Aleksandr Domashev
Александр Иванович Домашев (1958-йил 4-ноябр, Андижон, Ўзбекистон ССР — 2024-йил 27-март[1]) – совет чим устида хоккейчиси, Олимпия ўйинлари иштирокчиси. Халқаро тоифадаги спорт устаси ҳисобланади.
| Александр Иванович Домашев | |
|---|---|
| Шахсий маълумотлари | |
| Фуқаролиги |
|
| Таваллуд санаси |
4-ноябр 1958-йил Андижон, Ўзбекистон ССР |
| Вафот санаси |
27-март 2024-йил (65 ёшда) |
| Бўйи | 182 см |
| Вазни | 80 кг |
| Спорт | |
| Қайси спорт | Чим устида хоккей |
| Фаол томони | 1978—1995 |
Фаолияти
Александр 1954-йил 4-ноябрда Ўзбекистон ССРнинг Андижон вилоятида таваллуд топган. Спортнинг чим устида ҳоккей тури билан шуғилланган. Профессионал фаолиятини Москва жамоаларида бошлаган. Домашев фаолиятини Москванинг „Спартак“ ва „Фили“ клублари шарафини ҳимоя қилган[2].
Александр шунингдек СССР Ва МДҲ терма жамоалар сафида бир қатор мусобоқаларида иштирок этган. 1988-йил Жанубий Кореянинг Сеул шаҳрида ўтказилган Олимпиада мусобоқаларида Александр СССР терма жамоаси таркибида мусобоқада иштирок этди. Турнирда ГФР ва Буюк Британиядан мағлубиятга учраган ССР терма жамоаси, Канада терма жамоаси билан дуранг натижа қайд этди ва Ҳиндистон ва Жанубий Корея терма жамоаларини мағлуб этиб 7-ўрин учун ўйинда қатнашиш имконияини қўлга киритди. Аргентина билан ўйинда ғалаба қозонган жамоа якунда 7-ўринни эгаллади. 1992-йилги Испаниянинг Барселона шаҳрида ўтказилган Олимпиада мусобоқаларида эса Домашев Собиқ Совет давлатини ўрнига ташкил этилган терма жамоа Мустақил давлатлар ҳамдўстлиги терма жамоаси ўйинчиси сифатида иштирок этди ва якунда 10-ўринни эгаллади[3].
Мураббийлик фаолияти
Фаолиятини якунлаганидан сўнг, у „Московский строител“ жамоасида[4] ва „Измаилово CСП“ жамоаларида[5] мураббий ва жамоа бошлиғи сифатида ишлаган. Ҳозирда Домашев Россия эркаклар терма жамоаси бош мураббийи сифатида фаолият олиб бормоқда[6].
Манбалар
- ↑ ҳттпс://фҳтр.ру/неwс/ушел-из-зҳизни-александр-домйшев/?йсcлид=лу9хқтпк7744261480
- ↑ „Александр Домашев Олймпиc Ресулц“. 2020-йил 18-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 15-октябр.
- ↑ „Олймпедиа – Ҳоcкей, Мен“.
- ↑ „Соревнования по хоккею на траве“ (ру). ХК «Динамо-Электросталь». 2014-йил 16-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2014-йил 20-июн.
- ↑ „Тренерско-педагогический состав“ (ру). ЦСП «Измайлово». 2014-йил 20-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2014-йил 20-июн.
- ↑ „Федерация хоккея на траве России“ (ру). Спортивная Россия. 2014-йил 13-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2014-йил 20-июн.