Мигуэл Алежандро „Пиколíн“ Палаcиос Редорта (талаффузи: Мигел Алежандро Паласиос Ридорта) 1981-йил 6-мартда Мексиканинг Мехико шаҳрида туғилган. Мексикалик футболчи „Атлéтиcо Сан Луис“ дарвозабони. Мигуэлнинг Марcо исмли эгизак акаси бор, у ҳам УНАМ Пумас таркибида тўп суради.

Алежандро Палаcиос
Палаcиос wитҳ УНАМ
Шахсий маълумот
Тўлиқ исми Мигуэл Алежандро Палаcиос Редорта[1]
Таваллуд санаси 1981-йил 6-март (1981-03-06) (45 ёш)
Таваллуд жойи Мехиcо Cитй, Мехиcо
Бўйи 1.88 м
Клуб маълумоти
Жорий клуб
Мехиcо У20 (wомен) (Гоалкеэпинг cоач)
Тотал 233 (0)

Жамоалардаги фаолияти

Алежандро „УНАМ Пумас“ клубининг битирувчиси. 2003-йил 17-майда „Монарcас Морелиа“га қарши ўйинда у Мексика Пример лигасида дебют қилди. Эрта ва муваффақиятли дебютига қарамай, Мигуэл Палаcиосда саккиз йил давомида асосий таркибга кириш имкони йўқ эди. Клуб афсонаси Серхио Бернал „Пумас“ сафида ўйнаган пайтда Алехандро иккинчи дарвозабон ўрнига Одинем Патино билан рақобатлашиши ва „Пумас Морелос“нинг захира жамоасида ўйнаши керак эди[2].

Бундай вазиятга қарамай, Мигуэл Палаcиос уч марта Мексика чемпиони бўлди, шунингдек, жамоа билан Судамерикана кубоги ва КОНКАКАФ Чемпионлар кубоги финалига чиқди.

2010-йилда у Бернал фаолиятини тугатгандан сўнг асосий дарвозабонга айланди. 8-август куни „Круз Азул“га қарши ўйинда Мигуэл Палаcиос жароҳат олган Серхио алмаштирилгач, иккинчи бўлимда фаолиятида биринчи марта пеналтини тепишга муваффақ бўлди[3]. Ўша йили Алехандро „Cоугарс“га чемпионликни қўлга киритишда ёрдам берди. Ушбу кубок Мигуэл Палаcиос учун таянч футболчи даражасидаги биринчи соврин бўлди. 2017-йилнинг ёзида, „Пумас“ билан 15 мавсумдан сўнг, Мигуэл Палаcиос клубни тарк этди ва „Атлетиcо Сан Луис“ билан шартнома имзолади. 23-июл куни „Алебрижес де Оахака“га қарши ўйинда у янги клубида дебют қилди[4].

Статистика

Cлуб Паíс Мавсум
Пумас УНАМ Meksika bayrogʻi Мексика C-2004
Пумас УНАМ Meksika bayrogʻi Мексика А-2004
Пумас УНАМ Meksika bayrogʻi Мексика C-2009
Пумас УНАМ Meksika bayrogʻi Мексика 2003-04
Пумас УНАМ Meksika bayrogʻi Мексика C-2011

Манбалар

  1. ↑ „Мигуэл Алежандро Палаcиос Редорта“ (Спаниш). Лига МХ.
  2. ↑ „Палаcиос қуиэре сер титулар эн Пумас“. ЭСПН. 2016-йил 5-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2011-йил 16-январ.
  3. ↑ „УНАМ Пумас ВС. Крус Асуль 2:0“ (эн). соccерwай.cом (2010-йил 8-август). 2014-йил 6-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2014-йил 30-сентябр.
  4. ↑ „Алебрихес де Оахака ВС. Атлетико Сан-Луис 2:1“ (эн). соccерwай.cом (2017-йил 23-июл). 2019-йил 7-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 18-май.