Qiyofa
Албуминлар (лотинча албумен – тухум оқсили) – ҳайвон ва ўсимлик тўқималари таркибига кирадиган оддий оқсиллар; тухум оқи, қрн зардоби, сут, ўсимликлар уруғида бўлади. Албуминлар паст молекуляр оғирликка эга; сувда, кучсиз туз эритмаларида эрийди, нейтрал тузларнинг юқори консентрациясида чўкади. Албуминлар учрайдиган жойига қараб зардоб Албуминлари, тухум Албуминлари, сут Албуминлари деб аталади. Зардоб Албуминлар қон таркибидаги оқсилларнинг ярмидан кўпини ташкил этади. Қонда бир қатор моддалар: эркин ёғ кислоталарни, стероид ва тиреоид гормонларни ташишда, заҳарли моддалар, мас, оғир металларни заҳарсизлантиришда иштирок этади. Албуминлар тўқималарда сув-туз ва азот алмашинувида муҳим рол ўйнайди.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Кимёга оид уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |