Aleksandr Kedrin
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Александр Вениаминович Кедрин (1940.11.5, Тошкент) — рассом, керамика устаси. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби (1984). П.Бенков номидаги Республика рассомлик билим юртини тугатган (1965). 1965-йилдан меъморлар билан ижодий ҳамкорлик қилган; у яратган сопол буюмлар, намоёнлар турли жамоат бинолари ("Мовий гумбазлар" чойхонаси, "Чорсу" меҳмонхонаси ва бошқалар) билан уйғунлашган. Шарқ миниатюралари руҳида ишланган "Баҳром Гўр овда", "Умар Хайём шеърлари" намоёнлари, "Сирли олам", "Зангори тоғлар", "Туман" каби деворий расмлари ва б., ўзбек кулоллиги анъаналарида яратилган рўзғор буюмлари (пиёла, лаган, коса ва бошқалар) ранглар ҳаракати, мазмуни ва дадил услубий изланишлари билан диққатни тортади.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Шахсият ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |