Александр Владимирович Фиц (олмонча: Алехандер Фитз ; 1948-йил 9-июн[1], Ақтўбе вилояти, Бадамша (собиқ Батамшинский) қишлоғи) – журналист, ёзувчи, жамоат арбоби[2]. КПСС аъзоси бўлган ва 1989-йилда тарк этган.

Александр Владимирович Фиц
Таваллуди 1948-йил 9-июн (1948-06-09) (78 ёш)
Касби ёзувчи, журналист
Фуқаролиги SSSR bayrogʻi СССР→Olmoniya bayrogʻi Германия
Фаолият йиллари 1970–ҳозирги кунгача
Жанр иншолар, ҳикоялар, романлар
Ота-онаси

отаси – Владимир Рудолфович

онаси – Олга Готлибовна

Ҳаёти

Александр Фиц 1948-йил 9-июнда Қозоғистоннинг Ақтўбе вилоятида туғилган.

1966-йил – ОТКМК тепловоз таъмирлаш депосида механик (Олмалиқ)[3].

1967-йил – ОТКМК электровоз машинистининг ёрдамчиси.

1967–1969-йиллар – СА темир йўл қўшинларида хизмат қилган.

1970–1975-йиллар – „Олмалиқ ишчиси“ шаҳар газетасида адабий ходим, саноат бўлими бошлиғи, мас’ул котиб (Олмалиқ).

1975–1976-йиллар – „Тошкент оқшоми“ газетаси ахборот бўлими мудири.

1976–1979-йиллар – „Тошкент ҳафталиги“ реклама-ахборот ҳафталигининг мас’ул муҳаррири (Тошкент).

1979–1980-йиллар – „Ўзбекистон комсомолец“ республика газетаси бош муҳаррири ўринбосари (Тошкент).

1980–1986-йиллар – „Ўзбекистон комсомолец“ республика газетаси бош муҳаррири.

1986–1987-йиллар – Ўзбекистон Давлат телерадиокомпанияси саноат бош таҳририяти муҳаррири (Тошкент).

1987–1989-йиллар – „Ноес Лебен“ газетасининг Ўрта Осиё республикалари бўйича мухбири (Москва).

1989–1990-йиллар – „Ноес Лебен“ газетаси таҳририят ҳай’ати аъзоси (Москва).

1992–1995-йиллар – „Озодлик“ радиоси мухбири (Мюнхен).

1996-йил – „Русча янги сўз“ газетасининг мухбири (Ню-Ёрк).

1997-йил – „Россия Германияси“ ҳафталиги шарҳловчиси (Берлин).

Александр Владимирович Фиц 2010-йилдан бери бизнес, эркин журналистика ва ёзувчилик билан шуғулланади.

Таълими

Александр Владимирович Фиц 1979-йилда Тошкент Давлат университетининг (1999-йилдан Ўзбекистон Миллий университети) журналистика факултетини тамомлаган.

Мукофотлари

1982-йил – Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси мукофоти лауреати.

1983-йил – Чехословакия Журналистлар уюшмаси мукофоти лауреати.

1989-йил – СССР Кинематографлар уюшмаси мукофоти лауреати.

2005-йил – Бутунроссия адабий мукофоти лауреати.

2007-йил – „Пушкин“ медали[4].

2007-йил – „Олтин Есенин“ медали.

2008-йил – „Москванинг олтин қалами“ мукофоти.

2013-йил – „Россия ватанига 250 йил хизмат“ медали.

2015-йил – „Немисларнинг Россияга кўчирилишига 250 йил“ медали.

Манбалар

  1. ↑ „Фитц Александр Владимирович“. www.клаузура.ру. Қаралди: 6-ноябр 2023-йил.
  2. ↑ „Фитц Александр Владимирович“. www.рулит.ме. Қаралди: 6-ноябр 2023-йил.
  3. ↑ „Фитц Александр Владимирович“. www.маиикрн.ру. 2021-йил 20-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 6-ноябр 2023-йил.
  4. ↑ „Указ Президента Российской Федерации от 18 октября 2007 года № 1388 «О награждении медалью Пушкина граждан Федеративной Республики Германия»“. 2019-йил 15-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 15-апрел.

Ҳаволалар