Aleksandr Dovjenko
Александр Петрович Довженко (1894.11.9, Чернигов вилояти, Сосни-си қишлоғи — 1956.25.11, Москва) — кинорежиссор, ёзувчи, ссенарийчи. Кинематография асосчиларидан. Халқ артисти (1950), Украинада хизмат кўрсатган санъат арбоби (1950). Дастлабки филмлари — "Дипкурер сумкаси", "Звенигора" катта муваффақият қозонди. "Арсенал", "Ер" филмлари жаҳон экранларида ҳам шуҳрат қозонди. Д.нинг илк овозли филми "Иван", шунингдек, "Аэроград", "Шчорс" бадиий филмлари, "Халоскорлик" каби ҳужжатли — публицистик ва "Мичурин" бадиий филмлари кино санъати тараққиётида муҳим рол ўйнади. "Гулдаги ҳаёт" песаси ва "Денгиз ҳақида достон", "Сеҳрланган Десна" каби ссенарийлар, анчагина ҳикоя, очерклар, кино тарихи ва назариясига оид мақолалар ҳам ёзган. 1957-йил Киев киностудиясига Д. номи берилган.
Адабиёт
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |