Aleksandr Kaulbars
Барон Александр Василевич Каулбарс (олмонча: Алехандер Wилҳелм Андреас Фреиҳерр вон Каулбарс ; 1844-йил 23-май – 1929-йил 25-январ) – рус ҳарбий раҳбари ва географи, отлиқ қўшинлар генерали (1901), Ҳарбий кенгаш аъзоси (1909), Россия ҳарбий авиацияси ташкилотчиларидан бири. 1882-1883-йилларда Болгария Князлигининг мудофаа вазири ва Вазирлар кенгаши раиси.
| Александр Каулбарс | |
|---|---|
| Асл исми | русча: Александр Васильевич Каульбарс |
| Таваллуди |
1844-йил Мöддерс, Везенберг уезди, Эстония губернияси, Россия империяси |
| Вафоти |
1925-йил 25-январ Париж, Франсия |
| Хизматдаги йиллари |
1861—1920 1882—1883 |
| Унвони |
Умумий отлиқ қўшинлар |
| Жанг/уруш |
1871-йилги Ғулжага юриш 1873-йилги Хива юриши Ихетуан қўзғолони Рус-япон уруши Биринчи жаҳон уруши Россия фуқаролар уруши |
1871-йилги Ғулжа, 1873-йилги Хива юришлари, 1877—1878-йиллардаги рус-турк уруши, 1900—1901-йиллар Хитойдаги ҳарбий ҳаракатлар, рус-япон уруши, 1-жаҳон уруши ва фуқаролар урушида Оқ ҳаракат томоннинг қатнашчиларидан бири. „Жасорати учун“ ёзуви туширилган олтин қурол билан тақдирланган. Қашқар экспедициясининг раҳбари (1872). Хитой, Тян-Шан ва Амударё тадқиқотчиси. Қоракўл (Пржевалск) шаҳрининг асосчиси (1869). „Тян-Шан“, „Низовя Амударя“ ва бошқа асарлар муаллифи. Россия география жамиятининг тўлиқ аъзоси (1872-йил 13-декабрдан).
Тадқиқот фаолияти
Хизматининг салмоқли қисмини Туркистон ўлкасида ўтказган, кўп вақтини турли географик ишлар ва тадқиқотларга бағишлаган; 1869-йилда биринчи бўлиб Сирдарёнинг асосий манбасига бориб, Иссиқкўл ортидаги мамлакатнинг ўша пайтдаги деярли номаълум қисмини ўрганади; саёҳат натижалари „Тян-Шан географияси бўйича материаллар“ монографиясида тақдим этилган бўлиб, муаллиф ИРГО томонидан олтин медал билан тақдирланган.

1870-йилда Россия-Хитой чегарасининг бир қисмини кезиб, Тян-Шан ва бу тизманинг энг катта чўққиси Хон Тангри каби кўплаб янги тоғ довонларини ўрганиб чиққан. 1870-1871-йилларда Хитойга, 1872-йилда эса генерал-губернаторнинг элчиси сифатида Ғулжага шаҳар ҳукмдори Ёқуббег билан музокаралар олиб бориш учун ташриф буюрган ва нафақат тинчлик музокаралари ижобий якунига етган, балки босиб ўтган йўналиш бўйича географик маълумотларга ҳам эга бўлган.
1873-йилда Александр Василевич Каулбарс Хива юришида қатнашдганва Амударё делтаси ва эски каналларини ўрганган ва Орол денгизидан Перовский пароходи сузиб ўтадиган дарёгача бўлган юк ташиш йўлини очган. Ушбу ишни якунлагач, Каулбарс Сирдарёнинг ирмоғи Жанадарё қуруқ тубини тадқиқ қилишни бошлаган. Бу ишларнинг натижалари унинг „Низовя Амудари“ (атлас билан) ва „Древнейшие русла Амудари“ асарларида тақдим этилган; Муаллиф Амударё дастлаб Каспий денгизига қуйилиб, кейинроқ сувларини Орол денгизига олиб бора бошлагани; бу икки давр оралиғида дарё Сариқамиш кўлига қуйилиб, у ердан ортиқча сув Ўзбўй деб номланган канал бўйлаб Красноводск қўлтиғига қуйилгани каби хулосаларни баён этган.
Амударёнинг қуйи оқимини ўрганиш бўйича илмий ишлари учун А. В. Каулбарс 1880-йилда Ф. П. Литке номидаги олтин медал билан тақдирланган. Бир қатор ҳарбий илмий ишлар муаллифи ҳамдир.
Оиласи
Хотини: баронесса Екатерина Владимировна Каулбарс (1847 – 1919-йил 21-июл[1], Петроград)
Уларнинг қизи Екатерина Александровна (1886—?) истеъфодаги капитан 2-даражали Нозиковга турмушга чиққан. 1934-йилда „Евлогиевчилар“ иши бўйича ҳибсга олинган.
Манбалар
- ↑ ЦГА СПб. Ф. Р-6143. Оп.1. Д. 2183. Л. 58.