Aleksandr Gersen

Александр Иванович Герсен (тахаллуси Искандар) [1812.25.3 (6.4), Москва —1870. 9(21 ).1, Париж; Ницсада дафн қилинган] —рус адиби, публицист, файласуф, революцион-демократ. Москва университетини тугатган (1833). 1836 й.дан Искандар тахаллуси билан матбуотда қатнашган. Лондонда "Эркин рус босмахонаси"ни ташкил этган (1853). "Фанда юзакилик" (1842-43), "Табиатии ўрганиш ҳақида мактублар" (1845—46) асарлари рус материалистик фалсафаси анъаналарининг қарор то-пиши ва тараққиётида салмокди ўрин тутади.
Г. В. Г. Белинский изидан бориб, санъатда танқидий реализм тамойилларини қўллаб-қувватлаган. Санъатнинг ҳаёт билан узвий боғлиқлигини таъкидлаб, илғор ғояларни тарғиб этишда адабиётни сиёсий минбар деб ҳисоблаган. "Санъат санъат учун" деган назарияга, шунингдек натурализмга қарши курашган. "Ким айбдор" (1841-46), "Доктор Крупов" (1847), "Ўғри зағизғон" (1948) асарлари муаллифи. "Кечмиш ва ўйлар" автобиографик асари (1852—68) Г. бадиий ижодида марказий ўрин тутади. Асар Россияда инқилобий ҳаракат тарихини реал ва бадиий ёритиб берган.
Герсеннинг айрим асарлари ўзбек тилига таржима қилинган ("Ўғри зағизғон", 1955).
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
Ҳаволалар
| Викииқтибосда Александр Герсенга тегишли иқтибослар мавжуд. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |