Aleksandr Fadeyev
Александр Александрович Фадеев (1901-йил 24-ноябр, ҳозирги Калининград вилояти Кимри шаҳри — 1956-йил 13-май, Москва) — рус ёзувчиси ва жамоат арбоби. 1908-йил Фадеевлар оиласи Узоқ Шарққа кўчиб келган. Фадеевлар шу ерда тижорат билим юртида ўқиган (1912—1919) ва болшевикларга яқинлашиб, инқилобий фаолият билан шуғулланган. Москвадаги Тоғкон академиясида 2 йил таҳсил олгач, партиявий ишларда хизмат қилган (1924—1926). СССР Ёзувчилар бошқарув органларида турли лавозимларда ишлаган (1926—1956). Бутунжаҳон Тинчлик кенгаши вицепрезиденти (1950—1956).
| Александр Фадеев |
|---|

Ижоди 1923-йилда бошланган ("Оқимга қарши". ҳикоя). Узоқ Шарқдаги партизанлар урушига бағишланган "Тормор" романи (1927)да ёввойи тайга шароитида курашаётган кишиларнинг машаққатли ҳаёти тасвирланган. Фадаев ушбу романи билан ҳали шаклланиб улгурмаган социалистик реализм методининг асосий тамойилларини белгилаб берган.
Фадаев 30-йилларда совет ёзувчиларининг 1-сездини ўтказиш ва СССР Ёзувчилар уюшмасини ташкил этишга катта куч сарфлаган. Айни вақтда 6 қисмдан иборат "Удегенинг сўнггиси" романи (1929—1940, 4 қисми ёзиб тугатилган) устида жиддий иш олиб борган.
Фадаев иккинчи жаҳон уруши йиллари (1943)да Краснодон шаҳридаги яширин ташкилот аъзоларининг немис босқинчиларига қарши олиб борган қаҳрамонона курашига оид ҳужжат ва хотиралар билан танишиб, "Ёш гвардия" романини (1945) ёзган. Танқидчилик Фадаевни партиянинг яширин ташкилот фаолиятидаги ролини романда тўғри акс эттирмаганликда айблаган ва ёзувчи асарни қайта ишлашга мажбур бўлган (1957). Фадаев адабийтанқидий мақолалари билан ҳам социалистик реализм методи асосларини ишлаб чиқишда фаол иштирок этган. У бутун умри давомида Сталин ва партия ишига содиқ қолган. Шахсга сиғинишнинг фош этилиши билан юзага чиққан фожиали воқеалар туфайли Фадаев ўзини-ўзи отиб ўлдирган. Асосий асарлари ўзбек тилига таржима қилинган.
Манбалар
Адабиётлар
- Сочинения, т. 13, М, 1981-82;
- О литературе. Сборник статей, М., 1970;
- Тормор, Т., 1971;
- Ёш гвардия, Т., 1982.
Ҳаволалар
| Викииқтибосда Александр Фадеевга тегишли иқтибослар мавжуд. |
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |