Aleatiko
Алеатико, Алеатико перо - Ува лиатика винобоп узум нави. 1830-йилда Италиядан Қримга, ХИХ асрнинг 2-ярмида Ўзбекистонга келтирилган. Ўрта Осиёда кенг тарқалган. Тупи ўртача ўсади. Барги бир оз чўзиқ, арра тишли, туксиз. Гули икки жинсли. Узум боши конуссимон силиндр шаклида, ўртача катталикда (бўйи 15-18 см, эни 10-13 см), 307огирлиги 140-150 г, шингиллари ўртача тиғиз. Ғужуми думалоқ, қизғиш-кўк. Эти мускат ҳидли, ширадор; Ҳосили фаол ҳарорат 2800°-3200° бўлганда 140-160 кунда пишиб етилади (сентабр ўрталарида), таркибидаги қанд 25-26% га етади. Ҳосилдорлиги 90-100 с/га. Токи сувсизликка чидамсиз. Алеатико ўтлоқи ва соз тупроқларда яхши ўсади. Рага билан зарарланади, кул касаллигига чидамлилиги ўртача[1].
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |