Aleksandr Middendorf
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Бу мақолага бошқа бирорта саҳифадан
ишорат йўқ. (август 2024) |
Александр Федорович Миддендорф (1815-йил, 8-июн, Петербург - 1894.16.1, Хелленурме, Эстония) — рус табиат-шуноси ва сайёҳ. Петербург Фанлар академияси академик (1850). Дерпт (Тарту) университетини тугатган (1837). 1842-45 йилларда Шимолий ва Шарқий Сибир ҳамда Узоқ Шарққа саёҳат қилган. Миддендорфнинг тўплаган маълумотлари ўша даврда Сибирнинг табиийтарихий тавсифига оид энг мукаммал ҳисобот бўлган; айниқса, Сибирда абадий музлоқ ерларнинг тарқалиши ва ўсимлик қопламининг зонал тақсимланиши ҳақидаги хулосалари муҳим ҳисобланган. 1870-йилда Бараба даштини тадқиқ қилган, 1877—78 йилларда Фарғона водийсини ўрганган. Миддендорф номига Новая Земля архипелагидаги бурун, Таймир ярим оролдаги қўлтиқ қўйилган. Асосий илмий ишлари: "Сибирнинг шимоли ва шарқига саёҳат" ва "Фарғона водийси очерклари" дир.
Адабиёт
- Леонов Н. И., Александр Федорович Миддендорф, М., 1967[1].
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |