Александр Станиславович Гридюшко (русча: Александр Станиславович Гридюшко; 1961-йил 28-январ, Витебск, Белоруссия ССР, СССР — 1998-йил 13-ноябр, Речица, Беларус) — совет ва беларус футболчиси, ҳужумчи.

Александр Гридюшко
Шахсий маълумот
Таваллуд санаси 28-январ 1961-йил
Таваллуд жойи Витебск, Белоруссия ССР
Вафот санаси 13-январ 1998-йил(1998-01-13)
(36 ёшда)
Вафот жойи Речица, Беларус
Амплуаси Ҳужумчи

Футболчилик фаолияти

Александр Беларуснинг Витебск шаҳрида туғилган. Витебск „Қизил байроқ“ ёшлар спорт мактаби тарбияланувчис ва унинг биринчи мураббийи Алим Матвиёвич Хиршин бўлган. У ўз фаолиятини 1979-йилда маҳаллий „Двина“ жамоасида бошлаган ва клуби билан деярли уч мавсум тўп сурган. 1981-йил охирида Собиқ Иттифоқнинг энг кучли жамоларидан бири Москванинг „Спартак“ жамоаси сафига ўтди. Жамоада кучгли рақобат туфайли ўринбосарлар жамоаси сафида тўртта ўйин ўтказди. У кейинги мавсумни Ленинграднинг „Зенит“ жамоасида бошлади. Биринчи даврада „Спартак-М“га қарши биринчи бўлимни ўтказди[1]. Иккинчи даврада Москва „Динамо“сига қарши ўйинда ҳам танаффусдан сўнг алмаштирилди[2]. Зенит жамоаси сафида ҳам асосий таркибдаги кучли рақобат туфайли у „Гомселмаш“ жамоасига мавсумнинг иккинчи ярмини ўтди. Кейинги мавсумда яна „Зенит“да иш бошлади. Бирорта ҳам ўйин ўтказмасдан Двинага қайтди ва 1985-йилда Витяз жамоасида тўрт мавсум давомида ўйнади. Гридюшко 1987-йилги мавсумнинг биринчи ярмини СССР биринчи лигасидаги Ўзбекистон клуби, Тошкентнинг „Пахтакор“ жамоасида ўтказди. Пахтакор жамоаси сафида узоқ тўп сурмади. Мавсумнинг иккинчи ярмида „Колхети“ жамоаси сафига ўтди. 1987—1988-йилларда 9 та ўйинда майдонга тушган. 1988-йилда КИМ номли биринчи жамоаси сафига ўтди.

1989-йилни Наманганнинг „Навбаҳор“ жамоасида ўтказди. Лочинлар сафида анча сермаҳсул ўйин номйиш этди ва3 8 ўйинда 10 та гол муаллифига айланди. 1990-йилда яна КИМга қайтди — икки йил ичида 68 ўйин ўтказди, 27 гол урди, 1992-йилги мавсумни иккинчи жамоада ўтказди. 1993-йилда Гридюшко Финландияда „Палло-Керо 37“ ва РоПС Рованиэми клубларида ўйнади. 1994—1995-йилларда Украинанинг „Заря-МАЛС“ клуби таркибида 36 та ўйин ўтказиб, 9 та гол урди. У ерда ўзининг реаксияси, бош билан зарбаси, ажойиб ўйинлари билан ёдда қолди[3]. Кейинги икки мавсумда Россиянинг иккинчи лигасида Новотроицкнинг „Носта“ ва Боровскнинг „Индустрия“ клубларида ўйнади. 1997-йилда Беларусга қайтиб келди. „Лида“да 1,5 мавсумни, қолганини „Ведрич-97“да ўтказди[4]. 1998-йил 13-ноябрда вафот этди.

Ютуқлар

  • Беларус чемпионатининг биринчи лигаси ғолиби (1) : 1998-йил
  • Беларус чемпионати биринчи лигасининг бронза медали совриндори (1) : 1997-йил
  • СССР чемпионати иккинчи лигасининг 7-зонаси кумуш медали совриндори (1) : 1989-йил
  • СССР чемпионати иккинчи лигасининг 9-зонаси бронза медали совриндори (1) : 1987-йил
  • СССР чемпионати иккинчи қуйи лигасининг 6-зонаси кумуш медали совриндори (1) : 1990-йил

Манбалар

  1. ↑ „Зенит (Ленинград) — Спартак (Москва) 0:0“. 2016-йил 5-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2015-йил 20-август.
  2. ↑ „Зенит (Ленинград) — Динамо (Москва) 2:0 (0:0)“. 2016-йил 4-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2015-йил 20-август.
  3. ↑ „Гридюшко Александр Станиславович“. 2015-йил 4-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2015-йил 20-август.
  4. ↑ „Легіонерська доля. Зоря (Луганськ)“. Офіційний сайт ФК «Зоря» (Луганськ). 4 березня 2016да асл нусхадан архивланган. Қаралди: 5 вересня 2015.

Ҳаволалар